Журналист бўлай десангиз…

ЭНГ ИСТЕЪДОДЛИ ЁШ ИЖОДКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети Сизни илм ва ижодий маҳорат бўстонига чорлайди! Шоир бўлишни орзу қилсангиз — Абдулла Орипов ё Анвар Обиджон ё Ҳалима Худойбердиева ё Усмон Азим ё Шарифа Салимова ё Сирожиддин Саййид ё Минҳожиддин Мирзо ё Умида Абдуазимова ё Фароғат Худойқулова ё Адиба Умирова ё Фахриддин Ҳайит ё Нурхон Элмирзаевадек, адиб бўлишни орзу қилсангиз — Ўткир Ҳошимов ё Назар Эшонқул ё Исажон Султондек, публицист бўлишни орзу қилсангиз — Аҳмаджон Мелибоев ё Ҳаким Сатторий ё Ислом Ҳамро ё Ҳусниддин Бердиевдек, матбуот котиби бўлишни орзу қилсангиз — Шерзодхон Қудратхўжаев ё Ҳусан Эрматов ё Бекзод Шукуров ё Шуҳрат Орифдек, тележурналист бўлишни орзу қилсангиз — Рўзибой Қўлдошев ё Файзулла Юнусов ё Нурали Орипов ё Ислом Қорабоев ё Азиза Қурбоновадек етук мутахассислар бўлиб етишишингизга биз кафил. Чунки, ўша Устозларнинг барчаси шу даргоҳдан етишиб чиққанлар, дейди Дониш домла барча истеъдодли ёшлар қалбида чинакам умид уйғотиб.

На изображении может находиться: 2 человека, люди стоят, свадьба, дерево, ребенок и на улице
На изображении может находиться: 12 человек, в том числе Комила Юсупова, Тулкин Эшбек и Ruziboy Quldoshev, люди стоят, дерево, небо и на улице
Тошкентнинг энг фусункор маскани — «Ёшлик» талабалар турар-жойидан қўним топишингиз мумкин. Жаннатмакон гўшаларда илҳомланиб ижод қилаверасиз. Беш-олтита спорт майдонларимизда яйраб-яйраб гимнастика қилиб турасиз, футбол ва бошқа ўйинларда, мусобақаларда ўзингизни кўрсатасиз!
Ўқиш давомида қатор хориж давлатлари университетларининг Журналистика факультетларига ҳам бориб, малака оширасиз, хорижлик тенгдошларингиз билан тажрибалар алмашасиз, ижодий, илмий ҳмкорликлар қиласиз, керак бўлса, рақобатлашасиз!
Фақат, бир илтимос кўркам чаманда, Сизнинг ғоят тарбияли, одобли ва интизомли бўлишингизни истаймиз. Дарсга кечикмасдан келишингиз — фазилатингиз бўлсин. Ақлли-ҳушли, тарбияли, илмга интилган, ижоддан тўхтамаган талабаларимиздан шода-шода «5»лар айлансин, дейди Дониш домла.
Дониш домланинг дил сўзларини оққа кўчирувчи:
Тўлқин ЭШБЕК,
ЎзМУ Журналистика факультети Журналистика кафедраси мудири

 

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>