Бойлик илинжидаги “хуштор”лар…

Журфак талабаси Гулшода Жуманиёзованинг “Рўзғор санъати” журналидаги ижодий фаолияти устозларида умид уйғотмоқда, дейди Дониш домла.

 ж1

Азал-азалдан халқимиз орасида оила муқаддас маскан деган тушунча мавжуд. Бу ҳикмат нуроний отахону онахонларимиз томонидан ёшларнинг онгига йиллар давомида сингдириб келинади. Ҳар бир ота-она фарзанди вояга етгач, унга оиланинг сиру-асрорларидан сабоқ беради. Чунки улар ўз болаларини ҳам эртага ибратли оила бошлиғи ва тарбияли оила бекаси бўлишларини исташади. Шиддат билан ўзгариб бораётган замон бугунги ёшларнинг тарбиясига бевосита ўз таъсирини кўрсатиб келмоқда. Албатта, бу таъсирнинг ижобий ва салбий жиҳатлари бор. Таассуф билан эътироф этиш жоизки, баъзи бир ёшлар ота-онасидан олган яхши тарбиясига қарамасдан, оилани муқаддас эканлигига қараб ҳам ўтиришмаяпти. Келинг, бу гал сиз билан ана шундай ёшлар ва уларнинг салбий иллатлари хусусида атрофлича суҳбатлашамиз.

Бахтли кунлар интиҳоси…

Эрим билан турмуш қурганимизга 15 йилдан ошиқроқ вақт бўлди. Бу йиллар давомида турли хил вазиятлар бўлишига қарамасдан биз бахтли турмуш кечирганмиз дея айта оламан. Эрим билан бир-биримизга кўнгил қўйиб, турмуш қурганмиз, балки шунинг учундир бир-биримизни тушунишимиз осон бўлар ва камдан кам ҳолатлардагина аразлашиб қолардик. Турмуш ўртоғим мансаби кўтарилиб, лавозими ошганидан сўнг атрофида “парвона”лар кўпайиб қолди. Олдинлари кўпроқ вақтини оила даврасида ўтказишни ҳуш кўрадиган эрим энди уйда жуда камнамо бўлиб қолди. Эрта саҳардан то ярим тунгача ишда қолиб кетар, бирор нарса демоқчи бўлсам “ахир сизлар учун, фарзанларимизнинг келажаги учун ҳаракат қиляпманку”, деган гаплар билан оғзимни ёпарди. Бориб-бориб бу кечикишлар қолиб, эрим баъзида уйга келмай қоладиан одат чиқарди. Ўзимни “иши кўп” деб овутсамда барибир кўнглимни шубҳа гумонлар кемириб ётарди. Сабабини сўрасам ҳар доимгидай бир хил баҳона эшитардим. Борган сари эримнинг оиламиздан узоқлашиб бораётгани туфайли тез-тез жанжаллар келиб чиқадиган бўлиб қолди. Эрим ҳаттоки фарзандларимиздан бир оғиз ҳол-аҳвол сўрашга ҳам ярамасди. Олдинлари уларнинг тарбиясини биринчи ўринга қўядиган отадан вақтлар ўтиши билан асар ҳам қолмади. Нима қилишни билмай охири эримни ишхонасига боришга ва ердаги ишчилар билан гаплашишга қарор қилдим. Бошида роса кўп ўйладим, бу ишимдан эримнинг жаҳли чиқиши мени йўлимни тўсарди. Нима бўлса бўлар дедимда, охири уларнинг иш жойига бордим ва бир нечта кишидан эрим ҳақида суриштирдим. У ҳақидаги гапларни эшитиб ҳайратдан ёқа ушлаб қолдим, қулоқларимга ишонгим келмасди. У ердагиларни айтиши бўйича эримнинг лавозими кўтарилиб, янги иш бошлаганидан сўнг ўзининг ўрта ёшлардаги бир ёрдамчиси билан ишқий муносабатлар бошланибди. Бошида шунчаки иш юзасидан бўлган танишув охири “муҳаббат”га уланиб кетибди. Бу гаплардан сўнг уйга қандай қайтганимни ўзимга қандай келганимни билмадим. Кечқурун бўлишини эримнинг ишдан қайтишини кута бошладим (ичимда эрим бу гапларнинг ҳаммаси ёлғон дейишини чин дилимдан истардим). Вақт алламаҳалга яқинлашгач, эрим уйга қайтди ва мен эшитган гапларимни унга айтиб, ундан изоҳ талаб қилдим. Ўша куни шунча йиллардан бер бир ёстиққа бош қўйган инсонимнинг асл башарасини кўрдим. У мендан уялиб ҳам ўтирмасдан эшитганларимнинг ҳаммаси тўғрилигини, бу ҳақда менга айтмоқчи бўлиб юрганини айтди. Уни яхши кўришини ва яқинда уйланмоқчи эканлигини айтганида эса бошимдан қайноқ сув қуйгандек бўлди, ҳеч нарса дея олмадим. Ҳатто, ўз фарзандлари тақдири қизиқтирмаётган отанинг мен билан нима иши бор… Хуллас шу гаплардан сўнг эримни уйда ҳафтада бир ё икки марта кўрадиган бўлиб қолдим. Уйга келса ҳам мен билан умума гаплашмас, фақат болалар билан суҳбатлашарди…

