Ватан фидойи фарзандларини унутмайди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикасининг

Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги қарорида ҳар йили давлат арбоби таваллуд топган сана — 30 январь жамоат бирлашмалари, турли ташкилотлар ва таълим муассасаларида кенг нишонланиши белгиланган.

Шундай тадбирлардан бири Тошкент шаҳри «Билим» ахборот-кутубхона маркази тасарруфидаги Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон номидаги кутубхонада ўтказилди.

«Истиқлол фидойиси — тарих саҳифаларида» номли давра суҳбатида Олмазор тумани ҳокимлиги, Оқсарой кутубхонаси ходимлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, нуронийлар, ўқувчи-ёшлар қатнашди.

Тадбир давомида Ислом Каримов асарларининг кўргазмаси ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ҳомийлик кенгаши аъзоси Татьяна Каримованинг самимий сўзлари ва тилаклари билдирилган видеомурожаати онлайн тақдим этилди. Шу билан бирга, атоқли арбобга бағишланган «Тарихсиз келажак йўқ» номли видеоролик намойиш этилди.

Сўнг Ислом Каримов асарларининг ёш авлод тарбиясидаги аҳамияти, унинг ҳаёти ва фаолиятининг энг таҳликали даврларидан саналган 1986–1989 йиллар хусусида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, таржимон Зикрилла Неъмат, шоир Даврон Ражаб ҳамда халқ депутатлари Олмазор тумани кенгаши депутати Тўлқин Эшбек сўз юритди. Нуроний отахон ёшлик давридаги қийинчиликлар ҳақида сўзлаб, ҳозирги дориломон кунларни қадрлаш кераклигини таъкидлади.

Тадбир якунида Оқсарой кутубхонаси номидан барча иштирокчиларга Биринчи Президент Ислом Каримов асарлари эсдалик сифатида тарқатилди.

Севара ХУДОЙБЕРДИЕВА,

«Билим» ахборот-кутубхона маркази мутахассиси

https://yuz.uz/news/vatan-fidoyi-farzandlarini-unutmaydi?view=sud-ajrimi-bilan-amal-qilishi-toxtatib-turilgan-pasport-orniga-yangi-pasport-berish-tartibi-joriy-qilinadi

 

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>