Дониш домла дейдики…

Бир тасаввур қилинг…

Қанийди, дунёда уруш оловини алангалатаётганлар бир кунда инсофга келиб, яраш-яраш қилишса! Ҳаётнинг қадрига етиб, ошна-оғайни киришса! Ер юзидаги жамики қирғин қуролларини (оддий тўппончагача) эритиб, ўша ноёб металларни енгил машиналар, самолётлар, поездлар, ҳатто велоципедларга айлантириб ташлашса! Урушга сарфлаётган беҳисоб маблағларни фақат яхшиликка, шаҳару замонавий қишлоқ бинолари бунёд этишга сарфлашса! Бузғунчилик, шарм-ҳаёсизликни ўйлаб топаётганлар, уларни тарғиб қилаётганлар дув қизариб, уялиб қолишса ва қилган ишлари учун тавба-тазарру қилишса (умуман, уятсиз ҳодисалар ҳақида тасаввурга эга бўлолмай қолсак). Ёш авлод ва бундан буён туғилажак ўғил-қизларимиз уруш ва умуман бузғунчиликлар ҳақида тасаввурга ҳам эга бўлмасдан улғайишса! Ер шарини хоҳлаган одам енгил машинасида, спортсеварлар велоципедда мазза қилиб айланиб юришса! Хўш, у ҳолда ҳаётимиз қандоқ бўларди?

а5

You may also like...

4 Responses

  1. Саид Али дўстимизнинг «мазкур ғоянгизда гўзал утопия барқ ураяпти» деган фикри, афсуски, мантиқан тўғри. Бироқ, Ер юзида яшаётган 7 миллиарддан зиёд одамнинг жуда катта қисми худди шу орзу билан яшамайдими? Модомики, кўпчилик шу тарафдами, унга эришиш йўлларини топишимиз, шундай буюк мақсадларга эришиш учун интилишимиз лозим, деб ўйлайман. Бир тасаввур қилинг, уруш ва мудофаага сарфланадиган беҳисоб маблағлар фақат фаровон ҳаётга йўналтирилса инсоният қай даражада бой-бадавлат яшарди! Ё бу фикримга ҳам шубҳа қиламизми?

  2. Maftuna Aslanova:

    Urush va buzg’unchiliksiz yashash haqidagi fikrga qo’shilish bir muncha qiyin sababi dunyo yaralibdiki oq va qora, ezgulik va yovuzlik mavjud. Agar qurol yarog’ga sarflangan pullarning hammasi ta’lim va iqtisodiyot yo’nalishlariga sarflanganida ko’zlangandan yuqori maqsadlarga erishsa bo’ladi

  3. Haqiqatdan tinchlik biz uchun eng buyuk nemat ekanligini anglab yetmogimiz lozim

  4. Mahfurat Jumanova:

    Ustoz,siz optimistik ruhdagi insonsiz. Utopia bõlsada kõp ishlarning amali niyatga boğliq deyishadi.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>