Кафедра мудирлик ҳангомаси

Олтмишни қоралаётган бўлсам-да университетимизда энг ёш кафедра мудири

ҳисобланаман (эндигина ярим йил бўлмоқда). Бай-бай-бай, мудирлик ишлари бирам кўп эканки… Эна-а-а-а-а, деб эмаклаб қолай дейсан гоҳо. Ректоратдан келаётган ҳар бир топшириқни синчковлик билан ўрганаман, ҳақиқатан ҳам бири-биридан муҳим ва зарур. Бу ишларни бажармасдан туриб ўқитиш ишлари ва таълим сифатини йўлга қўйиб бўлмаслиги аниқ. Шунда иш ҳажми бизникидан бир неча ўн чандон ортиқ бўлган Ректоримиз, проректорлар, ректорат бўлимларининг масъул ходимларига росмана тан бераяпман. Улар 70 дан ортиқ кафедраларнинг барча ишларини мувофиқлаштириб боришдан ташқари хорижий алоқалар, моддий базани мустаҳкамлаш, янги технологиялар, ишлаб чиқариш амалиётлари, грантлар ва ҳоказолар устида олиб бораётган ишларини тасаввур қилсам, бошим ғовлаб кетади-я… Хушомаддан мутлақо холи бўлган гап: шунча ишни уддалаётган Ректоратимиз жамоасига тан берамиз! Ва, албатта ўз вазифамизни уддалаб бориш билан уларни қўллаб-қувватлашимиз лозимлигини ҳис этамиз.

1а
Иккинчиси, узоқ йиллардан бери кафедра мудирлигини бекаму-кўст уддалаб келаётган ҳамкасбларимга ҳам тан бердим. Ўзининг иши бир дунё, кафедра аъзоларига ишни тўғри тақсимлаб, уларни самарали ишлашларига бош-қош бўла олиш ундан ҳам каттароқ ва масъулиятлироқ экан. Эндигина қаддини ростлай бошлаган Журналистика кафедрамизнинг бахтига Ёқутхон Маматова, Фаридахон Эгамбердиева, Шавкат Ибрагимов, Рамзиддин Абдусатторов, Зоир Тоҳиров, Равшанжон Омоновдек забардаст профессор-ўқитувчиларимиз бор экан! Аҳил жамоамиз бир тану бир жон бўлиб олға қадам ташлаяпмиз. Энг муҳими, соғлом муҳит ўрнатиб олдик! Илмий, ижодий, маънавий-маърифий, ташкилий ишларимиз ўз натижаларини кўрсата бошламоқда. Худо хоҳласа, бирор йил орасида Миллий университетимизнинг энг илғор кафедралари сафидан ўрин эгаллашимизга ишонамиз! Барча саъй-ҳаракатларимиз шунга қаратилган!

Буёғини сўрасангиз, депутатлик ишлари ҳам бир ботмон экан!..

Эрталабдан илҳомимни келтирган туйғу шу бўлдики, соғлом ва бақувват бўлиб юрган кезларимда ҳам бунчалик ишламагандим. Кўпроқ ижодий ишларим билан овора эдим. Ҳозирги ногиронлик ҳолатимда ўша бақувват давримдагидан бир неча чандон кўпроқ ишлашимга тўғри келмоқда ва хасталигим тамомила эсимдан чиқиб кетаяпти!!! Мени даволаётган шифокорларимдан кўра Ректоратимизнинг “меҳнат муолажаси” кўпроқ куч-қувват, бардамлик, тетиклик, ғайрат-шижоат бахшида этаётганини шараф ва фахр билан айтмоқчиман. Яна қанча топшириқлар бўлса тайёрмиз! Меҳр билан енг шимариб ишлашдан толмаймиз!

 

Эҳтиром ила: ДОНИШ домла

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>