“Гулливернинг синглиси” колбаса эмас – китоб реклама қилса қандоқ бўларкин?

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ота-оналар билан ўтказилган очиқ мулоқотда бухоролик муаллим Толмасбек Ширинов ҳамманинг дилидаги гапни айтди:

– Фарзандларимиз таълим-тарбия олган мактабларга бир бориб кўринг, ҳар қадамда китоб ўқишга, пухта билим эгаллашга даъват этадиган суратлар, ҳикматлар битилган баннерларни кўриб, маърифат бўстонида юрганингизни ҳис этасиз. Булар ҳам ёш авлод дунёқарашига ижобий таъсир кўрсатади-да,– деди отахон муаллим.– Энди ҳаммамиз фахрланадиган улуғ даргоҳимиз – ЎзМУда ва талабалар турар-жойларида ҳам маърифат нури таралиб турган кўргазмалар кам эмас. Биринчи галда, университет бош биноси дарвозасидан кирганингиз ҳамоно кўзингиз улкан китобга тушади. Китоб рекламасини ҳарқанча кўпайтирсак ҳам кам. Унинг ёнида талабаларнинг турли фаслларда қандоқ кийиниши лозимлигини акс эттирувчи расмлар жуда яхши чиққан. Мавзу таъсирчанлигини ошириш мақсадида “қанақа нобоп кийим-кечаклар киймаслик керак”лиги аниқ кўрсатилгани яхши бўлган. Ўқув бинолари каридорларида ҳам ғоят ноёб ёзув ва ҳикматлар, нодир суратлар ҳамда бошқа кўргазмалар талабалар дунёқарашини тўғри шакллантиришга хизмат қилади. Бироқ, минг афсуски, шундоқ нуфузли университет атрофидаги рекламалар ҳақида ижобий фикр айта олмайман. Бош бино дарвозаси олдида ҳайкал десам – ҳайкалмас, сурат десам – суратмас, ишқилиб, бир қизнинг ҳайбатли тимсолига кўзинг тушиб, бир чўчиб тушасан. Қиз боланинг сувратини гўё эртакдаги “Гулливернинг синглиси”дек шунчалик ҳайбатли қилиб қўйиш шартми? Хўб, буям бир замонавий реклама, дерсиз. У ҳолда ўша “Гулливернинг синглиси”ни қўлига катта китоб тутқазиб қўйсаларинг бўлмасмиди? Колбасасини университетда реклама қиладими? Бунақа таомлар ошхоналар атрофида реклама қилинса ярашмайдими? Ҳалиям кеч эмас, ўша қизалоқнинг ҳам қўлига китоб тутқазиб қўйсаларинг мантиқлироқ бўларди…

р р1 р2 р3 р4 р5

Тадбирдан сўнг отахонни кузатиб қўяр эканман, университетимиздан то метронинг Беруний бекатига етгунча катта йўл бўйидаги рекламаларга боқиб, бўларим бўлди. Ҳар қадамда қандайдир ичимликлар рекламаси. Ундаги ёзувга назар ташлаб ҳайрон қолдим. Бу нима дегани: “AMERIKA Ta’м. 1905 yildan”. Бу нима дегани? Ҳайрат ичра яна қарадим. “AMERIKA” деган сўзнинг тагига кичкина ҳарфлар билан “cha” деган қўшимча алоҳида ёзилган. Алоҳида ёзилган ҳарфлар – алоҳида сўз сифатида ўқилишини ҳамма билади. Демак, буниси ҳам мантиқсиз. Хўш, қайси саводи ғовлаганлар ёзган экан уни? Борингки, уларни қўшиб ёзганда қанақа маъно чиқади: “Америкача таъм?!”

Ота-бувамиз шу кунгача “Россияча таъм”, “Хитойча таъм”, “Қозоғистонча таъм” ё “Ўзбекистонча таъм” деган беўхшов гап айтишмаган-ку. Фалон жойча таъм, дейиш кулгили эмасми?

Отахон муаллимнинг таънасидан сўнг энди шунақа рекламаларга назар ташлаб, хижолат чекдим. Наҳот, олис қишлоқдан келган отахон муаллим айтмаса, ўзимиз эътибор ҳам бермаймиз?!

Наҳот, ўша “Гулливернинг синглиси” кўз-кўз қилаётган колбасага маҳлиё бўлиб юраверсак?!

Журналистика факультети талабаси Муҳаммадали Мамадалиев бу мавзуда шундай ёзади: “Бизни қийнаётган муаммолардан биттаси: шаҳримиз ҳуснига доғ бўлаётган афиша ва рекламалардир. Университет – таълим даргоҳи атрофида бунақа беўхшов рекламалар жойлаштирилиши маънавий қашшоқликдан бошқа нарса эмас. Тадбиркорнинг талаби ва муллажиринги билан нима қилинаётганлиги билинмайди. Озиқ-овқат рекламасининг истеъмолчилар учун фойдали томони мавжуд, лекин бозор атрофлари, сотув жойларида амалга оширилса мақсадга мувофиқ бўларди. Бундай рекламаларнинг таълим муассасалари ёнидаги пештоқларда илиниши ўша ҳудуд ҳокимлиги ва тегишли ташкилотларининг айби бўлса керак.

