Баъзи эркакларга насиҳат

(Ҳазил) Талабалар ҳозирча уни ўқиши шарт эмас, дейди Дониш Домла. Кейинчалик ўзлари билади…

1

Эр-хотиннинг уруши –дока-рўмол қуриши.

Мақол

Соғ жонингни касал қилма,

Хотин билан уришиб.

Уйдан чиқиб аразлама,

Йўлакларда қунушиб.

 

Аввал ўзинг ичмасдан кел,

Тўғри босиб оёқни,

Алжирамай кирсанг уйга,

У ўқталмас таёқни.

 

Хотин нордон гап айтса гар,

Аламига ичмагил.

Аччиқ қилма бургага ҳам,

Оилангдан кечмагил.

 

Пул топинг, деб қистайверса,

Ошмасин ҳеч фиғонинг.

Хотинингнинг дарди шуми,

Хўп, деб асра бул жонинг.

 

Яхши гапнинг гадосидир,

Асли яхши хотинлар.

Шунинг учун тили ширин,

Бўлишади отинлар.

 2

Майли бошга кўтаргин сен,

Мудом хотин зотини.

Ўз уйингда сақла фақат,

Асл эркак отини!

Тўлқин ЭШБЕК

 3   Маънавият ва маърифат фидойилари бўлган тариячилар билан ижодий учрашув

You may also like...

8 Responses

  1. «Хотинингнинг дарди шуми,
    Хўп, деб асра бул жонинг.»
    Agar erkak shundoq desa,
    Xotin ichar battar qoning.

    O’qimagil degan so’ziz,
    Bizga qiziq tuyildi-ku.
    Endi bizlar o’qib ko’rib,
    Boshimiz g’am, quyildi-ku.

    Nahot oila shundoq bo’lsa,
    G’am-tashvishning qozonidek.
    Demak, erkak erki shu kun,
    To’kilar kuz xazonidek.
    G’am tashvishning qozonidek.

    Talabalar o’qimasin deganingizga qiziqib, talabalar bilishi mumkin bo’lmagan nima bor ekan deya qiziqib o’qigandim. O’gil bolalarga sal tegsa-da lekin yozgan she’ringiz ajoyib ustoz. Demak, ayollarni qwadriga yetishimiz kerak ekanda!?

    • Ҳазил шеър баъзи эркакларга насиҳат, дейилган-ку. Ҳаммасига эмас, албатта! Бироқ, Сулаймонжон Сиз ҳақиқий нишонга урадиган гапларни боплаб ёзибсиз! Сиздан ўз навбатида бундан ҳам сермазмунроқ ижод маҳсулларини кутиб қоламиз.

  2. G’am tashvishning qozonidek. Uzr mana shu jumla ortiqcha yozilibdi.

  3. Bu she’r ustida she’riyatning asl shinavanda o’g’lonlari bahs yuritmoqda biz esa hozircha bunday mahoratga ega emasmiz shuning uchun chetdan nazar solgan holda kuzatamiz. (Bu ham hazil)

  4. Nigora Eshqulova:

    Bu qiziq bahslarni o`qib men ham o`z fikrimniu bildirishga qaror qildim. Bu hayotda erkak kishining aqli tuzga o`xshaydi, shuning uchun ham u hayotga ma’no bag`ishlab turadi. Ayol kishining aqli esa shakarga o`xshaydi, shuning uchun ham bu hayot shirin va go`zaldir. Qadrli yigitlar, hayotni shirin va go`zal qiluvchilarni doimo asrab avaylang!

  5. Эркак киши ҳар бир оилада асосий ўринни эгаллайди. оиланинг барча аъзоси унга суянади, ундан мадад олади. Уларга қўйилган вазифалар жуда масъулиятлидир. Бу каби масъулиятни аъло даражада адо этиш кимнингдир қўлидан келади, кимнингдир эса йўқ. Муҳими эркаклар ўзлигини йўқотмасин. Шунда аёлларнинг уларга нисбатан ҳурмати янада ошади.

  6. Эркакларга ғурурни жуда ажойиб тарзда эслатиб қўйибсиз!

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>