Илму-маърифатнинг ойдин йўллари

ЎзМУ Ўқув ишлари бўйича биринчи проректори Давлатбой Жумабоев

Геология фанлари университети проректори этиб тайинланди.

Қуйидаги суратларга бир разм солинг, дейди Дониш домла.

2

12

11

2

к2

т3

т1

ДавлатУзМУ1

Давлатёр Жумабоев Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида узоқ йиллар мобайнида Ректор ёрдамчиси, Математика факультети декани, Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор ва сўнгги йилларда Ўқув ишлари бўйича биринчи проректор лавозимларида самарали фаолият кўрсатди. Масъул лавозимларда фаолият кўрсатиш билан бир қаторда илмий изланишларини ҳам муттасил давом эттириб, математика фанлари доктори илмий даражасига, профессор илмий унвонига эга бўлди.

У қайси лавозимда фаолият кўрсатмасин, меҳрибонлиги, хушмуомаласи, самимийлиги, инсонпарварлиги билан ҳамкасблари қалбидан чуқур ўрин эгаллаб келмоқда.

Очиғи, раҳбарлик — ғоят мушкул, мураккаб ва чигал иш экан. Иш ҳажмининг (жайдари тилда айтганда — «нагрузка»нинг) кўплиги бир ёқ, атрофингда турли кимсаларнинг ғалваси, ғийбат-у ғурбати бир ёқ. Устамонлар раҳбарга яхши кўриниб, ишончига кириб олишга ҳаракат қилади. Сўнг, раҳбарнинг қўли билан кимларгадир жавр қилишга, шу йўл билан ғаразли мақсадига эришишга уринади. Бироқ, Давлатёр Жумабоев ҳеч қачон бировнинг нағорасига ўйнамади, ғийбатларга қулоқ солмади, бировнинг гапи билан кимгадир жавр қилмади. Бундай оқил ва доно раҳбарлар камдан-кам бўлади. У ҳаммани эътибор билан тинглайди, дардини эшитади. Аммо ҳеч қачон кимнингдир йўлига «оғиб» кетмади. Ширингина бир кулиб қўяди-да, ғоят мулойимлик ва мулоҳазакорлик билан ўша кимсани тўғри йўлга солади. Яхшиликка, эзгуликка чорлайди. Шул боис, бутун университет жамоаси Давлатёр Жумабоевни бирдек яхши кўрадилар, эъзозлайдилар. Тан олиш керак, бундай улкан меҳр ва ҳурматга сазовор бўлиш унча-мунча масъул раҳбарларга насиб этганини кўрмаганмиз.

Яхши инсон, ҳурматли раҳбар аввало оиласини бахтли қилмоғи керак. Бахт ҳам, омад ҳам оиладан бошланади. Давлатёр Жумабоевнинг турмуш ўртоғи Жамила Жумабоева — таниқли олима, филология фанлари доктори, профессор! Бу олимлар оиласига барча бирдек ҳавас билан қарайди.

Қадрдон ҳамкасбимиз Давлатёр Жумабоевнинг янги университетга проректор этиб тайинланиганидан қувонган бўлсак, ЎзМУдаги энг масъул лавозимлардан бири — Ўқув ишлари бўйича биринчи проректорлик лавозимидан кетаётганидан ўкиндик… Тақдиру қисмат экан, азиз Устозга фақат омад тилаб қоламиз.

Дилдан ҳис этганимиз шуки, янги университетнинг биринчи қадамлариёқ омад билан бошланди. Катта ҳаётий, илмий ва ташкилотчилик тажрибасига эга бўлган Давлатёр Жумабоевдек илмли ва беғубор инсон янги ўқув даргоҳининг проректори этиб тайинланди.

Инсонийлик, эзгулик, ҳалоллик ва интилиш қанчалик бахт ҳамда омад бахш этишини Давлатёр Жумабоев фаолияти мисолида кўриб, ҳавас қилдик! Азиз Устозга фақат омад тилаб қоламиз.

Дилдаги бу эзгу фикрлару тилакларни битишимиздан асл мақсад — ёш раҳбар-кадрлар шундоқ эл меҳрини қозонаётган Устозлардан сабоқ ва ибрат олсинлар. Токи, улар ҳақида ҳам вақти келганда Дониш домла шундоқ ибратли ҳикоятларини ёзиб юрсин, иншооллоҳ.

 

Тўлқин ЭШБЕК

You may also like...

1 Response

  1. Assalomu aleykum. Jumaboev Davlatyor domla haqiqatdan barcha berilgan tariflarga loyiq inson. Har bir muammosi bor insonga qo’ldan kelgancha yordam beradigan xushmuomala va o’z ishining ustasi. Milliy universitetdan ketganlari o’qib hafa bo’ldik. Hurmatimiz cheksiz!

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>