Илмий ишлар ишлаб чиқариш масканларида ҳимоя қилинмоқда

Шу тариқа назарий билимлар амалиётга пайваста бўлиб кетади, дейди Дониш домла.

ж1 ж2

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги “Ёшларга оид Давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид Давлат сиёсатинини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2013 йил 13 мартда тасдиқланган “Ёш журналистлар малакасини ошириш, миллий ва хорижий ОАВ тажрибасини ўрганиш борасида белгиланган чора-тадбирлар режаси”да магистратура босқичи битирувчиларининг магистрлик диссертацияларини бевосита ишлаб чиқариш муассасаларида ҳимоя қилиниши белгилаб қўйилган.
Мазкур меъёрий хужжатларда кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети магистрантларининг диссертациялари ҳимояси 2018 йилнинг 22 июнида соат 10.00 да Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги катта мажлислар залида ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Собир Шукуров раислик қилдилар. Ҳимоя жараёнида қуйидаги магистрантларнинг диссертациялари тингланди ва юқори баҳоланди:
1. Абулқосимова Саодатхон. “Бадиий матн таҳлили ва таҳрири (насрий таржима ва бадиий-публицистик асарлар мисолида)” .
2. Ибрагимова Хилола. “Босма ва электрон нашрларда инфографикадан фойдаланиш самараси ва муаммолари”.
3. Ўлжаева Хайринисо. “Муайян ижодкорнинг ижодида адабий-танқидий қарашлар таҳлили”.
4. Абдураимова Дилдора. “Оммавий-сиёсий адабиётлар таҳлили ва таҳрири”.
5. Низомиддинова Чарос. “Матбуотда стереотип масаласи: шаклланиши, кўринишлари ва бартараф этиш йўллари (анъанавий ва интернет-нашрларнинг 2015-2018 й.й. материаллари асосида)”.
6. Зохидова Нодира. “Интернет-нашрларда қочоқлар мавзусини ёритишда ғарб ва шарқ ёндашувларининг қиёсий таҳлили (Ўзбекистон, Қатор, АҚШ ва ГФР веб-матбуоти фаолияти мисолида)”.
7. Бозорова Махзуна. “Освещение проблемы торговли людьми: подходы, противоречия, решения (на примере отечественной и зарубежной прессы”.
8. Марулов Хуршид. “Сайди Умиров – журналист, публицист, мунаққид”.
Ҳимоя жараёнида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бошқарама бошлиғи Мухиддин Омон, ЎзМУ журналистика факультети декани, доцент Маҳлиё Мирсоатова, ЎзДЖТУ доценти Сайди Умиров, ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети кафедра мудири, доцент Акбар Нурматов, “Ешлар овози” ва “Молодежь Узбекистана” газеталари бош муҳаррири Фахриддин Каримов, ЎзМУ, ЎзДЖТУ профессор-ўқитувчилари, бош муҳаррирлар, расмий тақризчилар, илмий маслаҳатчилар, магистрантлар ва кўплаб амалиётчи-журналистлар фаол иштирок этдилар.

Муқаддас Исраил,

ЎзМУ Журналистика факультети кафедра мудири, профессор

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>