Берлинда ЎзМУ мутахассислари иштирокида истиқболли лойиҳа амалга оширилмоқда

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилари

жорий йил 4-6 март кунлари Германиянинг Берлин техника университетида бўлиб ўтаётган “Эрасмус +” дастури доирасида “NICOPA – Аниқ қишлоқ хўжалигида янги ва инновацион курслар” лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган тадбирларда иштирок этмоқдалар.

Европа Иттифоқининг мазкур дастури томонидан тақдим этилган лойиҳада асосан олий таълим муассасаларида қишлоқ хўжалигини аниқ ва мақсадли ташкил этиш бўйича тайёрланаётган кадрлар ўқув дастурларини янги ва инновацион курслар билан бойитиш ва модернизация қилишдир.

г1 г2 г3 г4 г5 г6 г7 г8

– Мазкур лойиҳа доирасида Европа кредит тизимини жорий қилиш ва талабаларни Европа ОТМларида ўзаро билимларини алмашишга кенг имкон яратилади,– дейди ЎзМУ проректори Расул Раҳмонов.– Унда Европанинг Берлин техника университети (Германия), Пловдив номидаги қишлоқ хўжалик университети (Болгария), Чехия қишлоқ хўжалиги университети (Чехия), Марказий Осиёнинг С.Сейфулин номидаги Қозоғистон Агро техника университети, С.Уалиханов номидаги Кукшетау давлат университети, М.Козибаев номидаги Шимолий Қозоғистон давлат университети, С.Ниёзов номидаги Туркманистон қишлоқ хўжалиги университети, Туркман давлат архитектура ва қурилиши институти, Туркман қишлоқ хўжалик институти, Ўзбекистондан ЎзМУ, ТАТУ, ТИҚХМИ иштирок этади. Ўзбекистон ОТМлари учун ЎзМУ лойиҳанинг умумий координатор ҳисобланади.

ЎзМУ делегацияси учрашув доирасида Берлин ТУ ва Engineering consulting and management for Space Technologies (ECM) компанияси билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича музокара олиб борди ва бу борада қатор шартномалар имзоланди.

Сафар давомида Ўзбекистон Республикасининг Германиядаги элчихонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Набижон Қосимов бошчилигидаги элчихона вакиллари Ўзбекистон ва Германия ОТМлари ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйишда яқиндан амалий ёрдам кўрсатдилар.

 

Дилобар АСЛИДДИН қизи,

ЎзА

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>