Коррупциянинг илдизи қачон қурийди?

Одамзод неча замонлардан бери бурга-ю битларни, илон-у чаёнларни,

пашша-ю чивинларни, суварак-у эшак қуртларни кўргани ҳамоно йўқ қилиб ташлайверади. Уларга қарши қанча кимёвий моддалар сепилади. Негадир бу зараркунандалар батамом қирилиб кетмайди-я… Салгина имкон пайдо бўлди дегунча зараркунандалар барибир пайдо бўлаверади. Коррупция деганлари ҳам шунга ўхшаш бўлар экан…

Сўнгги тўрт-беш йилдан буён қўлга олиниб, жиноий жазога тортилгани ҳақида ОАВда ёритилган  коррупционерларнинг санаб саноғига етолмайсан… Қўлига кишан тушса-да ОАВда ёритилмай қолгани қанча… Улардан ташқари сиз-у биз шахсан таниган-билган (ҳамон тап тортмасдан қилғилиғини давом эттираётган)  коррупционерлар камми?.. Уларнинг бойликка ружу қўйган ҳирсли кўзларига қараб «муомала»мизни давом эттираётганимиз ёлғонми?..

Ҳар қандай кураш самарасиз бўлмайди. Эътибор берсангиз, бурга-ю битлар, илон-у чаёнлар,  пашша-ю чивинлар, суварак-у эшак қуртлар батамом қирилиб кетмаган бўлса-да, ҳар қалай, сиз-у биз яшаб турган хонадонларда урчиб ётгани йўқ! Худога шукрки, шунақа зараркунандалардан ҳоли бўлиб, тинч-омонликда яшаяпмиз! Демак, умумий хонадонимиз ҳисобланмиш — жамиятимизни ҳам  коррупционер аталмиш зараркунандалардан тозалаб туришга эришишимиз мумкин экан! Эътибор беринг, «2020 йилда коррупциявий жиноят содир этган 2 мингга яқин мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган!» Ўтган йиллар давомида ҳам коррупциянерларнинг додини бериш бундан кам бўлмаган. Худо хоҳласа, бундан буён жафокаш халқимиз ҳаётига шунча зулук рахна сололмайди! Илоҳим, ўша мансабдорлар ўрнига ҳалол-пок, тарбияли, виждонли, ориятли инсонлар келсин, деймиз.

Шу ўринда яна бир мулоҳаза. Порахўр, устамон мансабдорни қўлга олиш, айбини бўйнига қўйиб, жазога тортишнинг ўзи бўлмайди. Шу мураккаб ишнинг уддасидан чиқаётган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига ҳам тасанно айтиб қўйишимиз ҳам фарз, ҳам қарздир. Бу эзгу йўлда уларга яқндан ёрдам бериш — ҳар биримизнинг виждоний бурчимизга айланмоғи зарур.

2R0A5554

Тўлқин ЭШБЕК,

халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши дпутати

***

2020 йилда коррупциявий жиноят содир этган 2 мингга яқин мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган

АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов Бош прокуратура фаолияти таҳлили юзасидан маълумот берди.

Ўтган йилларда очилмай қолган 1 125 та жиноят фош этилди, қидирувда бўлган 2 446 нафар шахс ушланди;

Бевосита прокуратура органлари томонидан 10 372 та жиноят иши юзасидан тергов ўтказилиб, 6 100 нафар шахсга нисбатан 3 903 та жиноят иши судларга юборилди, жиноят оқибатида етказилган 622,2 млрд. сўмлик зарар айбланувчилардан ундирилди;

2020 йилда коррупциявий жиноят содир этган 1 минг 723 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилди;

Прокурорлар ташаббуси билан 57 нафар шахс оқланди.

Хорижий давлатларга айбланувчиларни экстрадиция қилиш ҳақида 194 та илтимоснома юборилиб, 155 нафар шахс мамлакатимизга этап қилинди.

https://xs.uz/uzkr/post/2020-jilda-korruptsiyavij-zhinoyat-sodir-etgan-2-mingga-yaqin-mansabdor-shakhs-zhinoij-zhavobgarlikka-tortilgan

***

ТДЮУда коррупция муаммоларини ўрганиш бўйича магистратура мутахассислиги очилади

21:02 16 Февраль 2021 Жамият
 64  0

Тошкент давлат юридик университети ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда ОТМнинг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими хабар берди.

Меморандумга кўра, ТДЮУда коррупция муаммоларини ўрганиш бўйича алоҳида магистратура мутахассислиги очилади.

Шунингдек, коррупциянинг ҳолати, тенденциялари ва сабаблари юзасидан социологик, илмий ва бошқа тадқиқотларни ташкил этиш бўйича ҳамкорликда иш олиб борилади.

Бундан ташқари, меморандум доирасида коррупцияга қарши курашиш соҳасида етакчи хорижий олий таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатилиб, хорижий мутахассис ва профессор-ўқитувчилар университет ўқув жараёнига жалб этилади.

Шу билан бирга республика, халқаро ҳамда хорижий грант лойиҳаларида иштирок этиш, университет тизимида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида тизимли ишлар амалга оширилади.

 

https://xs.uz/uzkr/post/tdyuuda-korruptsiya-muammolarini-organish-bojicha-magistratura-mutakhassisligi-ochiladi

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>