Одатда таълим муассасалари атрофида тил марказлари, абитуриентлар тайёрлашга оид рекламалар жойлаштириларди. Сўнги йилларда хонандалар, озиқ-овқат маҳсулотларининг пайдо бўлиш кишини ўйлантиради.

“18+ Exotic” ичимлиги рекламаси туриши ва мутасадди ташкилотларнинг бепарволиги жамият юзига, миллат руҳига завол етказиши турган гап.

«Дунёни сув босса ўрдакка не ғам» қабилида яшамаслик лозим…”

Ҳаммаси ҳақ гаплар.

Хўш, бу муаммони ким пайдо қилди? Унинг ечими қандай ҳал бўлади?

Ўша дарвоза олдидаги колбаса, ундан нарироқдаги ичимлик рекламасини жойлаштирганлар ЎзМУ мутасаддиларидан рухсат сўраш у ёқда турсин, ҳатто маслаҳат ҳам қилишмаган. Ўзбошимчалик билан жойлаб қўйилган рекламалар эса ЎзМУ ва “Ёшлик” шаҳарчасида жойлашган бошқа таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларидан тортиб талабаларгача – ҳамманинг эътирозига сабаб бўлмоқда.

Бу муаммони ҳал этиш учун қайси идорага бош уриб боришни, додимизни кимга айтишни билолмай, ахийри нажот қалъамизга айланаётган Агентлигимиз – ЎзАга “шипшиб” қўя қолдик. Бундан юз чандон улкан муаммоларни ижобий ҳал этаётган севимли ЎзАда бу дардимиз ёритилгач, шояд муродимиз ҳосил бўлиб, колбаса ўрнига ёшларни маърифатга чорлагувчи китоб рекламалари муносиб ўрин эгалласа!..

 Тўлқин ЭШБЕК,

ЎзМУ Ахборот хизмат раҳбари

You may also like...

11 Responses

  1. Ассалому алайкум.
    Бизни қийнаётган муаммолардан биттаси. Афиша ва рекламалар. Университет – таълим даргоҳида бунақа рекламаларга рухсат берилиши ҳақиқий маънавий қашшоқликдир. Тадбиркорнинг талаби ва муллажиринги билан нима қилинаётганлиги билинмайди. Озиқ-овқат рекламасининг истеъмолчилар учун фойдали томони мавжуд, лекин бозор атрофлари, сотув жойларида амалга оширилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бундай рекламаларнинг ўқув муассасалар ёнидаги пештоқларда илиниши ўша ҳудуд ҳокимлиги муассаса ва ташкилот раҳбарларининг айби ҳамди.
    Одатда ўқув-муассасалари атрофида, тил марказлари, абитуриентлар тайёрлаш рекламалари осиларди. Сўнги йилларда хонандалар, озиқ овқат маҳсулотлари кабиларнинг пайдо бўлиш кишини ўйлантирмасдан ва масъуллик ҳиссини уйғотмасдан қолмайди.
    18+ Exotic номли ичимлик турининг рекламасини туриши ва мутасадди ташкилотларнинг бепарволиги жамиятнинг юзини, миллат руҳини яксон қилишда далолат бўлади.

    «Дунёни сув босса ўрдакка не ғам» қабилида яшамаслик лозим.

  2. Tog’ri aytasiz ustoz,O’sha qo’lida kalbasa ushlab turgan qizning reklamasini birinchi marta ko’rib o’zimam hayron qogandim,Tog’risi bunday reklamalar talabalarga kerak emas.Ilm beruvchi dargoh ostonasining oldiga bu reklamani qaysi farosatsiz ilib qoygan bosayam uni olib tashlash kerak.

  3. Assalomualeykum ustoz
    Menga maqolani yoqqan tarafi hammani konglidagi gapni aytibsiz ustoz.
    Yaqinda qabul jarayonlari boshlanadi
    .Yangi kelgan abituriyentlar bir qarashda talim dargohidaligini his etarmikan bu koz yumsa ham ko’rinib turadigan suratlardan.Aksincha yaqin atrofda katta supermarket bor deb oylashadi.
    Bu ishda dargoximizning yoshlar ittifoqi, manaviy markaz xodimlari qayerga qarashayapdi.
    Sizga raxmat shu mavzuni kotarganingiz uchun.

