Иштихон ижод мактаби

Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида “Иштихон ижод мактаби”

ташкил этилганининг бир йиллиги муносабати билан “Ижодимиз сенга бахшида, жонажон, Янги Ўзбекистоним!” шиори остида тадбир ўтказилди.

2023-07-13

 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимлари ташаббуси билан ташкил этилган тадбир аввалида Самарқанд вилояти ҳокимининг маслаҳатчиси Саидаҳмад Усмонов вилоят ҳокимининг иштирокчиларга ҳамда самарқандлик таниқли журналист, Ўзбекистон Миллий университети доценти Тўлқин Эшбек таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан табрик сўзларини ўқиб эшиттирди.

 

Ижодий кечада, шунингдек, Иштихон тумани ҳокими Фазлиддин Рўзиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фармон Тошев, таниқли журналист Исмат Хушев, шоира Хосият Бобомуродова, пойтахтлик ва самарқандлик олим, шоир ва адиблар сўз қудрати, адабиёт кучи, шеърият сеҳри, мутолаа завқи ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Бир йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган “Иштихон ижод мактаби”нинг жамиятга келтираётган фойдаси, аҳоли, асосан, ёшларнинг адабиётга қизиқишини орттиришдаги ўрни хусусида сўз юритилди. Ушбу ижод мактаби ташкилотчиси Тўлқин Эшбек ижоди ҳам асосий мавзуга айланди.

 

Тадбирда туман ҳокими Ф.Рўзиев ҳудудда китобхонликка эътиборни ошириш мақсадида ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинига 100 дан зиёд нусхадаги китоблар жамланмаси тақдим этаётганини билдирди ва шу ернинг ўзида энг фаол маҳалла раисларига бадиий китоблар тўплами туҳфа этилди.

 

Мушоирага айланиб кетган маънавий тадбирда иштихонлик ижодкорлар – таниқли тележурналист Абдурасул Ашуров, шоира Муҳаббат Тўхташева, ёзувчи Улуғбек Ўриновнинг ижодий фаолияти ҳақида тўхталиб ўтилди. Ижодкорлар ўз асарларидан намуналар ўқиб берди.

 

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси

Самарқанд вилояти бўлими

https://jurnalistlar.uz/uzb/press/ilm-istar-kishi-doim-sening-bagring-tomon-shoshgay

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>