Германиялик олим Ўзбекистон Миллий университетида бўлди

Экологияни таҳлил қилиш хусусий институти (Privates Institut für Umweltanalysen)

профессори, доктор Волфрам Счарфф Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бўлиб, бир қатор учрашувлар ўтказди.
Германиялик олим Ўзбекистон Миллий университетида бўлди
Германиялик олим физика ва биология факультетларида ташкил этилган учрашувда профессор-ўқитувчиларга ўз илмий фаолиятидаги тажрибаси ҳақида сўзлаб берди. Тақдимотида илм-фан ва техника тараққиёти цивилизация ривожига ҳисса бўлиб қўшилиши, дунё иқтисодий сиёсатида ҳам сезиларли таъсирга эга эканини аниқ мисоллар билан изоҳлади.
photo5359497974679448720.jpg
Волфрам Счарфф Агро эко-биотехнология илмий маркази ҳамда тупроқшунослик кафедрасидаги илмий фаолият билан танишди. Илмий марказ раҳбари Лазизахон Ғофурова меҳмонга бу ерда амалиётга татбиқ этилаётган илғор ташаббус ва ғоялар ҳақида гапириб берди, илмий ҳамкорлик қилиш таклифини билдирди. Суҳбат асносида ақлли қишлоқ хўжалиги дастури доирасида деҳқончиликни ривожлантириш, тупроқ хоссаларини аниқлашда илғор технологиялардан фойдаланишнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида фикрлар айтилди.
Илҳом ХУДОЙНАЗАРОВ, ЎзА
http://uza.uz/oz/education/germaniyalik-olim-zbekiston-milliy-universitetida-b-ldi-13-11-2019

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>