«Коммунистик университет» кимнинг «кашфиёти?!»

Алмойи-жалмойи бир бўлмағур гап бўғзимга келтириб, унга қуйидагича жавоб ёздим:

1

«БИЛМАСАНГ БИЛИБ ҚЎЙ, БЎЛМАГИЛ НОДОН,
ЎЙЛАМАЙ ВАЛАҚЛАБ ЮРМАГИЛ ШОДОН» дейди Дониш домла телеграм каналларидан бирида тарқатилган бир антиқа «кашфиёт»ни кўргач хуноби ошиб…
Нима эмиш:
«Ўрта Осиё Коммунистик университети, Тошкент, Ўзбекистон, 1911 йил.

Каналга аъзо бўлинг

https://t.me/joinchat/AAAAAFLZvCyNU-»
БУНАҚА КАНАЛГА АЪЗО БЎЛГАНДАН КЎРА… уёғини ёзмай қўя қолай. Бетайин гапига «илова»дек қилиб тубандаги фотони ҳам берган.

3

Билмаганлар билиб қўйсин, мамлакатимизда «Карвонбоши университет» дея таърифланадиган жонажон дорилфунунимизнинг қисқача тарихи қуйидагича:

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети 1918 йил 12 майда ташкил этилган. У қатор йиллар турли номлар билан аталган. Яъни, 1918 йилда Мусулмон халқ дорилфунуни, 1918-1919 йилларда Туркистон халқ университети, 1919-1923 йилларда Туркистон Давлат университети, 1923-1960 йилларда Ўрта Осиё давлат университети, 1960-2000 йилларда Тошкент Давлат университети деб юритилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 14 сентябрдаги “Тошкент Давлат университетига Мирзо Улуғбек номини бериш тўғрисида”ги Қарорига биноан Тошкент Давлат университети Шарқнинг буюк олими ва мутафаккири Мирзо Улуғбек номи билан юритила бошлаган.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2000 йил 28 январдаги “Тошкент Давлат университетига “Ўзбекистон Миллий унверситети” мақомини бериш тўғрисида”ги Фармони билан бу ўқув даргоҳи “Миллий университет” мақомига эга бўлган ва у Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети деб аталмоқда.

 

Тўлқин ЭШБЕК,

ЎзМУ Журналистика факультети Журналистика кафедраси мудири

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>