Бўлғуси журналистлар учун Ибрат мактаби

Талаба-ёшлар кимлардан ибрат олиб камолга етиши керак?

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Илмий мактаб яратган улуғ академиклар тегишли йўналишда Ибрат мактаби сифатида ҳам кўрсатилади. Масалан, Кимё факультетида академик Обид Содиқов, Математика факультетида академик Тошмуҳаммад Саримсоқовлар билан бир қаторда бугунги кунда ўша соҳаларда фаолият кўрсатишаётган академикларнинг ҳам Ибрат мактаблари яратилган.

Афсуски, Журналистика факультети ҳақида бу масалада бирор жўяли гап айта олмаймиз…

Бироқ, тилни тишлаб, елкасини қисиб ўтирадиган замонлар ўтди. Шу пайтгача қилинмаган ишлар учун кимдандир гина қилиш ҳам мардлик эмас. Яхшиси, шу қилиниши лозим бўлган ишни қойилмақом қилиб амалга оширавериш зарур, вассалом.

Шу муносабат билан ЎзМУ Журналистика факультетида янги ўқув йилидан бошлаб бўлғуси журналистлар учун ўзига хос Ибрат мактаби ташкил этилади. Унда айнан шу факультетда таҳсил олиб, ҳаётда ибрат олса арзийдиган Устоз журналистларнинг «Маҳорат мактаблари»ни ташкил этишга киришилмоқда. Бу «Маҳорат мактаблари» — айнан Ибрат мактаби вазифасини ҳам ўтайди. Ўзбекистон Қаҳрамони, атоқли шоир, узоқ йиллар «Гулхан» журнали бош муҳаррири лавозимида фаолият кўрсатган Абдулла Орипов, атоқли адиб, узоқ йиллар «Тошкент оқшоми» газетасида, «Шарқ юлдузи», «Театр» журналларида фаоият кўрсатган Ўткир Ҳошимовларнинг ўрни биз учун атоқли академикларникидан кам эмас. Демак, биринчи галда шундай даҳо Устозларнинг Ибрат мактаби яратилади. Шу билан бир қаторда Журналистика факультетида таҳсил олиб, айни кунларда давлат ва жамоат арбоблари сифатида ҳам ном қозонган Устоз публицист, ёзувчи ва шоирлар Хайриддин Султонов, Сирожиддин Саййид, Шарифа Салимоваларнинг «Маҳорат мактаблари» ташкил этилмоқда.

Шуни қувонч ва эҳтиром ила айтиш жоизки, факультетимизда «Маҳорат мактаблари»ни ташкил этишга муносиб Устозлар жуда кўп! Демакки, бундай Ибрат мактаблари келгусида кенг қулоч ёяверади. Мақсад — талабаларимизни ҳам келгусида ана шундай улуғ устозлар даражасига етказиш. Қолаверса, Устозидан ўзмаган шогирд — шогирд эмас, нақлига амал қилиб, уларни янада юксаклик сари парвоз қилдириш асл ниятимиздир.

Эндигина онги шаклланаётган, маънан камол топаётган талаба-ёшларимиз Ибрат мактабидан сабоқ олсалар, шунга яраша келгусида етук Инсонлар бўлиб улғаядилар, дейди Дониш домла шижоат билан шу хайрли ишга киришар экан.

8Атоқли адиб, давлат ва жамоат арбоби Хайриддин Султоновнинг «Маҳорат мактаби»га тақдим этилаётган қисқача маълумот ва Устознинг яқинда ижтимоий тармоқларни ларзага солган чиқишлари билан танишинг:

Хайриддин Султонов 1956 йил 15 январда Тошкент вилояти Қибрай туманининг Тузел қишлоғида туғилган. ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг Журналистика факультетини тамомлаган (1978). «Қуёш барчага баробар» (1980), «Бир оқшом эртаги» (1983), «Онамнинг юрти» (1987), «Умр эса ўтмоқда» (1988), «Бобурнинг тушлари» (1992), «Бобурийнома» (1997), «Саодат соҳили» (2005) каби насрий китоблари нашр этилган. «Чангак», «Мозийдан бир саҳифа», «Меҳробдан чаён» каби видеофилмлар ҳамда «Тушларимда кўриб йиғлайман», «Ёзнинг ёлғиз ёдгори» сценарийлари асосида бадиий филмлар суратга олинган. «Сарҳовузнинг бўйларида» (1992) номли драмаси ҳам бор.А. Сент-Экзюпери, И. Нагибин, В. Шукшин каби адибларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган. «Шуҳрат» медали (1996), «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган (2003).

Хайриддин СУЛТОНОВ 30 йил ичида илк бор жонли эфирда...

