Истамбул – кўпмиллатли шаҳар.

Ўзбекистонлик бир гуруҳ журналистлар яқинда Туркияда ижодий

сафарда бўлдилар. Қуйида ана шу сафар таассуротларидан бир шингил ўқийсиз, дейди Дониш домла. 

Туризм Туркия иқтисодиётида муҳим аҳамиятга эга бўлган соҳалардан бўлиб, бу тармоқ сўнгги ўн йилликларда жуда тараққий этди. Айни дамда салкам икки миллион кишини сайёҳлик соҳасида иш билан таъминлагани эътирофга сазовардир. Истанбулга саёҳатимиз давомида туристларга яратилган шароитларни кўриб, алохида эътироф этиладиган жихатлари кўп эканлигини таъкидламоқчиман. Дастлаб Турк авиалиниясига тегишли ҳаво кемаси ва аэропортдаёқ мижозларга катта эътибор қаратилишини гувохи бўлдик. Хаво лайнерида Жахон стандартлари асосида хизмат кўрсатилиши натижасида турк авиалиниясидан бутун дунёда кенг фойдаланишга сабаб бўлаяпти. Буни ушбу мисолларда кўриш мумкин. 2017 йилда Туркиянинг сайёҳлик соҳасидаги даромадлари 26,28 миллиард доллардан ошди. Жаҳонда эса Туркия сайёҳларни жалб этиш бўйича Франция, АҚШ, Испания, Хитой ва Италиядан кейин олтинчи ўринда бормоқда. Ҳукумат режасига кўра, Туркия яқин муддатда бу борада сайёрамизнинг учинчи давлати бўлиши лозим. Ўтган йили мамлакатга жами 38,62 миллион киши ташриф буюрган, бу йил эса бу рақам 40 миллиондан ошиши кутилмоқда. Ҳозирда Истанбул аэропорти дунёдаги энг катта аэропортлардан бирига айланди. Терминалларнинг сон-саноқсизлиги самолётдан тушувчиларни қабул қилиш шахобчаларнинг кўплиги қисқа фурсатда хизмат кўрсатилишига омил бўлмоқда. Биз хам 30-40 дақиқаларда хужжатларимизнинг кўрикдан ўтказиб, юкларимизни қабул қилиб олдик. Айтиш лозимки, Истамбул – кўпмиллатли шаҳар. Бу ерда дунёнинг исталган давлатидан келган сайёҳларни учратасиз. Бозорларда ҳабаш йигит соф турк тилида бирор буюм олишни таклиф қилади. Туркчада қийналиброқ қолсангиз, сотувчи кутилмаганда ўзбекча гапириб жонингизга ора киради. Чапдаст тужжорлар инглиз, араб, рус, форс тилларида мурожаат қилса ҳам асло ҳайрон бўлмайсиз. Сайёҳлардан Истамбулнинг қай жиҳати эсингизда қолди, деб сўраса, аксари миноралари кўкка бўй чўзган жомелар ва Европа ва Осиёни ажратиб турадиган бўғознинг гўзал манзараси ва кўприкларини эътироф этади. Дам олиш жараёнида шундай Мармара денгиз яқинидаги Бешиктош мавзесидаги 19 қаватли “Конрад” номли меҳмонхонага жойлашдик. Хар бир меҳмонга алохида хона ажратилиши, бу хонада барча хизматлардан фойдаланиш имкони борлиги сайёхлик ривожида мухим ўрин тутади. Мехмонхонадан тушиб, денгиз бўйига борсак, турнақатор кема ва катерлар, йирик параходлар тўхташ жойига дуч келасиз. Буғознинг бошқа қирғоқларига бориш хар бир мижоз учун 15-30 Турк лирасига тушади. Биз хам каттароқ хажмдаги Параходда Босфор бўғозини 3 соат давомида айланиб чиқдик. Шунингдек, Сайёхлар алббатта бориб кўрадиган Истамбул марказидаги Таксим майдони сўнгги йилларда дунёга машҳур бўлган Гези парки билан туташган. Хиёбон мўъжазгина. Биздаги паркларнинг ўндан бирича ҳам келмайди. Лекин сайёхларни бу ерга ташрифи кўпайса-кўпайиб бораяпти. Аё-София ва Султон Аҳмад масжидлари, Турк султонларининг “Тўпқопи” қароргоҳига қилган сафаримиз хам алохида бир мавзу. Умуман, Истанбулда уч кунлик дам олиш вақтимиз ўзгача кечди дея оламиз.

Қайд этиш зарурки, Туркия бу сайёхлик ривожи йўлида барча имконият ва шароитларга эга – мамлакатнинг 355та пляжи бор. 7200 километрлик соҳилларини тўртта -Ўрта Ер, Эгей, Мармара ва Қора денгиз сувлари ювиб туради. Туркияда 700 минг ўринга эга 2 минг 910 та меҳмонхона сайёҳларга хизмат қилади. Маъданли сувлари бўйича Туркия Европада иккинчи, жаҳонда еттинчи ўринда туради. Туркияда диққатга сазовор жойлар (қадимги юнон, қадимги Рим шаҳарларининг вайроналари, Византия ва Усмонли халифалик ёдгорликлари) жуда кўп. Ички транспорт тармоғининг ривожлангани мамлакатнинг ҳар қандай нуқтасига бир зумда етиб олиш имкониятини яратган. Сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган минтақалар қуйидагилар:

Истанбул – бу ерда ислом ва Византия ёдгорликлари кўп.

Каппадокия – бу ерда вулқон туфайли пайдо бўлган ноодатий кўринишлар ва ғор шаҳарчалари бор.

Анталия –Туркиядаги сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган шаҳар ҳисобланади. Туркияга келаётган сайёҳларнинг 34 фоизи айнан мана шу шаҳарга келишади. Туркия жанубий соҳилларида эса денгиз курортлари жуда ҳам кўп. Шунингдек, антик маданият, қадимий рим ва қадимий грек шаҳарларининг қолдиқларини кўриш ниятида келувчилар сони ҳам ортиб бормоқда. Туризм соҳасига тўсиқ бўладиган ҳар қандай кўринишларга қарши ҳукумат кескин чоралар кўриб келади. Бундан кўзланган бирдан бир мақсад саёҳлик бизнеси бўйича жаҳонда бешинчи ўринга чиқишдан иборат. Сайёҳлик саноати ўз олдига 2023 йилга бориб мамлакатга ҳар йили ўртача 50 миллион сайёҳ келишини таъминлаш йўлида иш олиб бормоқда. Бу дегани хазинага ўртача 50 миллиард АҚШ доллари тушишини таъминлайди. Айни дамда сайёҳликни ривожлантириш йўлида 281 та лойиҳа устида иш олиб борилмоқда.

т1

Абдувоҳид ОЧИЛ,

журналист

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>