Беш ташаббус доирасида тадбирлар давом этмоқда

Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларнинг мусиқа, рассомчилик, адабиёт,

театр ва санъатга қизиқишларини ошириш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шароит яратиш, аҳоли ва ёшларнинг компьютер технологиялари ва интернетдан фойдаланишларини ташкил этиш, ёшлар орасида китобхонликни тарғиб қилиш, талаба-қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича қабул қилинган бешта муҳим ташаббусни аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида тарғибот-ташвиқот қилиш ишлари Олмазор тумани ҳокимлиги Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқтиувчилари ва талабалари томонидан ташкил этилиб келинмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Олмазор туманидаги “Соҳил бўйи” кўнгилочар маскани ҳудудида жойлашган Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон номидаги  маънавият масканида бўлиб ўтди.

Унда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Аброр Хидиров, Олмазор туман ҳокимлиги Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Муаззам Алибоева, университетнинг иқтидорли талабалари, маҳалла фаоллари, ота-оналар ва болажонлар иштирок этди.

Ташриф буюрган меҳмонлар сўзга чиқиб ёшларни муносиб камолга етказишга қаратилган беш ташаббус мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритар экан, бу борада қабул қилинган дастурга мувофиқ жойларда амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни таҳлил қилдилар. Шундан сўнг университет иқтидорли талабалари томонидан куй-қўшиқлар, қизиқарли саҳна чиқишлари ижро этилди. Тадбир сўнгида меҳмонлар томонидан болажонларга китоблар ва турли-туман совғалар улашилди.

Маънавий-маърифий кеча юқори савияда ва кўтаринки кайфиятда ўтди.

 Мақсуд Бобоев,

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчиси

 

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>