Хайриддин СУЛТОНОВ 30 йил ичида илк бор жонли эфирда…

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Халқаро Пресс-клуб Ислом цивилизацияси марказида навбатдаги анжумани ўтказмоқда. 

Анжуманда 30 йил ичида илк бор жонли эфирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Спичрайтер Хайриддин Султонов савол-жавобларда иштирок этмоқда. 
Эслатиб ўтамиз, Пресс-клуб сессияси Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «O’zbekiston24» телерадио, ««Madaniyat va Ma’rifat»» телеканалида жонли тарзда эфирга узатилмоқда.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбарияти, олимлар марказ фаолияти ҳақида журналистларга маълумотлар бермоқда.
  • Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг ғояси нимадан иборат?
  • Ушбу марказни очишдан қандай мақсад кўзланган?
  • Ислом цивилизацияси маркази қайси халқаро ислом марказлари билан ҳамкорлик қилади?
  • Талабалар марказда ўқитиладими? Сессияда шу ва бошқа саволларга жавоб олинмоқда.

http://uza.uz/oz/society/khayriddin-sultonov-30-yil-ichida-ilk-bor-zhonli-efirda—28-06-2019

***

Хайриддин СУЛТОНОВ: Президентимизнинг сўзлари Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумни тўлқинлантирганди

Хайриддин СУЛТОНОВ: Президентимизнинг сўзлари Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумни тўлқинлантирганди

Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган Халқаро Пресс-клуб давом этмоқда.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Спичрайтер Х.Султонов ўз фикрларини билдирди:
“Мамлакатимизда сўнгги йилларда китобхонликка жуда катта эътибор қаратилмоқда. Китоб, адабиёт нафақат ўз маданиятимизни бойитадиган, халқаро дипломатик муносабатларда ҳам таъсирчан восита эканлиги Президентимизнинг олиб бораётган сиёсати мисолида яққол англаш мумкин.
Президентимиз ўтган икки ярим йиллик фаолиятлари давомида дунёнинг жуда кўп мамлакатларида бўлганида ўша давлатларнинг раҳбарларига улуғ мутафаккирларимиз асарларини совға қилиш амалиётини йўлга қўйдилар. Бу эса ижобий натижа бермоқда. Жумладан, давлатимиз раҳбарининг Бирлашган Араб Амирликларига бўлган расмий давлат ташрифлари давомида мамлакатимизда чоп этилган БАА Вице-президенти, Дубай амирлиги ҳокими, машҳур давлат ва сиёсат арбоби Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумга муаллифнинг юртимизда нашр қилинган иккита “Менинг тарихим”, “Менинг тасаввурим” номли китоблари давлатимиз раҳбари томонидан совға қилинди.
Мен шунга гувоҳ бўлдимки, китоб совға қилинган вақтда Президентимиз Амирга “Китобингизнинг бешинчи саҳифасида бизнинг буюк бобомиз Имом Бухорий ҳазратларининг муборак ҳадислари келтирилган экан”, деб қайд этганларида сиёсатчининг жуда қаттиқ тўлқинланганига гувоҳ бўлдик”.
Сессия давом этмоқда.
 Инобат АҲАТОВА, ЎзА
http://www.uza.uz/oz/society/khayriddin-sultonov-prezidentimizning-s-zlari-mu-ammad-bin-r-28-06-2019

***

Хайриддин СУЛТОНОВ: Бизга қўшиқчи юлдузлар эмас, илм фидойилари керак

Хайриддин СУЛТОНОВ: Бизга қўшиқчи юлдузлар эмас, илм фидойилари керак

Халқаро Пресс-клубнинг Ислом цивилизацияси марказидаги сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Спичрайтер Х.Султонов ўз фикрларини билдирди.
“Ислом тараққиёти марказида бугун ишлайдиган кадрлар борми?! Биз уларни тарбиялашимиз керак. Ислом цивилизацияси маркази ҳақиқий етук, илм фидоийлари маркази бўлиши лозим. Илм машаққатларига ҳақиқатан тайёр бўлган фидойи ёшларни кўпайтиришимиз керак. Бир, икки қўшиқ айтиб юлдуз бўлишга ишқибоз ёшларимиз кўп. Аммо бизга ҳеч нарса бермайди улар. Бизга илмга қизиқувчан ёшлар керак, уларни тарбиялашимиз лозим. Ислом тараққиёт маркази Ўзбекистоннинг янги реннесанс даврини бошлаб беради”, деди Х.Султонов.
http://uza.uz/oz/society/khayriddin-sultonov-bizga-shi-chi-yulduzlar-emas-ilm-fidoyil-28-06-2019
***

