ЖУРНАЛИСТ МАҲОРАТИ ВА МАСЪУЛИЯТИ

ЎзМУ Журналистика факультети талабаси Ирода Солиҳова 1989 йилда Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида туғилган. Қатор мақолалари “Тошкент ҳақиқати”, “Ўзбекистон овози”, “Тошкент оқшоми” газеталарида ёритилган. Айни пайтда жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот хизматлари йўналишида илмий тадқиқот олиб бормоқда.

 

Юртимиз мустақилликка эришганидан сўнг барча соҳаларда бўлгани каби оммавий ахборот воситаларининг самарали фаолият кўрсатиши учун барча имкониятлар яратилди. Бу эса журналистларга янада катта масъулият юклайди. “Юртимизда аввало оммавий ахборот воситалари ривожини таъминлайдиган, демократик талаб ва стандартларга тўла мос келадиган мустаҳкам қонунчилик базаси яратилди. Ушбу даврда оммавий ахборот воситаларининг эркин ва жадал ривожлантириш, ахборот соҳасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган 10 га яқин қонун ҳужжатлари қабул қилинди. “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши ҳар кимнинг ахборотни эркин ва монеликсиз олиш ҳамда фойдаланиш ҳуқуқларини амалга оширишда, шунингдек, ахборотни муҳофаза қилиниши, шахс, жамият ва давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади”1. Яна шуни айтиб ўтиш керакки, оммавий ахборот воситалари борасидаги ўтказилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, барча вазирликлар, идоралар жамоат ташкилотларида ахборот хизматлари ташкил этилди.

Ахборот хизмати оммавий ахборот воситалари ходимларининг хоҳлаган пайтда ташкилот фаолиятига оид ахборот олишлари учун имконият яратади. Ахборот хизмати фаолиятида ошкоралик муҳим аҳамиятга эга.

Ошкоралик – юртимиз тараққиётининг муҳим омили ҳисобланади. Давлатимиз раҳбарининг касб байрамимиз муносабати билан “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига” йўллаган табригида баён этилган қуйидаги жумлалар эътиборимни тортади: “…охирги вақтда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибида “Маданият ва маърифат”, “Дунё бўйлаб”, “Болажон” телеканалларининг ташкил этилгани, ҳеч шубҳасиз, бу йўлдаги яна бир муҳим қадам бўлди.

Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг салоҳияти табора ўсиб бораётганининг тасдиғини юртимизда оммавий ахборот воситалари сони 1991 йилга нисбатан қарийб 3,5 баробар ортиб, 1326 тага етгани, фуқаролик жамиятининг муҳим шарти бўлган нодавлат оммавий ахборот воситалари тармоғи шаклланиб, самарали фаолият кўрсатаётгани, анъанавий ахборот тизимлари билан бирга, интернет сайтлари, интернет радио, интернет телевидение ҳам ҳаётимиздан кенг ўрин эгаллаб бораётгани мисолида яққол кўришимиз мумкин”2.

Соҳамизнинг давлат томонидан кенг қўллаб-қувватланаётгани натижасида 2013 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра юртимизда оммавий ахборот воситалари сони 1377 тани ташкил этгани эътиборга моликдир. Буларнинг ҳаммаси оммавий ахборот воситалари фаолиятини ривожлантириш, матбуот, телевидение, радио фаолиятини эркинлаштиришга, уларнинг Интернет глобал тармоғига кириш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

Мутахассислар фикрича, демократик тараққиёт йўлини танлаган давлат сиёсатида ошкоралик энг муҳим меъзон ҳисобланади. Ҳеч қайси жамиятда демократияга ошкораликсиз эришиб бўлмаслигини ҳаётнинг ўзи исботлаган.

Ошкоралик демократиянинг муҳим шартидир. Ҳар қандай давлатда ошкораликни таъминлаш осон кечмайди. Унга қайсидир маънода тўсқинлик қилишга ҳаракат қилишади.

Ошкораликни таъминлаш учун ҳар бир журналист ўзида масъулиятини ҳис қила олиши зарур. Журналист асосан фактларга таяниб фаолият юритади. Факт – унинг қуроли. Аммо, “мақолада келтирилган факт ва далиллар учун муаллиф жавобгар”, ёки “муаллиф фикри таҳририят фикри билан тўғри келмаслиги мумкин”, деган жумлага кўзимиз тушади. Бундай мантиқсиз гаплар ўша нашр масъулларининг масъулиятсизлигидан бошқа нарса эмас…

Бугунги кун журналистларидан ихтисослашув талаб қилинар экан, айтиш жоизки, журналистларимиз кенг жамоатчилик фикри, халқ билан намнафас яшамоғи керак. Воқеа ва ҳодисаларни асл ҳолича оммага тўғри етказиш журналистнинг маҳоратига боғлиқ омил.

Шундай экан, жамоатчилик фикри билан ҳисоблашган ҳолда иш юритиши керак. Мисол учун журналист суриштирув ўтказиш учун бирор-бир ташкилот ёки корхонага борса, биринчи навбатда корхона ё ташкилот раҳбари билан учрашади. Керакли факт ва далилларни йиғиб бўлгач, шу ташкилотнинг ишчи ходимлари билан ҳам танишиб, улардан ҳам корхона ҳақида керакли маълумотлар олади.

Шунинг учун журналист ошкораликни таъминлашда кенг жамоатчилик фикрини ҳам ҳисобга олиши лозим. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, журналист ошкораликни таъминлашда ўз билими, истеъдоди ва маҳоратига таянган ҳолда ахборот олиш, тўплаш ва уни оммага етказиш усулларини билиши шарт.

 

Ирода СОЛИҲОВА



1 Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. –Т.:Ўзбекистон. 2010. 29б.

2 Каримов И.А. Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига//Халқ сўзи, 2013 йил 28 июнь.

You may also like...

11 Responses

  1. Jurnalist qalbi va fikri xalq dardi, xalq manfaati ila yashamog’i lozim

  2. Ҳа албатта журналистнинг маъсулияти катта

  3. «Jurnalistning qalbi pok, fikri teran, so’zi o’tkir bo’lmog’i lozim».
    Informatsiyaga boy maqola chiqibdi.

  4. Маълумотлар ўз ўрнида қўлланилган

  5. Ma’suliyatni his etib ushbu maqolani yozganingiz uchun raxmat!

  6. «fikr so’zning kalitidir » men sizda aynan shuni ko’rdim

  7. Gulhayo Odilbekova:

    Jurnalistlarda qisman bo’lsada tug’ma qiziqqonlik bo’lishi zarur.

    • Farruxbek Abduhamidov:

      Fikringizga qo’shilaman jurnalist qiziqqonlik bilan birgalikda, chuqur mulohazali va umumilik asosida voqelikka yondashadigan bo’lishi darkor.

  8. Maxfirat Jumanova:

    Jurnalist eng avvali tarbiyachi. Maqola yaxshi!

  9. OLTINOY MADAMINOVA:

    MAQOLADAGI BARCHA FIKIRGA QO’SHILAMAN

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>