Буюк бўлиш осон эмас…

Журналист Жасур Ҳамроев ёзган шов-шувларни америкаликлар ҳам билишармикин, дейди ҳайрон қолиб Дониш домла.

АҚШ ПРЕЗИДЕНТЛАРИ. ЭНГ ШОВ-ШУВЛИ ФАКТЛАР!

АҚШ Мустақиллик куни – 4 июлда вафот этган президентларни биласизми? 4-июлда таваллуд топган АҚШ президентини-чи?

Жорий йилнинг 4-июлида Мустақил АҚШ 240 ёшни қарши олди. Планетамизнинг энг қудратли мамлакатларининг етакчиси саналган Америка Қўшма Штатлари — тарихи энг кўп президентлар кўрган давлат саналади. Улар билан боғлиқ қизиқарли фактлар сизни бефарқ қолдирмайди деб ўйлаймиз!

1. Авраам Линкольн – ёшлик чоғларида бармен сифатида лицензия олиб ишлаган ягона президент.

2. Жорж Вашингтон – бир овоздан сайланган ягона президент.

3. 1902-йилда президент Теодор Рузвельт ов пайтида айиқ боласига раҳми келиб, уни ўлдирмайди. Ушбу эпизод ўйинчоқлар фабрикасига янги илҳом бериб, “Тедди айиқчаси” яратилишига сабаб бўлган. Бу ўйинчоқ йиллар оша ҳануз машҳур!

4. Жорж Вашингтон Ой уйда ҳеч қачон яшамаган. Ўша пайтда пойтахт Филаделфияда эди. Вашингтон бирон бир партия ғояларини илгари сурмаган ягона президент ҳам саналади.

5. Жеймс Гарфилд ҳеч қачон телефон орқали гаплашмаган президентдир.

6. Томас Жефферсон – инаугурацияси Вашингтонда ўтган биринчи президентдир.

7. Гровер Кливленд – 2 муҳлатга танаффус билан сайланган ягона президентдир. У АҚШнинг 22-чи ва 24-чи президенти бўлган.

8. Мартин Ван Бюрен – АҚШ фуқароси сифатида сайланган илк президентдир. Қолган барча президентлар келиб чиқишида Буюк Британияга алоқадорлик бор!

9. АҚШнинг 6 та президентини Жеймс деб аташган: Мэдисон, Монро, Полк, Бьюкенен, Гарфилд ва  Картер.

10. Дуайт Дэвид Эйзенхауэр Биринчи ва Иккинчи Жаҳон Урушларида иштирок этган ягона президентдир.

11. Ричард Никсон 50 та штатнинг барчасига ва Хитойга биринчи ташрифни амалга оширган илк президентдир.

12. Президент Герберт Кларк Гувер Оқ уйда бирон хизматкор унинг кўзига кўринмаслигига буйруқ берган. Акс ҳолда улар ишдан ҳайдалиши кўзда тутилган.

13. Президент Улисс Грант бир кунда 20 та сигара чеккан. Фуқаралор жанги ғалабасидан сўнг унга 10.000 дона сигара совға қилишган. У томоқ ракидан вафот этган.

14. Жон Тайлер – АҚШ президентлари орасида энг серфарзанд ягона президент саналади. 8 фарзанди биринчи никоҳидан, иккинчисидан 7 та.

15. Жеймс Мэдисон “энг жажжи” президент бўлган. Унинг бўйи – 164 см, вазни – 45 кг эди.

16. Жорж Вашингтон – энг қисқа инаугурация нутқини сўзлаган президент. Нутқ 133 сўздан иборат бўлган.

17. Уильям Генри Гаррисон энг узун инаугурация нутқини сўзлаган президент. Нутқ 8578 сўздан иборат бўлиб, 100 дақиқа давом этган. Қасамёд куни ҳаво ёмон бўлган. Гаррисон раҳбарлик курсисига ўтирганидан 1 ой ўтиб, ўпка зотилжамидан вафот этган. У энг қисқа муддат фаолият юритган президент саналади.

18. Президентлар: Вашингтон, Монро, Жексон, Полк, Бьюкенен, Жонсон, Гарфилд, Мак-Кинли, Рузвельт, Тафт, Хардинг, Трумэн, Жонсон ва Форд масонлар бўлишган.

