Беш ташаббус қанот ёймоқда

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 ташаббус

доирасида мамлакатимиз бўйлаб қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳам Олмазор туманида қатор тадбирларни ўтказмоқда. Навбатдаги тадбир миллионлар ўйини – футболга бағишланди. Олмазор туманидаги маҳаллалар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди.

Тадбирда Олмазор туманидаги 3 та – “Олтинсой”, “Зиё” ва “Ғалаба” маҳаллаларининг спортга ошно ёшлари иштирок этишди.

ЎзМУ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Аброр Хидиров кириш сўзида мамлакатимизда ёшлар спортига, уларнинг жисмонан соғлом бўлиб вояга етишларига қаратилаётган эътибор ўз самарасини кўрсатаётганини алоҳида таъкидлади. – Мазкур мусобақада истеъдодли спортчи болаларни кўрдик. Чиройли ўйинларнинг гувоҳи бўлдик. Футбол – бу жамоа ўйини ҳисобланади. Унда ёшлар бир жамоа сифатида бир-бирларини қўллаб-қувватлаб, муваффақиятларга эришиш мумкинлигига амин бўлишди. Футболчи болаларимиз орасидан бўлажак олимпиада ва жаҳон чемпионлари етишиб чиқса, не ажаб.

Мусобақада маҳалла фуқаролар йиғини раислари, туман ҳокимлиги вакиллари ҳам иштирок этди. “Олтинсой” маҳалласи ёшлари ғолибликни қўлга киритди. Барча ғолиблар ва иштирокчилар ЎзМУ ректорининг медал ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Равшанжон Омонов,

ЎзМУ Ахборот хизмати мухбири

http://uzmu.uz/uzc/press/news/events/ev-cultural/675

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *