Дунё халқлари тинч-тотув ҳаётни қадрлайди

Халқимиз тинч-тотув ҳаётнинг қадри қанчалик баланд эканлигини жуда

теран англайди. Наинки бизнинг халқимиз, балки жаҳон аҳли учун ҳам тинч-тотув ҳаёт нақадар қадрлидир. Дунё тинч бўлса, ҳар бир давлат аҳолиси кўнгли хотиржам яшайди. Афсуски, бутун курраи заминда аҳвол бир хилда эмас. Бизга яхши маълумки, ҳар қандай можароли вазият ўзаро ёнбосишлар асосида тинч сиёсий мулоқот олиб бориш йўли билан бартараф этилиши лозим. Зўравонлик ва террор оддий кураш усулларига айланиб қолган, наркобизнес авж олаётган, қонунга хилоф равишда қурол-яроғ билан савдо қилинаётган жойда ҳеч қачон хотиржамлик бўлмайди. Тинчлик, барқарорлик, ҳамкорлик – юртимизда давлат сиёсатининг устувор жиҳатларидан бири саналади.

Сиёсий таҳлилчилар фикрича, ҳозирги дунёнинг бутун мураккаблиги ва бир хил эмас. Бугунги кунда одамларнинг ижтимоий онги, ҳаётга муносабати тобора ўзгармоқда, ватандошларимизнинг сиёсий етуклиги, юртимизда ва дунёда юз бераётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан фуқаролик масъулияти, дахлдорлик ҳисси ошиб бормоқда. Буларнинг барчаси мамлакатимизнинг тараққиёт ва фаровонлик йўлидан изчил ривожланиб боришини, янги марраларни қўлга киритишимизни таъминлаётган қудратли ҳаракатлантирувчи куч бўлиб хизмат қилмоқда. Ҳаёт ҳеч қачон бир жойда тўхтаб турмайди. Босиб ўтган йўлимизни ва мамлакатимизнинг дунёда содир бўлаётган туб ўзгаришлар жараёнида тутган ўрни алоҳида. Бугун биз яшаётган глобаллашув ва тобора кучайиб бораётган рақобат асрида фақат чуқур ислоҳотлар ва модернизация йўлидан тинимсиз ва қатъият билан ривожланиб бориш натижасида ўз олдимизга қўйган истиқболли мақсадларга – тараққий топган, фаровон яшаётган демократик давлатлар қаторига кириш, халқимиз учун муносиб ҳаёт даражасини таъминлашга эриша оламиз. Бу фикрлар ҳаёт воқелигига айланиб бормоқда.

Қайсики халқнинг сиёсий маданияти, дунёқараши етук даражада бўлса, у ерда тараққиёт шунга яраша бўлади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Тошкент минтақасидаги темир йўл транспортида хавфсизликни таъминлаш борасида ўз вазифаларини бажаришда аввало фуқароларнинг онги, ҳуқуқий маданияти юқори бўлиши учун тарғибот ишларини ҳам давом эттирмоқда. Негаки, одамлар ўз ҳақ-ҳуқуқларини теран англаган жойдагина кўзлаган эзгу мақсадларга эришиш мумкин.

 

Мақсуда Камолова,

Тошкент минтақасидаги темир йўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ТБ катта суриштирувчиси, капитан

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>