Доналд Трамп АҚШнинг 45-президенти этиб сайланди

Гарчи АҚШдаги аксарият сиёсатчилар Республикачилардан номзод Дональ Трампнинг ғалабасини истамаган бўлсада сайлов якунлари унинг ғалабасини кўрсатди.

  • Автор   Чоршанба, 09 Ноябрь 2016 12:41

  Хабарларга кўра, Трамп 276 овозга эга бўлган, Хиллари Клинтон эса 218 овозга эга бўлган. Умуман олганда республикачилардан номзодни қарийб 57 миллион сайловчи қўллаб-қувватлаган бўлса, Клинтон учун 55,8 млн сайловчи ўз овозини берган.

 Сўнгги натижалар Висконси ва Мичиган штатларидан келган бўлиб, уларда Трампнинг ғалабаси аниқланган.

Хиллари Клинтон шунча вақтдан буён рақиб сифатида, миллиардер, бирор давлат хизматида ишламаган номзод Доналд Трампни охир оқибат ғалаба билан табриклашга мажбур бўлди.

Ниҳоят ажойиб америкача сайловни гувоҳи бўлдик. Америкаликлар билан бирга бутун дунё ҳамжамияти сўнгги ойларда АҚШдаги президентликка номзодлар иштирокида театр томоша қилишди десак адашмаймиз.

***

Трамп президент сайловидаги ғалабаси муносабати билан баёнот берди

Жаҳон 13:28 1340

Фото: Reuters

АҚШлик миллиардер, Республикачилар партияси номзоди Дональд Трамп АҚШнинг янги сайланган президенти сифатида ўзининг илк баёнотини берди, деб хабар қилмоқда CNN телеканали.

У, хусусан, демократлар ва республикачиларни бирлашишга чақирган. Трамп шунингдек, бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилишини билдирган.

Республикачилар партияси номзоди 288 нафар сайловчилар овозига эга бўлган. сайловда ғалаба қозониш учун 270та овоз кифоя қилар эди. Ҳиллари Клинтон 215та овоз билан кифояланган.

Амалдаги президент Барак Обаманинг ўрнини эгалловчи янги давлат раҳбари 2017 йил январида Оқ уйга кўчиб ўтади.

http://kun.uz/

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>