Ватан ҳимоячилари ҳузурида

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 20 декабрдаги

фармойишига мувофиқ мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Ўзбекистон – мустақил Ватанимиз, миллий армиямиз фахру ғуруримиз!” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилари ҳам Олмазор туман ҳокимлиги ва қатор ташкилотлар билан биргаликда ҳарбий қисмларда хизмат қилишаётган Ватан ҳимоячилари ҳузурида мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 25 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этмоқдалар.

х1х2 х3

ЎзМУ Мураббийлар кенгаши раиси Аброр Хидиров ва Ахборот хизмати раҳбари Тўлқин Эшбек ҳарбий хизматчилардан бир гуруҳига Миллий университет томонидан туҳфа этилган совғаларни топширар эканлар, Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат қилишаётган мард ва жасур йигитлар жасорати ҳақида жўшиб сўзладилар. Бугунги кунда армиямиз сафида хизмат қилиш йигитларимиз учун муқаддас бурч, мардлик, матонат ва жасорат тимсолига айлангани баайни ҳақиқатдир.

– Она Ватанимиз тинчлиги ва халқимиз осойишталигини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, қадрига етиш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир,– дейди ЎзМУ Мураббийлар кенгаши раиси Аброр Хидиров.– Бундай учрашувлар армиямиз ва халқимизни янада жипслаштиришга хизмат қилади.

 ЎзМУ Ахборот хизмати

You may also like...

2 Responses

  1. ••Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат қилишаётган мадр ва жасур йигитлар•• gapidagi mard sòzi madr bòlib yozilib ketipti. Òqib chiqdim yaxshi tadbir bòlibdi.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>