  4. Assalomualeykum ustoz
    Menga maqolani yoqqan tarafi hammani konglidagi gapni aytibsiz ustoz.
    Yaqinda qabul jarayonlari boshlanadi
    .Yangi kelgan abituriyentlar bir qarashda talim dargohidaligini his etarmikan bu koz yumsa ham ko’rinib turadigan suratlardan.Aksincha yaqin atrofda katta supermarket bor deb oylashadi.
    Bu ishda dargoximizning yoshlar ittifoqi, manaviy markaz xodimlari qayerga qarashayapdi.
    Sizga raxmat shu mavzuni kotarganingiz uchun.

  5. Davron:

    Assalomu aleykum hurmatlilar bu reklamani shaxarda harhil joylarida qoilgan i kop joyda buni reklamani yangi korinishi yangi talqini dip bilishti maylin milliy universitet oldida joylashgan bolishi sizni nazaringizda notog’ri dur lekin reklamani asosiy maqsadi insoni qiziqishini tortishku sizni uniresitetilada taxminan 10000 dan ziyod talaba oqiydi har biri bir marotaba nazar tashlagan bolsa xam shu kreativ reklama oz ishini qilgan boladi va agar adashmasam betta hech bexayo yo yoshlarni ongini zaharlidigan malumot yooo vaxolanki bu yangi odiy reklamniy bilbordga bolgan kreativ yondasuv

    • Ҳурматли Давронжон! Сизнинг фикрларингизни ҳам инкор этмаймиз. Биринчи куни университет дарвозасига яқинлашганлар баҳайбат «сиймо»ни кўриб чўчиб тушганлари кулгили бўлди. Бизнинг таклифимиз: унинг қўлига китоб тутқазиб қўйсак қандоқ бўларкин? Таклифимиз ёмонми?

      • Davron:

        Taklifingiz yomon emas Domla lekin bu korxona kitob nashir etmaydiku a kitob nashir etadiganlar negadur bu joyga qiziqishmagan . Man shu masala boicha qiziqtim reklama firmasi taklif qilgan joylardan biri bu uni ustiga yahshigina pul turar ekan chunki odamlar qotnovi soni kop bolganligi uchun va reklamaligini barcha ruxsatlari bor ekan hech qanday qonun buzarlik yo ozboshimchilik bolmagan deyildi omadilani bersin deya gapimni tugatim

  6. Haqiqatan bu afisha insoni kòziga judayam hunuk kòrinadi. Kimga qanaqa bilmadim lekin reklamalar jamiyatni boshqaradi ongli ravishda shunday ekan kolbasani reklamasini yosh qizga ushlatib qòyish be’manilik deb hisoblayman. Reklama albatta zurur ammo uni qanday berishni bilish zarur. Oliy ta’lim muassasasi yoniga taomlaru, energetik ichimliklarni, oziq-ovqatlarni reklama qilish talabalarni ongli ravishda bòkib-bòkib ovqat yeyishga undayotgandek gòyo

  7. Ассалому алайкум, домлажон. Ушбу мак, олангизни у’к,иб ту’г’риси жуда хурсанд бу’лдим. Бизнинг у’к,ув даргох,имизга к,анчадан-к,анча илм ах,ли ташриф буюради. У’к,ишимиз атрофида бундай нок,обил рекламаларни ку’ришганидан су’нг беихтиёр у’з бахоларини бериб кетишади. Яна бир нарсани айтиб у’тмок,чи эдим, Технология университети олдидаги бекат пештахтасига » Тошкент Миллий Университети» деб ёзиб к,у’йилган эди. Шундай катта таьлим даргох,ини номини ёзишда хато к, илиш мумкинми? Мен буни ку’риб жуда ранжидим, устоз.

  8. Aslida kitob reklamaga muhtojmi? Bugungi kunda kitobga bõlgan talab ancha pasayib ketgan. Prezidentimiz tashabbusi bilan kitobxonlik tanlovlari õtkazilayapti. Donish domla ham bizga har darslarida bir quchoq kitob olib kelib, samarali bilim va kõnikma bermoqdalar. Buning uchun sizga rahmat aytib qolaman.

  9. Kitobga bolalikdan mehr qõyiladi. Bu esa oila muhitiga boğliq. Oilaviy kitobxonlikni oshirish esa kitobga bõlgan qiziqishni oshiradi. Qizni kalbasa õrniga kitobni ushlab tushishiga umuman qarshiman. Kitob aslida reklamaga muhtoj emas. Oldinlari kitoblar umuman reklama qilinmagan. Ajdodlarimiz bizdanda kõp kitob õqishgan, lekin ularning davrida kitob reklama qilingani haqida eshitmaganman. Har kim õzining xohishi, didiga kõra kitob tanlab uni õqiydi. Bu bilan ustoz sizning maqolangizga qarshi hech qanday tanqidiy fikr bildirmoqchi emasman shunchaki õzimning fikrimni bildirayapman, xalos.

Добавить комментарий для Ziyadullayeva Fazilat FAYZULLA qizi Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>