Жон керакми? Яшашни истайсизми?

Ўзини асраганни Оллоҳ асрайди, деган ҳикмат Қуръони Каримдан олинган.

Бу буюк таълимотга амал қилмаган, риоя этмаганларни на яратган Эгам, на бандаси асрай олади.

Курраи заминимизга Коронавирус балоси даҳшат ила ёпирилган кундан буён унга қарши курашда деярли барча давлатларда бир хил карантин шароити жорий этилиб, аҳолини ҳимоялашга қаратилган тушунтириш ишлари, тезкор тарғибот-ташвиқотлар олиб борилмоқда. Эл саломатлигини сақлаш йўлида тезкорлик билан бунёд этилган шифохоналар, тиббий жиҳозлар, дори-дармонлар ва ҳоказоларга сарфланаётган харажатлар бир томонимизни «ўпириб» кетаётганини кўриб турибмиз.

Дунё бўйича ярим миллондан, биргина Ўзбекистонимизда 8 мингдан ортиқ инсонлар шу балога дучор бўлгани, қанчаси ҳаётдан бевақт кўз юмаётганидан ҳам баъзиларнинг кўзи очилмаяпти…

Эй, инсон! Бошингни силаб турган давлатинг бундан ортиқ яна нима қилсин, дея ҳайқириб юборгинг келади.

Карантин шароитига минг амал қилмайлик, афсуски, унга амал қилмай, ўзидан бадбўй ҳид таратгандек касалини юқтириб юрган касларнинг касрига нега бошқалар қолиши керак, дея аламдан хўрлигинг келади…

Қуйида эътиборингизга ҳавола этилаётган «​Республика махсус комиссияси ахбороти»да белгиланган чора-тадбирлар қатъий ва сўзсиз амалга оширилиши учун ҳар бир соғлом фикрли Инсон курашиши лозим.

Бу курашда ғолиб бўлишимиз шарт!  Акс ҳолда, мағлублик гирдобида ғарқ бўласиз…

Оллоҳ ҳам ўзини асраганни асраши Муқаддас китобимизда битилганини ёддан чиқарманг ва жон керак бўлса, яшашни истасангиз унга албатта амал қилинг, дейди Дониш домла ўз элининг ҳаёти, соғлигини ўйлаб.

Тўлқин ЭШБЕК,

публицист

9

​Республика махсус комиссияси ахбороти

​Республика махсус комиссияси ахбороти

Жорий йил 1 июль санасидан бошлаб:
♦ республиканинг барча ҳудудларида йирик буюм бозорлари ҳамда буюм савдоси билан шуғулланадиган йирик савдо мажмуалари ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари санитария-дезинфекция ишларини амалга ошириш учун ёпилади;
♦ “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда соат 07.00 дан 23.00 га қадар жамоат жойларида уч кишидан ортиқ тўпланиш ҳамда 23.00 дан 07.00 га қадар кўчаларда, кўп қаватли уйлар ва ҳовлилар олдида бўлиш тақиқланади. Бунда фақатгина фуқароларнинг саломатлиги ёмонлашганлиги, ҳомиладорлиги муносабати билан шифокор кўригидан ўтиш учун даволаш муассасасига ёхуд зарур дори-дармон харид қилиш мақсадида дорихонага бориб-келишига рухсат берилади;
♦ “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида жамоат транспорти ҳаракати камайтирилади.
Коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар уч тоифага ажратилмоқда:
♦ коронавирус инфекциясининг енгил шакллари аниқланган (касаллик аломатларсиз ўтаётган) беморлар;
♦ коронавирус инфекцияси ўртача оғир кечаётган (тана ҳарорати кўтарилаётган) беморлар;
♦ коронавирус инфекцияси оғир кечаётган беморлар.
Жорий йил 5 июль санасидан бошлаб коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни даволаш билан боғлиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ЯНГИЧА ТАРТИБ жорий этилмоқда:
♦ касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар шифокор тавсиялари асосида, санитария-гигиена қоидалари ҳамда парвариш учун зарур шароитлар мавжуд бўлганда, УЙ ШАРОИТИДА даволанишига рухсат этилади;
♦ шифохоналарда ва уй шароитида даволанаётган касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар 10 кун муддатда клиник белгилари кузатилмаган тақдирда НАЗОРАТДАН ЧИҚАРИШ амалиёти жорий этилади;
♦ коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор билан бирламчи МУЛОҚОТДА БЎЛГАНЛАР 14 кунлик карантин муддатини уй шароитида ёки тасдиқланган рўйхатга асосан меҳонхоналарда барча санитария-эпидемиология ва карантин чекловларига риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилади;
♦ бирламчи скрининг тест таҳлиллари мусбат натижа берган намуналарни тасдиқлаш таҳлилларини ўтказиш ваколати Бош санитар шифокор кўрсатмаларидан келиб чиқиб ҲУДУДИЙ санитария-эпидемиологик осойишталик марказларига берилади;
♦ аҳолининг популяцион маълумотлар базасини яратиш мақсадида коронавирус антитаначаларига ИФА текширишларига, давлат тиббиёт муассасалари билан бир қаторда, хусусий соғлиқни сақлаш секторидаги тиббиёт муассасалари ҳам жалб этилиши мумкин.
http://uza.uz/oz/society/respublika-m1akhsus-komissiyasi-akh4roti-30-06-2020

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>