Набирамнинг самолётлари

Ота учун энг катта бахт – ўғил-қизларининг кўзларидаги қувончни кўриш, деган туйғулар оғушида яшардим.

Бува бўлганингда ундан ҳам улканроқ бахт – набираларингнинг шодон кулгуларига шерик бўлиш экан!

Ижодхонамда қалам тебратиб ўтиргандим, нариги хонада шашка ўйнаётган жажжи набираларим Дурдона билан Шавкатжоннинг шодон кулгулари қулоғимга чалиниб, завқим келиб кетди.

Нима гаплигини билишга қизиқиб улар ўтиришган хонага мўраладим.

Не кўз билан кўрайки, кичкинтойлар шашка доналаридан ясашган 25 рақамидан ўзларича завқланишмоқда!

 на1 на2

Юртимиз мустақиллигининг қутлуғ 25 йиллик тўйи шукуҳи кичкинтойларнинг мурғак қалбларида ҳам жўш ураётганини ҳис этиб дилим яйраб кетди.

Шавкатжон қоғоз “самолёт”чаларини ҳам 25 рақами шаклида “қўндиргани”ни кўриб ҳайратга тушдим. Истиқлол руҳи мустақиллик даври болаларининг вужудига она сути билан кирганининг мевасидир бу!

на3

на4

Ўзимча ҳисоблаб кўрсам, 75 йилдан кейин Ўзбекистонимиз мустақиллигининг 100 йиллигида набираларим ҳам иштирок этар эканлар, худо хоҳласа! Ўшанда набираларим эндигина 80 дан сакраган пири бадавлат нуронийларга айланишган бўладилар!

Илоҳим, Юртимиз тинч-осуда бўлсин-у авлодларимиз шундай бахтга эришсинлар!

 Дониш домла

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>