Бу каби воқеаларни олдинлари ҳам эшитган эдиму, аммо ўзимнинг ҳам бошимга тушиши етти ухлаб тушимга ҳам кирмаган эди. Бойлик, шон-шуҳрат, ўз нафсининг қулига айланган бундай аёллардан нафратланиб кетдим. Улар туфайли қанчадан қанча гулдек оилалар хазон бўлмоқда.

Санобар (уй бекаси)

 

Сиз нима дейсиз?

— Юқоридаги каби воқеаларга бугунги кунда кўп бора дуч келмоқдамиз. Бунинг сабабчиси аёлларми ёки эркакларми айтиш мушкул. “Ишқдаги ишқ” саргузаштлари орқасидан бузилиб, кетаётган оилалар сони бугунги кунга келиб анча ошиб бормоқда. Баъзи эркаклар эса хотинлари устига хотин олишдан ҳам уялишмаяпти. Шу ишни қилишдан олдин ўша кимсалар наҳотки ўзларига “шу ишим тўғрими” деган савол билан мурожаат қилиб кўришмаса. Ахир улар 18 яшар болалар эмас, анча ҳаётий тажрибага эга зиёли шахсларку. Уларнинг бу ишлари ўсиб келаётган ёш авлодга қандай намуна бўлади, уларнинг фарзандларига қандай таъсир қилади. Наҳотки Бу каби гаплар бир неча кунлик, атрофидаги “капалак”лар бир неча сониялик эканлигига тажрибали инсонларнинг ақли етишмаса. Уларга падарларию волидаларининг берган тарбиялари қайерда қолди унда.

Раъно (ўқитувчи)

 

— Мутахассисларнинг маълумоларига қараганда, бугунги кунда айнан шундай сабаб билан бузилиб кетаётган оилалар сони олдинга вақтлардагига нисбатан бир неча баравар ошган. Хўш бунинг сабаби нима? Буни қандай гап билан изоҳлашимиз мумкин? Ахир бирор нуфузли идора ёки ташкилотда ишлайдиган ходимларнинг, айниқса аёлларнинг бу ишларни қилиши нўтўғрилигини ўзлари ҳам яхши тушунишадику. Гулдай оилани бузиб, фарзандларнинг қарғишига қолиб, иккинчи хотин бўлишдан уларга нима наф. Бу ҳаммаси шунчаки ўткинчи ҳавас эмасми? Ахир сизнинг ҳам ўз оилангиз, ўз фарзандаларингиз бўлса, жамият ундаги одамлар олдида юзингиз ёруғ бошингиз баланд бўлмайдими?! Наҳотки битта оилани бахтсиз қилиб, ўз бахтимни топаман дея бойлик ортидан қуваётганлар сони кундан кунга ошмоқда. Ҳар кимнинг ҳам пешонасига ёзилган ўз ҳаёти, бахти, турмуши бўлади. Уни ҳар хил кинғир йўллар билан эмас, сабр матонат билан яратиш эса ҳамманинг ўз қўлида. Соҳам шу бўлганлиги боис, бу каби ҳолатга тушганларга иложи борича бу йўлдан қайтишларини маслаҳат бераман. Ўзингиз бир ўйлаб кўринг, бугун сизни деб ўз оиласи, фарзандаларидан кечган одам, эртага бошқа бировни деб ёки бирор баҳона билан сиздан кечмаслигига ким кафолат бера олади. Вақтлар ўтиб, келишмовчиликлар туфайли сиз бахт деб ўйлаётганингиз сароб бўлиб чиқмаслигига ўзингизнинг ишончингиз комилми? Сиз учун ҳам яратганнинг атаб қўйган бахти бор, унга эришиш учун сиздан бироз ҳаракат талаб этилади халос, эртанги кунга бўлган умид, сизни турли хил ёмон йўллардан асрашига ишончим комил…

