Дониш Домла: Ҳақиқат йўқ…ми?

Товуғингни кишт демайман,

Мушугингни пишт демайман.

Гар жиғимга тегаверсанг,

Ўзингдан кўр, тинч қўймайман…

 АРдуо

***

Тузикроқ ёзиш қўлидан келмайдиган журналист “ҳақиқат йўқ” деб жар солади. У ҳеч қачон ҳақиқатни топа олмайди…

Ҳақиқатга одоб, фаросат ва билим билан интилиб эришиш мумкин!

Ўлмас ижоди ила миллионлаб адабиёт мухлисларини ҳайратга солган устоз шоир ва адиблардан “ҳақиқат йўқ” деган беўхшов гапни эшитмадим.

***

Илмнинг кушандаси – илмсизлик…

Бирор китобни мағзини чақиб ўқимаган ношуд йўлингга тўғаноқ бўлиб қолишидан ёмони йўқ. Бу билан фақат сенга эмас, балки қанча талабаларнинг муносиб илм олишига тўсқинлик қилган бўлади… Шукрки, ит қанча ҳургани билан карвон тўхтаб асло қолмаган, тўхтамайди ҳам!!!

***

Илм ҳамиша илмсизлик устидан ғолиб бўлганини буюк аждодларимиз ҳаёти ва фаолияти мисолида яхши биламиз.

Илмсизлар маълум муддат илмлилар, ижодкорлар устидан «ғолиб»дек юриши мумкин, бироқ, улар кўпга бормайди… Унақалар учун ҳам ягона тўғри йўл: илмга интилсинлар, ўқисинлар, дилни поклаб, ёши улуғ донишманд инсонлардан ибрат олсинлар. Ана шундагина ғолиблик мартабаси билан мағлублик фожеасини фаҳмлаб олиши мумкин…

Илмсизликнинг битта кўриниши – қисқа умрни янада қисқартиришга қаратилган хатти-ҳаракатлардир…

 Дониш Домланинг дил сўзларни оққа кўчирувчи

Тўлқин ЭШБЕК

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *