Бебаҳо мерос

…туркий тилда ҳеч ким Навоидек  кўп ва хўп шеър айтмаган ҳамда

назм гавҳарларини сочмаган эди.

Абдураҳмон Жомий

ма3

    Буюк мутафаккир, олим, шоир Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллигин нишонлаяпмиз.Шоирнинг  болалигиданоқ адабиётга бўлган қизиқишини кўришимиз мумкин.Навоий беш ёшлигиданоқ ғазалларни ёд олди.Шайх Саъдининг “Гулистон ва бўстон”  асарларини берилиб ўқийди.

Навоий етти ёшлигидан шеър ёза бошлаган. Ўн беш ёшидан шоир сифатида танилган.

“ Навоий” тахаллусини танлашида бир қанча маъно бор.Ҳар бир инсон қалбига илмий-диний билимлардан баҳраманд этган.Турли кўнгилсизликларни  дард-ғам билан  ёзган.

Наво-куй, оханг, дард, баҳра, дам маъноларида қўлланилган.Шоир маънавий тараққиёт  кўзгусидир.Ҳар бир асарида ўша давр ижтимоий турмушни, халқ ҳаёти, урф –одатлари, дин диёнат, одоб-аҳлоқ ҳақида айтиб ўтади.

51230 мисрадан иборат “Хамса”  беш достондан  иборат китобхон достонларин ўқир экан,  инсонларни иймон  эътиқотли бўлишга чорлайди.Шундай дейди:

”Кимки  жаҳон аҳлида инсон эрур,

Билки нишлни анга иймон эрур”

Навоий бу мисраларни келтириш орқали инсонда жамийки яратилган жонзотлардан ажратиб туришини таъкидлайди.Фарход сиймосида эса Чин Хоқон ўғли Алп қоматли хушсурат қилиб яратади.Фарход тош йўнишни, меъморчилик, наққошликни ўрганади.

Инсонларни ҳаёт йўлида турли ҳодисаларга дуч  келиши битилади. Фарход образи орқали комил инсонлар ғояси илгари сурилган.Фарҳоднинг Ширинга бўлган соф севгиси

билан қаторда шоир икки халқнинг дўстлашувини кўрсатиб беради.Биз шоирнинг асарлари билан танишар эканмиз турли ҳулосаларга келамиз.Ҳозирга кунда мактабгача таълим муассасаси (МТМ)   болаларни ёшликданоқ китобхон бўлишга ундаяпди.

Адабиётни, санъатни улуғлаган  инсонлардан ҳеч қачон ёмонлик чиқмаган.

Беш ташаббус ҳам келажак авлодни адабиёт, санъат, спорт, ахборот технологияларни ўзлаштириш,  китобхон бўлишга ундовчи ҳам бежиз эмас.Болаларимизга МТМ  да ҳам билимлар сингдирилмоқда.Биз ким Ибн Сино, Ал-Хоразмий, Амир Темур,Алишер Навоий авлодларимиз.Аждодларимизга муносиб ворис бўлайлик.

 

Маърифат боғида нур зиё сочган.

Туркий тилнинг маъно ва шаклини очган

Сўзлаган сўзида  дур-гавҳар сочган

Тилга эътибор, элга эътибор ҳикматин билган

Қалбларга яхшиликуруғин ниҳолдек эккан

Ҳар инсонга яхшисин ила қўлидан тутган

Бу кундан эртасин полрлоқ деб кутган

Ул зот дунёга бир келиб кетган

Ижод гулшанисиз Навоий бобом

Сўз мулкининг султонисиз Навоий бобом

 

Лобар Умарова,

Пискент тумани 5 УЎТ мактаби бошланғич синф ўқитувчиси

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>