Гулларга бурканган маскан

Мен нечун севаман, Ўзбекистонни?

15

Юртимиз тароватини этган онда ана шу қуйма сатрлар қулоқларим остида бот-бот жаранглагандек туюлаверади.

4

Тўғри, курраи заминда мевали дарахтлари кўп мамлакатлар кам эмас. Ҳамма дарахт ҳам мева тугишдан бурун албатта гулга киради. Бироқ, она Ўзбекистоннинг гуллари ўзгача!

12

Ҳар бир гул – гўзаллик тимсоли!

Гўзаллик эса, тинчлик-осойишталик ҳукмрон юртда чинакам тароватини кўз-кўз қила олади.

1

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Маданият саройида 8 март – халқаро Хотин-қизлар куни муносабати билан “Оила, фарзанд ва юрт ардоғидаги азиз аёллар” деб номланган байрам тадбири ўтказилгач, ушбу шодиёналар Биология-тупроқшунослик факультетида давом эттирилди.

5

– Муҳтарам Юртбошимиз Ислом Каримов куни кеча Ўзбекистон хотин-қизларига йўллаган байрам табригида таъкидлаганидек, “Бу дунёда ширин ва аҳил, бахтли ҳаёт учун пойдевор яратиб, инсонни инсон, оилани мустаҳкам оила қиладиган, биз учун севги-муҳаббат, вафо ва садоқат тимсоли бўлиб келаётган сиз, гўзал ва бетакрор, қадрдон аёлларимиз, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз”,– деди ЎзМУ Мураббийлар Кенгаши раиси Аброр Хидиров факультет жамоасини самимий қутлаб.– Дарҳақиқат, онажонларимиз, хотин-қизларимизни то абад эъзозлаб юрсак арзийди. Университетимиз олима аёллари, мураббийлари ва ёш иқтидор соҳибалари орасида Биология-тупроқшунослик факультети жамоаси ўрни алоҳида эканлигидан барчамиз бирдек фахрланамиз.

6

8

9

Шундан сўнг таълим-тарбия ишларидаги фаоллиги ва ташаббускорлиги учун бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар, ўқиш ҳамда жамоат ишларида алоҳида намуна кўрсатаётган талаба-қизлар “Фахрий ёрлиқ”лар билан тақдирландилар.

13

Анжуман давомида гуллар намойиши ва танлови бўлиб ўтди.

14

Ҳар бир курс талабалари бу танловга пухта ҳозирлик кўрганлари сезилиб турибди.

2

Жўжа сўйса ҳам қассоб сўйсин, деганларидек, бўлғуси биолог-тупроқшунослар ўстиришган турфа гул кўчатларига боқиб ҳайратга тушасан.

3

Ранг-баранг гулларнинг ҳар бири оҳанграбодек ўзига тортади.

Ёш истеъдод соҳибаларининг ўзлари тайёрлаган гулдасталарга берган ажиб таърифларидан кўпчилик сармаст бўлди, десак муболаға бўлмайди.

10

Бундай давраларда янграган дилрабо куй ва қўшиқлар барчага хушкайфият бахш этади.

11

Азиз ва мўътабар Онани – Ватанга, Табиатга қиёс этишлари бежиз эмас.

7

Она табиат шайдолари жам бўлган бу даврада шодиёналар кечгача давом этди.

Аслида эса, озод ва обод Ватанда хурсандчиликлар, бахту иқбол нурлари мангу порлайверади!

 Улуғбек УСМОНОВ,

“Ўзбекистон Миллий университети” газетаси мухбири

You may also like...

2 Responses

  1. Madina Akbarova:

    Pozitiv ruh)))

  2. Suratlarni ko’rib juda qiziq bayram bo’lganiga ishonchim komil bo’ldi

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>