Икки буюк алломага эҳтиром

Адабиётни севган, уни қадрлаган юртнинг эртаси ёруғ, келажаги порлоқ бўлади.

Бугун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети маданият саройида Алишер Навоийнинг 578 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда икки мутафаккир бобокалонларимизнинг башариятимиз ва ўзбек адабиёти тамаддунида тутган ўрни ҳақида фикр билдирилди.

Икки буюк алломага эҳтиром

Тадбирда Ҳиндистон Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси вакиллари, таниқли ёзувчи-шоирлар, адабиётшунос олимлар, талаба-ёшлар иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси томонидан ўтказилган тадбирда Алишер Навоий ғазалларидан намуналар ўқилди, асарлари асосида тайёрланган саҳна кўринишлари намойиш этилди. Шох ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар“ асари асосида тайёрланган саҳна асари йиғилганларга катта таассурот қолдирди.
photo5409346627837209262.jpg
– Адабиёт халқни улуғлашга, миллат маънавиятини юксалтиришга хизмат қилади, – дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоира Шарифа Салимова. – Ўзбек мумтоз адабиётини икки буюк аллома бобокалонларимизнинг ижодисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Уларнинг қолдирган бой маънавий мероси беш юз йилдан буён адабиётимиз дурдонаси ҳисобланаётган бўлса, мен ишониб айтаман, ҳали миллион йиллар ўтади, аммо ушбу улуғвор инсонлар қолдирган хазиналари ўзидан нур таратишда давом этаверади.
Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазалларининг талабалар томонидан инглиз, рус, немис, француз тилларидаги таржималари йиғилганларга катта қизиқиш уйғотган бўлса, мумтоз поэтикамиз дурдоналаридан янграган қуй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бахш этди.

Дилобар Аслиддин қизи, ЎзА

***

Ушбу тадбир ҳақида ЎзАда ҳозиржавоблик билан ёритган истеъдодли журналист​​ Дилобар Аслиддин қизига ЎзМУ Ахборот хизмати самимий минатдорчилик изҳор этади.

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>