Блогерларнинг ишончли ҳимояси

Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги директори Комил Алламжонов

ахборот майдонида жавлон ураётган блогеларни ҳимоя қилаётгани бизга ҳам руҳий мадад бўлоқда, дейди Дониш домла қуйидаги хабардан мамнун бўлиб.

 5

Комил Алламжонов блогернинг телефонини тортиб олган солиқчиларни кескин танқид қилди

17:59 13 Июнь 2019 Иқтисодиёт

Архив фото

Солиқ идораси ходимлари блогер Азиз Ашурбаевнинг телефони ва унинг “Инстаграм” тармоғидаги саҳифаси олиб қўйгани ҳақида маълумот келиб тушди, деб ёзмоқда Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги директори Комил Алламжонов ўзининг Твиттердаги саҳифасида.

Унинг қайд қилишича, Давлат солиқ қўмитасидан ушбу ҳолатни ўрганиб, агарда инспекторнинг хатти-ҳаракати қонунга зид бўлса, чора кўрилиши талаб қилинади.

“Солиқчиларимиз блогерларни солиққа тортиш ёки уларга қарши юқоридагидек зўравонлик қилишдан аввал тизимдаги коррупцияни йўқотиш, хуфиёна иқтисодиётга қарши курашиш каби энг долзарб муаммоларни ҳал этсалар, жамиятга ва иқтисодиётга кўпроқ фойда келтирган бўлар эдилар.

Шуни алоҳида таъкидлашни истар эдимки, юртимиздаги барча журналист ва блогерлар Агентлигимиз ҳимояси остида. Уларга нисбатан ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатга қарши туришга тайёрмиз!“, дея ёзиб қолдирган Алламжонов.

http://xs.uz/uzkr/post/komil-allamzhonov-blogerning-telefonini-tortib-olgan-soliqchilarni-keskin-tanqid-qildi

You may also like...

3 Responses

  1. Ҳаммаси тугади. Ўқиш ҳам тамом. Бу сайтни ҳам ёпиш кере вассалом. Журфак домлаларининг ҳам фикри шу. Битта «дониш»га кере бўлса ўзи билади. Ҳеч ким ўқимайди, ўқишши ҳам истамийди.

  2. Блогерлик қанақа бўлишини Д. домла ўзича ҳаммага кўрсатиб қўйди. Талабалар безор бўлди. Нега уни ўқиш, комент ёзиш кере? Журфак домласига бунақа нарса вообше керемас. Д.домла ҳам энди миссиясини тўхтата қолса яхши бўларди.

  3. Менимча бу сайтда керакли маълумотлар, шоир ва шоираларнинг бир биридан ажойиб бўлган шеърлари ҳамда жуда яхши мақолалар жойлаштириб борилади. Сайтга кирган инсон ўзига керакли маълумотларни олади, Ололмагани эса таффаккур қилмайди. Бундан ташқари дарсликлар ҳам жойлаштирилиб борилади бу эса ютуқ камчилик эмас! Ўз фикрингизни бу тариқа эмас балки мақолаларни ўқган ҳолда изоҳ қолдирсангиз нур устига ало нур бўлар эди.

Добавить комментарий для Зокирова Мадина Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>