Дониш домла деганлари: Талабани эъзозланг!

Яхши домла талабани ҳеч қачон хафа қилмайди.

Ундан ҳам яхшироқ домла талабани ҳечам хафа қилдириб қўймайди!

***

DSC07474

Талабани эъзозлаш — домланинг энг ажойиб фазилатидир.

***

Биров билан боғлиқ ишинг битишига унчалик умид билан қарама, чунки, у ўша бировга боғлиқ… Биров эса – бировда…

***

Кўчирмакашнинг энг катта яхшилиги: оргинал асар (қўлланма, мақола ва бошқа ижод маҳсулини) ёзган асл Муаллифни машҳур қилиб юборади! Кўпсонли ўқувчилар ўша кўчирмакашга ҳам, у ўғирлаб ўз номидан эълон қилган асарга ҳам ва ниҳоят асл Муаллифга ҳам катта қизиқиш билан қарайдилар… Менинг бир ўқув қўлланмам шундай БАХТга мушарраф бўлибди!!!

***

Яхши одамнинг энг яхши фазилати: ёмонлашга лойиқ одамни ҳам ёмонламайди!

***

Бири биридан Яхши ишларим шу қадар кўпки, ёмон нарсаларни ўйлашга, бўлмағур гапларни эшитишга мутлақо вақтим йўқ…

***

Ўз қадрини билиш ўзгалар қадрига етишдан бошланади…

***

Мевали дарахтга тош отилади, деган мақол бор. Бироқ, ақлли, инсофли, виждонли одамлар мевали дарахтга асло тош отмайдилар! Керак бўлса, нарвон қўйиб мевасини авайлаб оладилар. Тош отадиганлар аслида ҳамма ДАРАХТларга бирдек аёвсиз завол етказаверадилар…

***

Бировдан хафа бўлишдан аввал ўша одамнинг ўзи билан очиқча гаплашиб кўринг. Шунда тушунмовчиликка барҳам берилади! Хафа бўлишга асло ҳожат қолмаслиги ҳам мумкин!! Ғийбатчининг гапи билан ёки қандайдир англашилмовчилик ортидан ўзича хафа бўлиш нодонликдан бошқа нарса эмас… Бундан фақат ўзингиз сиқилганингиз қолади…

***

Бойлик ортидан қувганлар ўзларини оддий, тинчгина яшаш бахтидан маҳрум қилиб қўядилар ва бу бахтга қайтиб эриша олмайдилар… (Ҳозиргача унақаларнинг оддий яшаш бахтига қайтиб эришганини учратмадим).

***

Вақтини яхши ишларга сарфлаётганларнинг ҳаммаси Яхши инсонлардир! Шу яхши жилғалар бирлашиб Эзгулик дарёсига айланмоқда ва Бахт-иқбол уммонини вужудга келтирмоқда!! Яхшилик йўлдошингиз бўлсин азиз Яхшилар!

***

Инсонга инъом этилган энг буюк неъмат — Меҳр. Меҳр билан умримиз гўзал ва файзли. Қанча кўп меҳр кўришни истасангиз, аввало ўзингиз ўзгаларга шунча кўп меҳр кўрсатинг. Меҳр кўрсатмаган одам меҳр кўрмайди…

***

Дам олиш куни мен учун дам оладиган эмас, кўпроқ чала қолган ишларимни поёнига етказиб оладиган кунимдир. Аслида шу ишлар менга ҳузур-ҳаловат бахш этади, мириқиб дам олганим шу бўлади.

DSC08066

Дониш домланинг деганларини оққа кўчирувчи:

Тўлқин ЭШБЕК

 

You may also like...

5 Responses

  1. Talabani e’zozlaydigan domlalar ham bor, aziz talabalar! Siz ham ularning qadriga yeting. Ardoqlang!

  2. Foziljon Jo'raboyev 201-guruh:

    Ustozlarni qadrlash kerak, bulardan ko’p narsa o’rganyamiz

  3. Бойлик ортидан қувганлар ўзларини оддий, тинчгина яшаш бахтидан маҳрум қилиб қўядилар ва бу бахтга қайтиб эриша олмайдилар…Mana shu fikrlarning o`zi inson hayoti mazmunini belgilab berishi mumkin!

  4. Инсонга инъом этилган энг буюк неъмат — Меҳр. Меҳр билан умримиз гўзал ва файзли. Қанча кўп меҳр кўришни истасангиз, аввало ўзингиз ўзгаларга шунча кўп меҳр кўрсатинг. Меҳр кўрсатмаган одам меҳр кўрмайди… Fikringizni quyidagicha davom ettirar edim, ustoz: Bu dunyoda eng arzon ammo eng qadrli narsa bu-MEHRDIR!

  5. Mahfurat Jumanova:

    Bizning fakultetda ham talabani e’zozlovchi domlalarimizning sardori desam mubolag’a bõlmaydi bu Donish Domlamiz. Hurmatli kursdoshlar bu sõzlarim «pahta qõyish emas mening fikrim va kuzatuvlarim natijasi. ☺

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>