Биринчи президентимиз хотирасига бағишланди

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Тарих

факультети Ўзбекистон тарихи кафедраси профессор-ўқитувчилари 2017 йил 7 сентябрь куни Амир Темур тарихи давлат музейида “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг мустақил Ўзбекистонни барпо этишдаги тарихий роли” мавзуида илмий-амалий анжумани ўтказди.

Унда ЎзМУ профессор-ўқитувчилари, тарихчи олимлар, ёш тадқиқотчилар ва талабалар иштирок этдилар.

Анжуманда профессор Раҳбархон Муртазаева ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорини халқимиз кўтаринки руҳ билан кутиб олганини ва бу борада амалга оширилаётган хайрли ишлар халқимизга кўтаринки руҳ бахш этаётганини таъкидладилар.

Ушбу мавзуга бағишланган маърузаларни анжуман иштирокчилари катта қизиқиш билан тингладилар.

– Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов Ватанимизни мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, ҳалокат ёқасига келиб қолган юртимизни қайта тиклаганини бугунги замондошларимиз ҳам, келажак авлод ҳам ҳеч қачон унутмайди,– дейди тарихчи олим, ЎзМУ Мураббийлар кенгаши раиси Аброр Хидиров.– Буюк Йўлбошчимиз ғоят қалтис ва таҳликали бир вазиятда оғир қийинчиликлар ва синовларга қарамай, тарихан қисқа даврда Ўзбекистонни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантирди. Ислом Абдуғаниевич Каримов ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирди. У нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улкан шахс ва арбоб сифатида танилди. 31 август куни Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали очилиш маросимида университетимизнинг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари, талабалар ҳам иштирок этдилар. Бу тадбир айниқса ёш авлод учун жуда катта ҳаёт мактаби бўлганини алоҳида таъкидлагим келади. Демоқчиманки, Биринчи Президентимиз хотирасига бағишлаб ўтказиладиган илмий-амалий анжуманлар ҳам ёшлар тарбиясида, улар қалбига она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳини жо этишда ғоят муҳим аҳамият касб этади.

Анжуманда талабалар бу мавзуда ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олдилар.

ЎзМУ Ахборот хизмати

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>