Биз буюк юрт фарзанларимиз!

Тошкентда “Биз буюк юрт фарзанларимиз!”  ёшлар фестивали олдидан матбуот анжумани ўтказилди

6 июнь куни, 15:00 да Тошкентдаги “Ёшлар ижод саройи»да “Биз буюк юрт фарзанларимиз!” шиори остидаги ёшлар фестивалининг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 7-9 июнь  кунлари  бўлиб ўтадиган “Биз буюк юрт фарзандларимиз!”  фестивалининг  матбуот анжуманини Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Эрматов кириш сўзи билан очиб берди.

Шундан сўнг Ўзбекистон “Камолот” ЁИҲ Марказий  Кенгаши раиси Б.Ғаниев Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури доирасида Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган ишлар ҳамда “Биз буюк юрт фарзандларимиз!”  шиори остидаги ёшлар фестивалининг мақсад ва вазифалари тўғрисида сўзлаб ўтди.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг биринчи ўринбосари сўзга чиқиб,  “Биз буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остидаги ёшлар фестивали доирасида ташкил этиладиган тадбирлар тўғрисида сўзлади.

7-9 июнь кунлари бўлиб ўтадиган “Биз буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остидаги ёшлар фестивали доирасида ўтказиладиган тарғибот тадбирларида тарғибот гуруҳи аъзолари (Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, маданият ва санъат арбоблари, эстрада хонандалари, опера ижрочилари, кино ва театр актёрлари, ёш олимлар, давлат мукофоти ва “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони совриндорлари, шоир ва ёзувчилар, спортчилар) қатнашишлари кўзда тутилган.
Фестивал Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик Кенгашининг 2015 йил 10 декабридаги 65-сонли мажлис баёни билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури”га мувофиқ ташкил этилиб, ундан кўзланган мақсад – ёшларни мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар, демократик ўзгаришлар билан яқиндан таништириш, уларда бу жараёнларга нисбатан дахлдорлик ва шукроналик туйғусини шакллантириш, ёшларни “оммавий маданият”нинг салбий таъсирларидан асраш, халқимиз ҳамда миллий қадриятларимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялашдан иборат.

Мазкур фестивал Ҳаракатнинг энг йирик тарғибот лойиҳаси сифатида 2011 йилдан буён барча туманларда ўтказилиб, унинг нуфузи йилдан йилга ошиб бормоқда.
Ёшлар фестивалида муносиб иштирок этган ёшлар ҳамда ташкилий ишларда фаоллик кўрсатган ҳамкорлар фестивал якуний гала-концертида ташаккурнома ва “Ёшлар билан ишлашда энг фаол туман ҳокими” ва “Тадбирларни сифатли ташкил этган “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгаши” номинациялари бўйича тақдирланади.

http://kun.uz

Вам может также понравиться...

Ответов: 2

  1. Azizbek Ramazonov:

    Ushbu festival yoshlar hayotida unutilmas iz qoldirishiga ishonaman. Men ham unda ishtirok etayotganimdan xursandman. Bugun talabalar shaharchasida festival tantanalari bo`lib o`tmoqda. Yuqori kayfiyat! Ajoyib tashkilotchilik! Jo`shqin raqs va o`yin-kulgi! Yangi marralarni egallsh sari olg`a, o`zbegim yoshlari! Biz buyuk yurt farzandlarimiz!

  2. Bizning yurtimizda shunday anjumanlar o’trkazilishi buyuk marralarni zabt etishga qo’yilgan qadamlardan biri desak mubolag’a bo’lmaydi. Doimo shunday tadbirlar uyushtirilib yoshlarni mehnati rag’bantlantirilavrsin.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *