Домланинг рейтинги – 78 балл! Кўпми ё камми?

Талабалар бу баллни кўриб, “ва-а-а, домламиз “4” баҳога лойиқ эканда”, деб

ўйлаши мумкин. Бироқ, қуйидаги баҳолаш мезонлари ва уларнинг асосномасини эътибор билан ўқиб кўришса, йил мобайнида доцент зиммасига қанча вазифалар юкланган-ю домла қанчасини қай даражада уддалаганини кўриши мумкин.

Юракка далда берадиган ҳол шуки, университетимиз проректорлари, Таълим назорати инспекцияси мутасаддилари ҳар бир профессор-ўқитувчи фаолиятини холисона баҳолайди. Жумладан, Дониш домла тўплаган баллни кимдир билиб-билмай пасайтириб қўйса, адолатли раҳбарларимиз қалқон бўлишига, ҳақиқатнинг кўзига чўп тиқишларига йўл қўймаслигига ишонамиз.

9

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети педагог ходимларининг 2018-2019 ўқув йилидаги фаолиятини ўрганиш мезонлари ва баллар тақсимоти

Журналистика факультети Жамоатчилик билан алоқалар назарияси ва амалиёти кафедраси доценти ф.ф.н

Эшбеков Тўлқин Усмонович

Лавозими доцент

  

 

 

 

Т/р

 

 Кўрсаткнчлар

 

 

 

Доц.

Факультет сифат комиссияси

нинг бали

ЎзМУ экспертКомис

сияси томони

дан қўйил

ган якуний балл.

1. Ўқитувчилик фаолияти (20 балл): 20 20 20
1.1 Назарий билимларни, амалий кўникмаларни ва ўқитиладиган фаннинг замонавий тенденцияларини эгаллаганлик даражаси (очиқ машғулотлар натижалари бўйича). 0-8 8 8
1.2. Ўкитиш сифати даражаси (талабалардан сўраб чиқиш натижалари бўйича). 0-8 8 8
1.3. Талабаларнинг ўқитувчини йўлланмаси бўйича олимпиадаларда, ҳар хил танловлар ва илмий грантлардаги иштироки. 0-4
2. Методик ишлар (20 балл): 20 20 20
2.1. Йил мобайнида олий таълим муассасаси ўқитувчиси томонидан нашр этилган ёки нашрга тайёрланган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари. 0-7 7 7
2.2. Компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланиш даражаси, ўқув курсини ва ўқув-тақдимот материалларини ишлаб чиқилганлиги. 0-7 7 7
2.3. Ўқув жараёнида замонавий таълим технологиялари ва талабалар билимларини баҳолашнинг илғор усулларидан қўлланилиш даражаси. 0-6 6 6
3. Тарбиявий фаолияти (20 балл) 20 20 20
3.1. Тарбиявий тадбирларда иштирок этиш: маънавий-маърифий ишлар, спорт клублари, илмий, ижодий тўгараклар, маданий тадбирлар ва ҳаказо. 0-6 6 6
3.2. Талабаларнинг академик гуруҳларидаги кураторлик фаолияти. 0-5
3.3. Талабаларнинг ўқишдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил этишдаги иштироки. 0-5 5 5
3.4. Идора, минтақа доирасида бажариладиган жамоатчилик ишлари ва олий таълимдан ташкари ишлар. 0-4 4 4
4. Илмий фаолияти (30 балл) 30 30 30
4.1. Илмий конференцияларда иштирок этганлиги. 0-5 5 5
4.2. Илмий нашрларда (шу жумладан хорижий илмий нашрларда) мақолалар, монографиялар эълон қилинганлиги. 0-5 5 5
4.3. Халқаро илмий лойиҳаларга, хўжалик шартномаларига раҳбарлик 0-3
4.4. Халқаро илмий лойиҳаларда, хўжалик шартномаларидаги иштироки 0-5
4.5. Патентлар ва ихтиролар олганлиги 0-5
4.6. Катта илмий ходимлар-изланувчилар ва мустақил тадқиқотчиларнинг диссертацияарига илмий раҳбарлиги. 0
4.7. Докторлик диссертацияси доирасида илмий тадқиқот олиб бориши. 0-7 7 7
5. Олий таълим муассасасини ривожлантиришга қўшган улуши (10 балл) 10 10 10
5.1. Бошқа таълим муассасалари: олий таълим муассасалари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлашда иштирок этганлиги (ўқитувчилик фаолияти ва улар учун билимлар даражасини ошириш тренингларини ташкил этганлиги). 0-3 3 3
5.2. Хорижий олий таълим муассасалари билаи ҳамкорлик дастурларида иштирок этганлиги ва уларни ташкил этишдаги иштироки. 0-4
5.3. Янги йўналиш, янги кафедра, лаборатория ташкил қилишда, Ахборот-ресурс марказининг электрон базасини тўлдиришда иштирок этганлиги. 0-3
6. Шахсий фазилатлари (10 балл) 10 10 10
6.1. Илмий даража ва унвони 0-3 3 3
6.2. Малака ошириш курсларидан ўтганлиги 0-2 2 2
6.3. Хорижий тилларни эгаллаганлик, материалларни ишлаб чиқиш ва фанни ўқитишда улардан амалда фойдаланганлик даражаси. 0-2 2 2
6.4. Хорижий таълим муассасалари ва илмий ташкилотларда стажировкадан бўлганлиги. 0-3
ЖАМИ 110 78 78

 

Кафедра ходимининг Ф.И.Ш.  Эшбеков Тўлқин Усмонович

Кафедра мудирининг Ф.И.Ш.  Хусанов М.М.

Факультет сифат комиссияси раисининг Ф.И.Ш. Ҳамдамов Ю.Қ.

Факультет деканининг Ф.И.Ш. Мирсоатова М.С.

(мухр)

 АСОСНОМА

 

1.1. Назарий билимларни, амалий кўникмаларни ва ўқитиладиган фаннинг замонавий тенденцияларини эгаллаганлик даражаси (очиқ машғулотлар натижалари бўйича).

Жавоб: 2019 йил апрель ойида 2-босқич талабаларига “Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг мафкуравий асослари” фанидан очиқ дарсимиз “Ёшлар” телеканали орқали 7 марта қайта-қайта намойиш этилиб, у кенг жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотди.

 1

11

1.2. Ўкитиш сифати даражаси (талабалардан сўраб чиқиш натижалари бўйича).

Жавоб: 2019 йил март, апрель ойларида Журфак Таълим сифатини назорат қилиш комиссияси раиси Юсуфжон Ҳамдамов дарсларимизга кириб ўтириб, 86 балл билан ижобий баҳолади.

2.1. Йил мобайнида олий таълим муассасаси ўқитувчиси томонидан нашр этилган ёки нашрга тайёрланган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари.

Жавоб: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 2019 йил 5 июль куни ўтказилган йиғилишида “Ахборот хизматлари” деб номланган 210 бетлик ўқув қўлланмам тасдиқланиб, нашрга тавсия этилди.

 АХкитоб

2.2. Компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланиш даражаси, ўқув курсини ва ўқув-тақдимот материалларини ишлаб чиқилганлиги.

Жавоб: Журфак талабаларига http://uchildiz.uz сайти орқали маърузалар матнини ва ўқув-тақдимот материалларини тақдим этганман. Бу сайтдан талабалар ижодий маҳорат майдони сифатида ҳам фойдаланмоқдалар.

2.3. Ўқув жараёнида замонавий таълим технологиялари ва талабалар билимларини баҳолашнинг илғор усулларидан қўлланилиш даражаси.

Жавоб: http://uchildiz.uz сайти орқали талабаларнинг ижодий маҳорати ва билимлари баҳоланиб борилади. Унда кенг жамоатчиликнинг ҳам фикри ўрганилади.

3.1. Тарбиявий тадбирларда иштирок этиш: маънавий-маърифий ишлар, спорт клублари, илмий, ижодий тўгараклар, маданий тадбирлар ва ҳаказо.

Жавоб: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети доценти Эшбеков Тўлқин Усмоновичнинг 2018-2019 ўқув йилида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда ЎзМУ раҳбарияти топшириғига биноан маҳаллаларда, мактабларда ва бош муассасаларда ўтказилган маънавий-маърифий иштироки ҳақида

МАЪЛУМОТНОМА

 1

КИТОБГА ОШНО БОЛАЛАР

2019 йил 23 апрель куни Олмазор туманида жойлашган республика заиф эшитувчи болалар 106-мактаб-интернатида бўлиб ўтган «Китоб менинг дўстимсан» маънавий-маърифий тадбирида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилари фаол иштирок этдилар.

Тадбирда Олмазор туман ҳокимлиги Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Муаззам Алибоева ёшларни муносиб камолга етказишга қаратилган беш ташаббус мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритар экан, бу борада қабул қилинган дастурга мувофиқ 2019-2020 йилларда 14 дан 30 ёшгача бўлган 2 миллион нафар ёшларни маданият ва санъатга, жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари, китобхонликни кенг тарғиб қилиш, ҳар бир ҳудудга бадиий, тарихий, илмий, оммабоп мавзулардаги китоблар етказиб бериш борасида амалга оширилаётган хайрли ишларни алоҳида таъкидлади.

ЎзМУ доценти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, “Олтин қалам” мукофоти совриндори Тўлқин Эшбек дунё тарихида яралган биринчи китоб – “Авесто”нинг бош ғояси: эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу амал моҳиятини изоҳлаб берди.

– Ўз даврида “Авесто”ни ўқиган улуғ аждодларимиз Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Термиз, Тошкент каби шаҳарларни бунёд этганлар,– деди маърузачи.– Ўтмишда буюк шахслар китоблар ёзиб ўз замондошларининг илмий тафаккурини ва маънавий оламини бойитганлар. Ана шу туйғуни ёшлар қалбига жо этишда аввало уларни китоб ўқишга рағбатлантиришимиз, илҳомлантиришимиз лозим.

Тадбирда мазкур мактабнинг истеъдодли ўқувчилари шеърлар ўқидилар, дилрабо рақслари билан барчага завқ улашдилар.

– Заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернатимиз 356 нафар ўкувчини тарбиялаб вояга етказмоқда,– деди манавий-марифий ишлар бўйича деректор ўринбосари Феруза Мадаминова.– Бу ерда тарбияланувчиларга тез-тез мана шундай тадбирлар ўтказиб турамиз.

 

ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ОРҚАЛИ ТАҲДИДЛАРГА ЙЎЛ ЙЎҚ!

2019 йил 12 апрель куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги “Талабаларнинг ижтимоий медиа ва маданият маркази”да ўтказилган “Замонавий технологиялар орқали таҳдидларга йўл йўқ!” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети доценти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Тўлқин Эшбек шу мавзудаги маърузасида таъкидлаганидек, ахборот соҳасидаги глобаллашув қанчалик юқори чўққисига чиққанини бугунги кунда миллионлаб ёшларнинг интернетдан бош кўтаролмай қолгани ва шунга яраша ўнлаб ижтимоий тармоқларда турфа хабар ҳамда мақолалар ҳар куни муттасил равишда ёритилаётгани мисолида кўришимиз мумкин.

 

КИТОБХОНЛИК – ЭЗГУЛИК ЙЎЛИ

2019 йил 3 апрель куни  Олмазор туманидаги 20-оилавий поликлиникада бўлиб ўтган “Китобхонлик – эзгулик йўли” мавзуидаги давра суҳбати Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир” (“Ўзбекистон” нашриёти, 2018 йил) деб номланган китоби турли муассасаларда катта қизиқиш билан ўрганилмоқда. Яқинда асосан ана шу китоб мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланди.

– Муҳтарам Президентимизнинг “Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз”, “Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир” каби китобларини қунт билан ўқиган ҳар бир инсоннинг дунёқараши, маънавий олами шунга яраша бўлади,– дейди поликлиника бош шифокори Фарида Фозилова.– Китобга ошно бўлган киши ҳеч қачон адашмайди, замондан ортда қолмайди. Китоб инсон камолотида беназир маънавий қанотдир.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети доценти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Тўлқин Эшбек Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 19 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган “Инсон манфаатлари ва ҳуқуқларини таъминлаш – демократик жамият асосидир” мавзуидаги нутқига алоҳида эътибор қаратди.

 

ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТДА НУТҚ МАДАНИЯТИНИНГ ЎРНИ

2019 йил 2 апрель куни Тошкент Аэро ихтисослаштирилган божхона комплексида “Халқ билан мулоқотда нутқ маданиятининг ўрни” мавзуидаги давра суҳбати ўтказилганди.

– Кўп китоб мутолаа қилган қилган кишининг дунёқараши, тафаккури ҳам, нутқ маданияти ҳам шунга яраша бўлади,– деди Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети доценти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, “Олтин қалам” мукофоти совриндори Тўлқин Эшбек.– Адабий тилда сўзлашишга одатланишимиз зарур. Адабий тил – миллий ифтихоримиз, ғуруримиз ҳисобланади. Шевалар – халқнинг жонли тили, бироқ, ундаги айрим сўзлар адабий тил нормасига мос келмаса, яхшиси, уни одамлар билан мулоқотда қўлламаган маъқулроқ.

Давра суҳбатида иштирок этганлар бу мавзуда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

 

СОҲИБҚИРОННИНГ МАНГУ ЮЛДУЗИ

2019 йил 3 апрель куни Олмазор туманидаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази” унитар корхонасида “Соҳибқироннинг мангу юлдузи” мавзуига бағишланган адабий-бадиий кеча ўтказилди.

Тадбирда Олмазор туман ҳокимлиги Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Муаззам Алибоева, туман “Нуроний” жамғармаси раиси Мирзиёд Тошпўлатов, мазкур корхона масъул ходимаси Дилбар Алимова ва бошқалар улуғ аждодимиз меросини ўрганиш, “Темур тузуклари” ҳамда Амир Темур ҳаёти ва фаолиятига бағишланган китобларни ўқиш замондошлар, айниқса, ёшлар қалбида она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини янада жўш урдиришга хизмат қилишини алоҳида таъкидладилар.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети доценти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, “Олтин қалам” мукофоти совриндори Тўлқин Эшбек юртимиз истиқлоли йилларида Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабзда Амир Темурнинг маҳобатли ҳайкаллари қад ростлагани, сўнгги ўн йилликлар мобайнида Соҳибқирон сиймоси акс этган салмоқли китоблар яратилгани ҳақида сўз юритди.

 

КИТОБ – МАЪНАВИЙ НУР ТИМСОЛИ

2019 йил 31 март куни Олмазор туманидаги 21-оилавий поликлиникада бўлиб ўтган “Китоб – маънавий нур тимсоли” мавзуидаги давра суҳбати Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир” (“Ўзбекистон” нашриёти, 2018 йил) деб номланган китоби мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланди.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети доценти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Тўлқин Эшбек Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 19 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган “Инсон манфаатлари ва ҳуқуқларини таъминлаш – демократик жамият асосидир” мавзуидаги нутқига алоҳида эътибор қаратди.

 

«ҚУЧОҚ ОЧИБ ХАЛҚ ИЧИГА БОРАЙЛИК!»

2019 йил 30 март куни «Қучоқ очиб халқ ичига борайлик!» шиори остида Сирдарё вилоятига бўлган ижодий сафарда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети проректори Нажмиддин Қодиров, профессор-ўқитувчилар Туйғун Бобоев, Ибодулла Эргашев, Юсуфжон Ҳамдамов, Тўлқин Эшбеков, Аброр Хидировлар ҳам фаол иштирок этдилар. Уларнинг маърузаларини сирдарёлик зиёлилар, таълим муассасалари ўқувчилари катта қизиқиш билан тингладилар.

Очиқ мулоқотларда бугуннинг долзарб мавзулари ҳақида сўз юритилиб, тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

 

3.2. Талабаларнинг академик гуруҳларидаги кураторлик фаолияти.

Жавоб: Куратор бўлмаганман.

3.3. Талабаларнинг ўқишдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил этишдаги иштироки.

Жавоб: Қуйидаги иловада кўрсатилган вазифалар тўлиқ ижро этилди:

3.4. Идора, минтақа доирасида бажариладиган жамоатчилик ишлари ва олий таълимдан ташкари ишлар.

Жавоб: Бу борада қилинган ишлар ҳақида қуйидагича:

2019 йил 5 май куни ЎзМУ Журналистика факультети доценти Эшбеков Тўлқин Усмонович Ҳайит айёми муносабати билан “Нуроний” жамғармаси республика бошқаруви ҳузуридаги “Фаол фахрий ижодкорлар” жамоатчилик кенгашининг бир гуруҳ аъзолари билан биргаликда фахрийлар, нуронийлар ва бошқа дўст-у биродарлар ҳолидан хабар олдилар. Дастлаб раҳматли шоира Ҳалима Худойбердиева, ёзувчи Тоҳир Малик, адабиётшунос олим Омонулла Мадаевлар хонадонида марҳумлар руҳига тиловат қилинди.

Шундан сўнг Кенгаш раиси Муҳаммад Али, раис ўринбосари Тўлқин Ҳайит, ЎзМУ Журналистика факультети доценти Эшбеков Тўлқин Усмонович ва бошқалар отахон адиб ва шоирлар Худойберди Тўхтабоев, Шукрулло ҳузурида дилдан суҳбат қурдилар.

– Юртимиз шундай хизрсифат отахонлар, катта ҳаёт тажрибасига эга атоқли ёзувчи-шоирлар билан нақадар файзлидир,– дейди адиб Муҳаммад Али.– Улар билан маҳаллаларда, таълим муассасаларида ижодий учрашувлар уюштириб туришимиз зарур.

 

ФАХРИЙ ИЖОДКОРЛАР ҲАМИША ФАОЛ

2019 йил 16 май куни ЎзМУ Журналистика факультети доценти Эшбеков Тўлқин Усмонович “Нуроний” жамғармаси республика бошқаруви ҳузуридаги “Фаол фахрий ижодкорлар” жамоатчилик кенгаши йиғилишида иштирок этди. У Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 3 август куни Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувдаги маърузасида белгиланган вазифалар ижросини тўлақонли таъминлашда тажрибали шоир ва адибларимиз фаоллик кўрсатиши лозимлигини ҳақида сўз юритди.

Йиғилишда “Фаол фахрий ижодкорлар” жамоатчилик кенгашининг янги таркиби, раҳбар органлари, Низоми ва иш режалари тасдиқланди.

 

ТИНЧЛИК – ЭНГ ОЛИЙ НЕЪМАТ

2019 йил 14 май куни ЎзМУ Журналистика факультети доценти Эшбеков Тўлқин Усмонович Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази томонидан “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳудудида жойлашган таълим муассасалари ўртасида “Тинчлик – энг олий неъмат”, “Одам савдоси – давр муаммоси” каби мавзуларда давра суҳбатида иштирок этиб, ўша мавзуларда маърузалар қилди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети талабалари билан ўтказилган навбатдаги давра суҳбатида “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳокими Қаҳрамон Шоназаров, Олмазор туман Ички ишлар бошқармаси 9-сонли ИИБ бошлиғи, катта лейтенант Дилшод Исмоилбеков, Олмазор туман ҳокимлиги Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Муаззам Алибоева, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази психологи Шоира Исакова, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети доценти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, “Олтин қалам” мукофоти совриндори Тўлқин Эшбек ва бошқалар турли мавзуларда маърузалар қилдилар.

– Она Ватанимизда тинчлик ва осойишталикни асраш буюк аждодларимиз учун ҳам олий қадрият ҳисобланган,– деди Тўлқин Эшбек ўз маърузасида.– Биз буни қатор адабиётлар, тарихий романлар орқали яхши биламиз. Бу асарларни ўқиган саринг маънавий юксакликка парвоз қилаверасиз. Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарининг кириш қисмида, асрлар давомида не-не босқинларни кўрган аждодларимизни ҳеч ким тилидан, иймон-эътиқодидан, урф-одатларидан, миллий қадриятларидан жудо қила олмагани ҳақида сўз боради. Ёшлар онгини бузғунчи ғоялардан муҳофаза қилиш, турли хил “ахборот хуружлари”дан ҳимояланиш учун мафкуравий иммунитетни ошириш муаммоси ҳам ўнлаб китобларда ўз аксини топган. Бундай китобларни қунт билан мутолаа қилганларнинг “ахборот хуружлари”га қарши иммунитети юқори даражада бўлади.

Тадбирда иштирок этган талабалар бу мавзуда ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олдилар.

4.1. Илмий конференцияларда иштирок этганлиги.

Жавоб: Қуйида ҳавола этилмоқда:

 1

 

4.2. Илмий нашрларда (шу жумладан хорижий илмий нашрларда) мақолалар, монографиялар эълон қилинганлиги.

Жавоб: Қуйида ҳавола этилмоқда:

 2

4.7. Докторлик диссертацияси доирасида илмий тадқиқот олиб бориши.

Жавоб: Диссертация иши мавзусини танлаш бўйича

 А С О С Н О М А

Тадқиқотчининг исми-шарифи: Эшбеков Тўлқин Усмонович

Бажарилиши режалаштирилаётган диссертация иши мавзуси: “Замонавий ўзбек адабиётида давр муаммолари ва миллий қадриятлар талқини” (Пиримқул Қодиров бадиалари қиёсий таҳлили мисолида)

Ихтисослик шифри: М.10.00.01 – “Ўзбек тили. Ўзбек адабиёти”

Фан тармоғи: Филология

Илмий маслаҳатчи:Фил.ф.д., проф., академик Б.Назаров

Иш бажарилаётган ташкилот: Ўзбекистон Фанлар Академияси ҳузуридаги Тил ва адабиёт институти

5.1. Бошқа таълим муассасалари: олий таълим муассасалари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлашда иштирок этганлиги (ўқитувчилик фаолияти ва улар учун билимлар даражасини ошириш тренингларини ташкил этганлиги).

Жавоб: Бу борада бажарилган ишлар қуйидаги иловада ҳавоа этилди:

 ОСУДА ҲАЁТ АСОСИ

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилари тарғибот гуруҳи 2019 йил 4 апрель куни Олмазор туманидаги маҳаллалар, таълим муассасалари ҳамда корхона-ташкилотларда “Маърифат ва диний бағрикенглик“ мавзуида давра суҳбатлари ўтказмоқдалар. Бугун тумандаги 14- ва 16-сон оилавий поликлиникаларда бўлиб ўтган давра суҳбатларини шифокорлар катта қизиқиш билан тингладилар.

Маънавият ва маърифат маркази Илмий экспертиза бўлими етакчи мутахассиси Ҳаёт Нуриллаев, Олмазор туман ҳокимлиги Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Муаззам Алибоева ва бошқалар 2017 йил сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Президентимиз Шавкат Мирзиёев илгари сурган ташаббуснинг амалий ифодаси сифатида “Маърифат ва диний бағрикенглик“ деб номланган махсус резолюция қабул қилиниши жаҳонда тинчлик ва осойишталик барқарор бўлишига хизмат қилишини таъкидладилар.

 

АЖДОДЛАР ЖАСОРАТИ – АВЛОДЛАР МЕРОСИ

BY ТЎЛҚИН ЭШБЕК · 16.02.2019

Ўтмишда ўнлаб, юзлаб буюк аждодларимизнинг биз учун ҳам ибратли ишлари ва улар қолдирган бой мерослари ҳақида ҳамиша фахрланиб гапирамиз.

Юртимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида уззу кун сергак бўлиб хизмат қилаётган ҳарбий қисмлардан бирида ўтказилган ижодий учрашувда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети доценти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Тўлқин Эшбекнинг Мунаввар қори Абдурашидхонов ҳаёт йўли ва ижодиги бағишланган “Аждодлар жасорати – авлодлар мероси” мавзуидаги маърузаси тингловчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Ижодий учрашувда тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

 

УЛУҒ ШОИРЛАР САБОҒИ

BY ТЎЛҚИН ЭШБЕК · 13.02.2019

Маърифатнинг мангу нури абадул-абад ёшлар қалбини мунаввар айлаб, уларни муносиб камолга етказади. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилари пойтахт шаҳримиздаги қатор таълим муассасалари, мактабларда маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказиши ўзига хос анъанага айланган.

Яқинда Тошкент Маданият коллежида сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоий ва шоҳ ҳамда шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди кунларига бағишлаб ўтказилган “Буюк шоирларнинг боқий мероси” мавзуидаги ижодий кечада ЎзМУ Журналистика факультети доценти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Тўлқин Эшбекнинг буюк аждодларимиз ибратли ҳаёт йўллари, бебаҳо маънавий мерослари ҳақида қилган маърузаси ўқувчи-ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

6.1. Илмий даража ва унвони

Жавоб: филология фанлари номзоди, доцент.

6.2. Малака ошириш курсларидан ўтганлиги

Жавоб: 2017 йилда малака оширганман.

6.3. Хорижий тилларни эгаллаганлик, материалларни ишлаб чиқиш ва фанни ўқитишда улардан амалда фойдаланганлик даражаси.

Жавоб: Рус, инглиз ва француз тилларини ўрганиш асносида ўша тилларда чоп этилган ўқув ҳамда илмий адабиётлардан маърузаларда кенг фойдаланаяпман.

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>