Владимир Норов ШҲТ бош котиблигига тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва

минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов ШҲТ Бош котиблигига тасдиқланди. Бу ҳақда Циндаода ўтказилган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидан сўнг эълон қилинди.

12:31
11500

Фото: uzdaily

Ўзбекистон вакили бу лавозимда Тожикистон вакили Рашид Алимов ўрнини эгаллайди.

«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов ШҲТ Бош котиблигига тасдиқланди. Тожикистон вакили Жумахон Ғиёсов ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси директори этиб тайинланди», – дейилган президент матбуот хизмати хабарида.

Норов 2019 йил 1 январидан 2021 йил 31 декабрига қадар ШҲТ бош котиби бўлади.

1955 йилда Бухорода туғилган Владимир Норов 2006 йил 12 июлдан 2010 йил 12 январгача – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаган.

У турли йилларда турли мамлакатларда элчи сифатида фаолият кўрсатган (1998—2003 йилларда — Ўзбекистоннинг Германиядаги, ўриндошлик асосида – Польша ва Швейцариядаги элчиси. 2005—2006 йилларда — Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси. 2013 йил 27 августдан — Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси. 2014 йилнинг 2 декабридан Ўзбекистоннинг Люксембургдаги элчиси).

У 2017 йил майида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтига директор этиб тайинланганди.

https://kun.uz/47415096

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>