Мактабларда ҳадис илми ўргатиладими? Хайриддин Султонов бунга жавоб берди

Мактабларда ҳадис илми ўргатиладими? Хайриддин Султонов бунга жавоб берди

Хабар берганимиздек, бугун Халқаро Пресс-клуб томонидан Ислом цивилизацияси марказида навбатдаги анжуман ўтказилди. ​
Тадбирда Ўзбекистон Реcпубликаси Президент маслаҳатчиси, спичрайтери Хайриддин Султоновга ЎзА мухбири томонидан қачон мактабларда Имом ал-Бухорий, Ат-Термизий ҳадислари ўқитилиши юзасидан саволлар берилди.
Хайриддин Султонов: – Бизда мактаб дарсларига ҳадис, Қуръон илми киритилмаган бўлса-да, одобнома, маънавият асослари, ватан туйғуси ҳақида, тарих ва жаҳон динлари тарихи дарсликларимиз бор. Уларнинг ҳар бирида озми-кўпми ҳадислар, дин уламолари ва Ислом дини ҳақида маълумотлар бор. Гап уни миқдор, ҳажм жиҳатдан қанча бўлишида эмас. Биз ўтмишда яратилган мероснинг ҳаммасини кўр-кўрона қабул қилишимиз керак эмас. Бу бугунги тараққиётимизга хизмат қиладими-йўқми?
Ҳар бир асарларга ўша даврдаги ҳукмрон сиёсатга таъсир қилган. Албатта, бундан холи бўлган Қуръон ва саҳиҳ ҳадисларимиз бор. Дин йўлида яратилган китоблар жуда мураккаб масала. Унда қанча-қанча оқимлар бор. Қанча-қанча султон, амирлар дин номи билан ўлдирилган.
Мисол учун, Нодирабегим ҳам дин ниқоби билан ўлдирилган. Шунинг учун бу масалага ўта ҳассослик билан ёндашишимиз керак. Исломни яхши тушуниш учун илм керак, аввало динни ўргатувчиларнинг ўзида илм бўлиши керак. Беш йил араб тилини ўқиб, араб тилида ўз биографиясини ёзиб беролмайдиганлар бор. Динни ўрганишга сабр тоқати етадиган одамлар керак. Шунинг учун ёппасига ҳар бир мактабда дин дарсини ўтиш тўғри келмайди. Бизга энг мос келадиган шиор, «Дилинг Аллоҳда, қўлинг ишда бўлсин», дейилган. Ҳозир бизда умуман мос бўлмаган қора кийимларга бурканишмоқда. Авваллари бизни оналаримиз беш маҳал намоз ўқиса-да, қора матоларга бурканмаганку?!
Аввало дин юрагимизда, дилимизда бўлиши лозим. Дин кўз-кўз қилинмайди. Яна бир гап, дин бор ва диндор бор. Дин, бу – албатта ўзгармас ҳақиқатлар мажмуаси. Аммо диндорга хато қилиш, янглишиш хос. Шунинг учун диндорлар фақат тўғри гапиради, дея ўйлашимиз ҳам тўғри эмас. Қонунларимизда виждон эркинлиги мустаҳкамлаб қўйилган шуни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак. Мана шундай Ислом цивилизацияси марказиларини биз дин бўйича мутахассислар етишсин, деб бунёд этмоқдамиз. Алоҳида иқтидорли болаларни эса махсус диний билим юртларда тарбиялаш мақсадга мувофиқ.
http://uza.uz/oz/culture/maktablarda-adis-ilmi-rgatiladimi-khayriddin-sultonov-bunga—28-06-2019
***

ЎзМУ Журналистика факультети «Уч илдиз» маҳорат мактаби доирасида шундоқ эзгу ишларимиз бардавом бўлаверади, дейди Дониш домла. Бу борадаги фикрномаларингизни кутиб қоламиз.

You may also like...

2 Responses

  1. Бормисиз Дрниш домла! Нега шу пайтгача шунақа ибратли ишлар қилинмаган? Журфакка биномизнинг юқори қаватларида жойлашган Ижтимоий фанлар факультети мутасаддилари илиб қўйишган 5-6 та файласуфларнинг кичкина-кичкина суратларидан бошқа ибрат оладиган ҳеч вақо йўқ-ку. Сизнинг шу зўр ғояларингизни амалга оширадиган одам, куч борми? Ўзизни қўлийиздан ҳеч нарса келмайди-ку?.. Сизда ғоя зўр, куч йўқ, раҳбарларизда куч катта-ю афсуски бунақа ажойиб ғояларни амалга оширадиган ақл етишмайди…

  2. Албатта факультетимизда «Маҳорат мактаблари»ни ташкил этилиши биз талабалар учун қувонарли ҳолатдир. Ҳа:
    Эндигина онги шаклланаётган, маънан камол топаётган талаба-ёшларимиз Ибрат мактабидан сабоқ олсалар, шунга яраша келгусида етук Инсонлар бўлиб улғаядилар, дейди Дониш домла!

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>