Шоира (психолог)

 ж3

Кичик хулоса…

 

Бугун сиз билан ҳаётимизнинг бир тарафига боқача кўз билан назар ташладик. У ерда эса турли хил инсонлар ва воқеликларнинг гувоҳига айландик. Бу мулоҳазамиз билан кимгадир туҳмат тошларини отиб, қоралаш ниятидан йироқмиз. Чунки атрофимизга назар соладиган бўлсак у ерда яхши инсонларнинг ижобий фазилатларини кўрамиз. Биз сиз учун хулоса чиқармаймиз. Шунчаки воқеликларга нисбатан атрофдигиларнинг қарашларини сизга ҳавола қилдик. Ниятимиз, ҳаётнинг пасту бланд сўқмоқларида ёнингиздаги инсон сиз учун бахт юлдузингизга айлансин…

 ж2

Гулшода Жуманиёзова

“Рўзғор санъати” журнали №46

You may also like...

11 Responses

  1. Ming afsuslar bo’lsinki, bu mavzuda tilga olingan illatlar bugungi kunda ko’plab uchramoqda. Men endi 2-kurs talabasiman, bunaqa holatni balki tushunmasman. Lekin turmush o’rtog’ining bu noto’g’ri yo’lga kirib ketishida qaysidir ma’noda ayolining ham aybi yo’qmikan? Chunki, aytishadiku, inson oilasida topmagan mehrni yoki munosabatni ko’chada qidiradi deb.
    Lekin yaratgan har bir bandasini o’z jufti bilan yaratadi. Shunday oilalarni buzilishiga sabab bo’layotganlar yaxshilab o’ylab ko’ringizlar, chunki xuddi shunday taqdir ertaga o’z farzandlaringizdan qaytishi mumkin!

  2. Darhaqiqat, maqolada dolzarb mavzulardan biri tilga olingan. Lekin fikrimcha, yozayotganda biroz imloviy xatolarga e’tibor berilsa yaxshi bo’lardi. Biroq buni tuzatsa bo’ladi. Chunki, o’zimda ham ko’pincha o’ylagan ayrim jumlalarim qolib ketish hollari uchrab turadi!!!

  3. Jumamurodova Muyassar:

    Oila muqaddas dargoh. Erning ayoliga xiyonat qilishida faqat ayolni aybdor qilish yaxshi emas. Erning yonidagi odamlar ham «ulush» ini qo’shadi. Amal kursisiga o’tirgan erni o’rtoqlari xiyonat qilishga ma’lum ma’noda undaydi. Shu bilan ular o’z maqsadlariga yetadilar. Negaki axloqi yo’q inson amal kursisida ko’p turmaydi. Yonidagilar o’sha kuni undan voz kechadilar. Buni kech anglagan er baribir oilasiga qaytib keladi. Ammo ko’ngil oynasi chil-chil singannan keyin qaytib kelib nima ko’radi? Har qanday vaziyatda ham oilaning muqaddasligini unutmaslik kerak.

  4. Fotihbek Abdurahimov 201-guruh:

    Maqola yaxshi yozilgan. O’qigan inson o’ziga kerakli xulosalarni chiqarishi mumkin. Lekin maqolaning sarlavhasi biroz oddiyroq, nazarimda. Bu maqolaga bundanda yaxshiroq sarlavha topish mumkin edi. Chunki, hozirgi axborot xurujlari tahdid solayotgan bir payitda oilaviy muammolardan ko’ra o’quvchilar jamiyat hayotidagi eng katta o’zgarishlardan voqif bo’liahga qiziqadi. Maqola sarlavhasi uning o’qilishiga sababchi bo’luvchi eng katta asosdir.

  5. O’zbek oilalarida erkak kishi oilaning suyanchi hisoblanadi . Oilada vujudga kelgan har qanday vaziyatda to’g’ri qarorni qabul qila olish , ro’zg’orning og’irini yengil qilish ham erkakning vazifasi . Bugungi kunda oilaning muqaddasligini unutayotgan erkakning borligi juda yomon . Ishdan kelishini kutib o’tiradigan ayoli , farzandlarini o’ylamay bunday ishlarni qilayotgan insonlarni ota bo’lishga loyiq deb o’ylamiman .

