Иқтисодиёт факультетида Ижодий гуруҳ ташкил этилди

Ёш иқтисодчилар ҳар ишга қодир эканлигига кўпчилик тан беради.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Иқтисодиёт факультетининг кўплаб иқтидорли талабалари ҳар йили қатор фан олимпиадалари, танловларда ғолиблик шоҳсупасига кўтарилганлари ҳақида мақолалар ёритилган. Улар орасида ижодга – илмий-оммабоп мақолалар, бадиий асарлар ёзишга қизиқадиган истеъдод соҳиблари ҳам кам эмас.

и3 и и1 и2

“Ўзбекистон Миллий университети” газетаси ва талаба-ёшлар минбарига айланган www.uchildiz.uz таҳририятлари ташаббуси билан мазкур факультетда “Иқтисодчи ижодкор” деб номланган Ижодий гуруҳ ташкил этилди.

ЎзМУ Ахборот хизмати раҳбари, филология фанлари номзоди, доцент, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Тўлқин Эшбек ва Иқтисодиёт факультети декани Абдуваҳоб Умаров ижодга қизиққан талабаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга маҳорат дарслари ташкил этиш, китобхонлик кунлари, таниқли шоир ва адиблар билан учрашувлар ўтказиб туриш, пировардида, ёш қаламкашларнинг ижод намуналарини ижтимоий тармоқларда, газеталарда кенг ёритиб бориш, сара асарларни жамлаб тўпламлар нашр этиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.

Ижодкор талабалар йиғилишида факультет Ёшлар иттифоқи етакчиси Муҳаммадалихон Иззатиллаев ижодий гуруҳ сардори, Суҳроб Раҳматиллаев, Азиза Саидакмалхўжаева, Диана Паринова, Муниса Муллаевалар ўринбосарлари этиб сайландилар.

“Иқтисодчи ижодкор” гуруҳи аъзоларининг ижод намуналари ўз мухлисларини топишига ва келгусида ўзига хос маънавий хазинага айланишига тилакдошмиз.

 Улуғбек УСМОНОВ,

ЎзМУ газетаси мухбири

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>