19. Жон Гаррисон майити (Президент Бенжамин Гаррисоннинг отаси) қабрдан ўғирлаб кетилган ва Цинциннатидаги тиббиёт коллежига тажриба ўтказиш учун сотилган. Мурда кейинроқ яна қайта дафн этилган.

20. Президент Резерфорд Хейс лиссофобиядан азият чеккан. Бу ақлдан озишдан қўрқиш дегани!

21. АҚШнинг 3 президенти 4-июлда вафот этган: Томас Жефферсон (1826), Жон Адамс (1826) ва Жеймс Монро (1831).

22. Калвин Кулиж – 4 июлда (1872 й.) туғилган ягона президентдир.

23. Жорж Герберт Уокер Буш – тўлиқ исм-шарифи 4 та сўздан иборат ягона президентдир.

24. Оқ уйда ўлган биринчи бола – Авраам Линкольннинг 12 яшар ўғлидир.

25. Президент Жеймс Гарфилднинг қотили уни орқасидан 5 марта  “British Bulldog” тўппончаси билан отган. Қотилнинг сўзларига кўра, бу тўппонча қачонлардир музейда кўзга энг яхши ташланувчи тўппонча бўлади. Ҳозирги вақтда эса бу тўппонча қаердалигини ҳеч ким билмайди.

26. Уилям Говард Тафт – “Катта Билл” лақаби билан машҳур бўлиб, у “энг йирик” президент  саналади. 325 фунт вазндаги бу президент ваннага зўрға сиғган. Шу боис уни ваннадан чиқариб олиш учун маслаҳатчилар ёрдамга келиб турган.

27. Теодор Рузвельтнинг сайловолди кампанияси чоғида унинг ҳаётига тажовуз қилинади. Кўкрагидан ўқ еганига қарамай, у ўз нутқини тўлиқ тугатади.

28. Вудро Вилсон қорда гольф ўйнаши учун коптокчани қора рангга бўяттирган.

29. Томас Жефферсон ўз қабртош ёзувини тириклигида ўзи ёзган. Унда “Мустақиллк Декларацияси” муаллифи ва Виргиния университети асосчиси эканлиги битилган. Бироқ, Жефферсон АҚШ президенти ҳам бўлганлигини ёзишни унутган кўринади.

30. Авраам Линкольн – АҚШнинг илк соқолли президенти бўлган.

31. Т.Рузвельтнинг сўнгги сўзлари: “Илтимос, чироқни ўчиринг”.

32. Инаугурация жойигача етиб бориш учун Жорж Вашингтон қўшнисидан 600 доллар қарз олишига тўғри келган.

33. Вашингтон, Жексон, Ван Бюрен, Тейлор, Филлмор, Линкольн, А. Жонсон ва Кливленд коллежда ўқимаган. Гарри Трумэн эса 20-асрда олий таълим даргоҳида ўқимасдан президент бўлган!

34. Либерия пойтахти Монровия АҚШнинг 5-чи Президенти Жеймс Монро шарафига номланган.

35. АҚШ тарихида бирон президент ўз туғилган оиласида ёлғиз фарзанд бўлмаган.

35. Авраам Линкольн АҚШнинг энг новча президенти бўлган. Унинг бўйи  — 6,4 фут (195 см) эди.

36. Жеральд Форд вице-президент ва президентликка умумхалқ сайловисиз эришган ягона президентдир. У Спайро Эгнью истеъфога чиқиши ортидан вице-президент, Никсоннинг ишдан бўшаши туфайли президент бўлган.

37. Резерфорд Хейс Оқ уйда алкоголни таъқиқлаган ягона президентдир.

38. Лихенолог Керри Кнудсен кашф этган янги лишайник турини Барак Обама шарафига “Обама Калоплакаси” (Caloplaca obamae) дея номлади.  Антигуа ва Барбуда ҳукумати эса у АҚШ президенти этиб сайланганидан сўнг, оролдаги энг баланд тоғни Обама номига ўзгартирди!

Хуллас, ана шунақа гаплар! Буёғига яна тарих гувоҳлик қилади. Насиб этса, яқин келажакда содир бўлажак янги, шов-шувли далилларни эсга оламиз ва ёзамиз.

Жасур ҲАМРОЕВ

http://hordiq.uz

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>