  6. Oila — jamiyatning muhim bir bo’lagi . Oilani tinchligi , hotirjamligini saqlash er-xotinning vazifasi . Bugun oilalarimizda yuqorida aytib o’tilgan holatlar ko’payib borayotganini o’ylash ham mushkul . Nega bunday degan savol tug’iladi ? Qanday qilib puli ko’paysa yoki boshqa sabablarga ko’ra oilasini osongina esdan chiqarib , ko’chadan » ovunchoq » qidiradigan erkakni — oila ustuni deyish , menimcha , qiyin .

  7. Durdona Obidova 201:

    Ogohlik- davr talabi. E’tiborsizlik va loqaydlik tufayli yuqorida o’qigan maqolamizdagi ko’ngilsiz hodisa sodir bo’lgan. Oilaviy muammolar ham o’z navbatida ih faoliyatida va ijtimoiy munosabatlarga ham o’z salbiy ta’sirini ko’rsatmasdan qolmaydi.

  8. Oila muqaddas dargoh. Bugun yoshlar orasida «qandaydir hayotni» orzu qilib oilaga yengil qarash holatlari kuzatilmoqda. Fikrimcha, qilayotgan ishimizni chuqur idrok qilmasdan yoki kattalar gapiga quloq solmasdan amalga oshirishimiz oqibatida ko`plab ko`ngilsizliklar kelib chiqmoqda. Bunday holatlarni ko`rib ulg`aygan avlod hayotini esa tasavvur qilavering. Mavzudan chiqib ketgan bo`lsam, ming bor uzur. Lekin achchiq haqiqatdan hech qachon tonib bo`lmaydi.

  9. Assalomu aleykum ustoz. Men fikrimni yozishdan avval maqoladagi kichkinagina texnik xatoni aytmoqchi edim. Maqolaning kichik xulosa qismida boshqacha so’zi boqacha bo’lib qolibdi. «Бугун сиз билан ҳаётимизнинг бир тарафига (боқача) кўз билан назар ташладик. «

  10. Yaxshi mavzu tanlangan ammo doimo tanganing ikki tomoni bo’ladi. Shuni unutmasligimiz kerak. Bunaqa ajralishlarda doimo erkakni aybdor qilib bo’lmaydi. Balki ayolda ham gunoh bordir. Bu bilan erkaklarni oppoq demoqchi emasman. Ammo «erkak uydan mehr topmasa keyin ko’chadan izlaydi»,- degan gaplar ham bejiz aytilmagan. Muammoni har tomondan ko’rish kerak degan xulosani aytmoqchiman xolos. Biroq hozirgi voqeadagi amalparast mol dunyo ko’zini ko’r qilgan erkaklar ham ko’p. Oila muqaddas bo’lishi bilan birga ilohiy dargoh hisoblanadi. Shuni ilohiy ekanligini his etsak bunday voqealar kamroq bo’lardimi. Shunday ko’zi ko’r bo’lgan insonlar qaytar dunyo ekanligini unitishmasa bo’ldi edi. Axir ular ham shirin qizlarning dadalaridir. Biz bilamizki, ota onaning gunohiga eng yaxshi ko’rgan farzandlari javob beradi. Shunday begunoh farzandlarni azobga qoyishni istashsa bilganlarini qilib yuraverish ularning ishi. Aytishadiku, ushlangan qo’l haloling bo’lmasa, albatta,halokating bo’lajak!

  11. Maqola yaxshi yozilgan. Mavzu ham muallif tomonidan yaxshi ochib berilgan. Ammo, bir ayolning oila muammolarini hamma bilan muhokama qilishi, hammaga eri qanday inson ekanligini ovoza qilishi yaxshi ish emas. Bu vaziyatda «mansab» , «pul» hech qanday ahamiyatga ega emas. Bularning nikohi boshidanoq yolg’onga qurilgan. Er ham, ayol ham nikoh kechasi bergan ahdiga vafo qilmagan. Bunga isbot: erkakning boshqa ayol bilan birga bo’lishi( nikoh kechasi ayolimga xiyonat qilmayman deb vada beradi); ayolning oila sirini hammaga oshkor qilishi( nikoh kechasi ayol erini barcha ayblarini yashirishga vada beradi). Barcha «fikrnoma» larda «bunday holat bugun ko’p uchramoqda» degan jumlalar keltirilgan. Ha haqiqatan, bunday holatlar ko’p uchramoqda. Sababini o’zimizdan izlab ko’raylik! Yoki bu sababni muqaddas dinimizdan izlab ko’raylik! Topa olmasak bunday holat bizda ham uchraydi.Qachondir..

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>