Бу кимнинг тили?

Ижтимоий тармоқларда бу шеър замонамиз Тўмарислари тилидан

жаранглагандек бўлди наздимда. Бу шеърни афғонистонлик бир миллатдош қизимиз шу қадар шижоат билан айтдики, ҳануз кўз ўнгимдан кетмай қолди. Шундай шижоатни ўзимизнинг шогирдамиз Анора Содиқовада кўрардим. Талабаликда яхши кўрган адибларимизга нисбатан ўзбекнинг Чехови, ўзбекнинг Шолохови, дея таърифлар эдик. Ўша қизалоққа эҳтиромим сифатида уни «Афғонистонлик ўзбекларнинг Анораси» дегим келади. Ҳар элнинг шундай шижоатли Тўмарислари — Аноралари бор бўлсин илоҳим.

 Ушбу шеърни жамоатчиликка тақди этган  Шухрат Турдикуловга самимий миннатдорчилик изҳор этамиз.

БУ КИМНИНГ ТИЛИ?

Бу менинг Тилим, Турк-Ўзбекчаси, Туронлар Тили
Тоғларни эгириб, эркин яшаган бўронлар Тили
Бу менинг Тилим ҳужжатим фахри-конимдир
Бобурлар Тили, шоирлар Тили, девонлар Тили
Қутадғу Билик яратган, Юсуф Хос, Хожиблардек
Луғоти-Турк соҳиби Маҳмуд Кош, Шоҳонлар Тили
Хор бўлмагайсиз, иззатин қилинг, бу Тилини улус!
Негаки бу Тил, сўмарлар Тили, кўшонлар Тили
Бизга шон берган, бизга жон берган, бизга ифтихор
Навоий сўзин, чиройлантирган, инсонлар Тили
Тамаддунларни қўзғалонтирган, ер юза бутун
Ҳамда шарқ Тили, ҳамда ғарб Тили, Эронлар Тили
Бизга кон берган, бизга нон берган, бизга борлик шу
Тўморис Тили, Хоразм Тили, замонлар Тили
Ғазналик Маҳмуд, қилмади хизмат, бизлар учун бу,
Шаҳнома ибрат, бу улус Тили, Жайронлар Тили
Бу Одам Тили, бу Отам Тили, севгилим Тили
Беҳиштдан чиқиб, ерлашиб қолган, ғилмонлар Тили
Бу кимнинг Тили? Бу менинг Тилим, эскириб ётган —
Тарихнинг Тили, Темурнинг Тили, Ромонлар Тили
Бу Тилни билганлар кўркам яшар, маддоҳлик қилмас
Юруб эшиклар, бу Тил аслида Хоқонлар Тили
Иддао билманг! Менинг сўзимни, душманлик қилманг!
Бу Тил сиёсатда бой – илдиздан, Усмонлар Тили
Қожорлар Тили, Тоторлар Тили, Самарқанд Тили
Тамучин Тили ва Ҳунлар Тили, Турконлар Тили
Худонинг лутфий, Сулаймон Тили, Таяншон Тили
Бойсинқар Тили, Бойқаро Тили, Шайбонлар Тили
Отило Тили, Сайҳунлар Тили, Жайҳунлар Тили
Гавҳаршод Бегимнинг онажонимиз деганлар Тили
Ото Турк Тили, Жаҳонгир Тили, Баҳодир Тили
Улус ғамининг Нодира бирла еганлар Тили
Темур миросин ўстирган Шоҳрух, инсониятни
Чўқисигача, бухорони жаннат қилганлар Тили
Соколар Тили, Салжуқлар Тили, Ботурлар Тили
Боязид Илдиримнинг гездирган – ўрмонлар Тили
Ёфис авлоди Туркдан ўрганмиз, Тил ўзак биза
Бу Райҳон – Ибни синодек меҳрибонлар Тили
Ясавкой Тили, чағтой Тили, Тўрахон Тили
Ёсоқлар ясаб, девондан ўтсак, Жавонлар Тили
Яфталилар, увайси она ҳамда юзларча улуғ
Жон бериб келган шу йўлда, бу қадар донолар Тили
Бу Олтой Тили, бу уроз Тили, бу Орол Тили
Жаннатни ерга Самарқанд деган, ғилмонлар Тили


(هاشم همدم — Ҳошим Ҳамдам Фарёбий)

You may also like...

2 Responses

  1. Бу ўзбеклпар тили.Ўша афғон қизи тилидан эшитиш нақадар мароқли бу шеърни

  2. Ushbu she’rni o’qib qalbimda yuksak iftixor, tuganmas g’urur sezdim. She’rni o’qigach «Til- dil kaliti» degan o’zbek xalq maqoli hamda Avaz O’tar bobomizning tilga bergan ta’riflarini esladim : «Til- robitayi olamiyondir».

Добавить комментарий для Шарофиддин Тўлаганов Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>