Дурлар шодаси

Сабр тошини ёриб чиққан бир жуфт гул.

Ўзгачадир, ўзга гуллардан бўлак буткул.

1б

   Мен ”Бедор калб тухфалари ”асарини ўкиб шундай хулосага келдим. Аёл-муқаддас зотдир.Аёликнинг ўзи бир бахт.Оила муқаддас.

…. Кафтда ўзгага сув ташиш шу кафтда ўзганинг юрагини кўтариб юриш шу юрак учун яшамоқ… .Ҳеч қачон умр йўллари текис ва равон бўлмаган.

Бу китобда Сайёра Йўлдошеванинг ушбу китоби бедор қалб тубидаги ўз армонларини акс эттирибди. Кунни бедор тунларга улаб дур гавҳар шодасини бир ипга тизгандек.Биз билагн севги қисса достонлардаги қаҳрамонларимиз алп қоматли, довюрак сарвқомат бўлади.Лекин бу қаҳрамонларимиз бир жондаги икки қалб эгасидир.Чин севги қиссаси деб тан олинган Ч.Айтматовнинг “ Жамила”асаридаги икки қаҳрамоннинг ҳаётинингдавомийлигини шу оила тимсолида куришимиз мумкин.

Руҳ , ақл, қалб, кўнгил булар табиатдаги чор унсурларга ўхшайди, аммо инсондаги бутун маънавий дунё шу тўрттасидан таркиб топади.

Бу инсонлар қиёфасидаги маънан бой , юксак инсоний фазилатларга эга, ўз ҳаёти орқали ёшларга сабоқ бўла олади.

Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг «Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус»нинг бешинчи йўналишида хотин-қизларнинг давлат ва жамият қурилиши ва бошқарувдаги ролини кучайтириш уларни сиёсий ҳуқуқларини оширишга, жамиятда тутган ўрнини юксалтиришга қаратилган.

Адибанинг “Бедор қалб тухфалари” асари аёлларимизга бир оила мактабидек ибрат бўла олади.

Китоб маънавиятнинг икки қанотидир. Ҳар бир оиланинг ушбу китобни шахсий кутубхонасига кириб боришини истаймиз.

 

Лобар УМАРОВА,

Пискент туманидаги 5-УЎТ мактаби ўқитувчиси

 1а

ИБРАТГА АРЗИГУЛИК ЖАСОРАТ

 

Ўлмаган жоним-ей,

             Қандай чидадинг….!

  Лоақал бир марта ойдек тўлмадим,

  Тиззалаб бўлса ҳам юрдим, орқамга

    Ватаним бор дедим… шундан ўлмадим.

  Ҳали босмахона бўёқлари уфириб турган янги китобни иштиёқ вароқлаётиб тўйтепалик машҳур шоир, марҳум Хамид Норқулнинг юқоридаги ёниқ сатрларига кўзимиз тушди. Шоир не деб ёзса Ватанга чексиз муҳаббатни ёзганини чуқур идрок этдик.Ҳа Ватанни севиш ишқдандур.Ўз қайғуларини унитиб эл қайғуси билан яшайдиган, шу азиз ва муқаддас юрт равнақи учун жонини нисор қиладиган иймонли, эътиқотли инсонлар даврасида яшаётганимиздан кўксимиз ифтихор туйғуларига тўлади.

Ҳамшаҳаримиз Сайёра опа Йўлдошева моҳир журналист. Қалами анча чарҳланган адиба сифатида нафақат Пискентда, вилоят адабий муҳитида ҳам муносиб ўринга эгадир.Опанинг бундан роса 12 йил муқаддам чоп этилган “Умидла дунё” деб аталган китобини ҳамон қўлдан қўймай мутолаа қиламиз рисолада ҳар бир ҳикояда, қатраларида тўқималардан ҳали ҳақиқий ҳаёт нафаси уфириб туради.

Қисматга бўйин эгмаган қисматдошлар ҳаётини Сайёра опанинг жорий йилда чоп этилган “Бедор қалб туҳфалари” иккинчи китобида аниқ ҳаётий рўй-рост ўз аксини топган, десак сизга янглишмаймиз. Адиба турмушдоши, қарийиб 35 йил узлуксиз “Пискент ҳаёти” газетасида фаолият олиб борган “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Собиржон Иномовнинг босиб ўтган ҳаёт йўли, ижодидаги ютуқлари, замонамизнинг улуғ инсонлари билан бўлган учрашувлар, ана шу учрашувлврдаги дилкаш суҳбатларни жамлаб бир китоб қилганки, уни ўқиган албатта маънавий озуқа олади, ютади.

Бир сўз билан айтган бу китоб икки ижодкор инсоннинг умр сарҳисобидан ҳикоя қилади.

Бу китоб ҳақида юз бор эшитгандан уни ўқиган афзал. “Бедор қалб туҳфалари” албатта топиб ўқинг. Ана шунда вжудингизда ибратларга арзугилик жасоратни баралла туяётганимизни ҳис қиламиз.

Инсон юраги буюрган ишни қилмаса, ич-этини еб қўйгудек азоб чекади.

Ўрта Чирқиқ тумани “Машъал” газетаси муҳаррири Ҳамид Норқул бахт тарк этмаган оилани ушбу сатрларда ифодалади:

Аёлни кафтига олган Садоқат,

Мен айтган сўзларни йўйма эртакка.

Сингилдай қўлингни елкага қўйиб,

Таъзим қил йиғламай турган Эркакка!

Сайёра опанинг ижодларига, умрларига барака тилаймиз

 

Комила ҲАМРОҚУЛОВА,

Пискент туманидаги 5-УЎТ мактабининг кутубхона мудираси

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>