Кутилмаган фалокатнинг ортидаги бахт

Бугун ҳам ҳар доимгидек, Нодиржонни эрта тонгдан ҳовлисидаги битта-ю

битта ягона бўлган хўрозининг қичқириғи уйғотди. Шунда Нодиржон ўрнидан ирғиб туриб, яна бир тонгни эсон-омонликда қарши олганлиги учун Оллоҳга шукроналар келтирди. Дарҳол ҳовлига чиқиб, юз қўлларини ювиб, 16 ёшли Нодиржон бувиси Ҳанифа аянинг олдига чопқиллаб бориб, у кишидан дуо олди. Бошинг тошдан бўлсин болагинам , топганинг олтин-у, дур-у гавҳар топмадим деганинг ҳам кумуш бўлсин. шунда бувиси кулиб ўзимни ёшлигимдагидек  бўйлари узунгина, қотмадан келган, сочлари қирқта жамалакли қиз учрасин сенга болагинам деди. Шунда Нодиржон ийманибгина ерга қараб, кулиб қўйди. Шундан сўнг вой бўйларинга қоқиндиқ, ўзим ўргилай кулишларидан-ей эркатойимни, деб шунда бувиси ичида болагинам раҳматли бобосининг ўзия деб кўзларидан келган ёшни артиб қўйди. Нодиржон бувисининг кўзларидаги ёшни кўриб дарҳол бувисининг қўйнига кириб кетди. Бувижоним ўзимни деб эркаланди. Бувиси эҳ…… болажоним-ей, бошинг тошдан бўлсин бобонга жудаям ўхшайсан, аммо умринг ўхшамасин умринг узоқ, ризқинг бутун, мартабанг улуғ бўлсин ҳамиша. Доимо куйдирилган каллага ўхшаб, кулиб юргин болажоним. Раҳматли бобонг ҳам мени кулиб-кулиб ўзига қаратиб олгандида. Доимо бошидан дўпписи тушмас эди бояқишни. Ҳар  тонгда ариқ бўйига сув олгани чиқсам, тиршайиб қўлида дўпписи тўла ёнғоқ билан турарди менга кулиб қараб ма Ҳанифа ушла деб ёнғоқлардан 3-4 тасини отиворарди. Мен ҳаммасини ушлаб олишга ҳаракат қилрдим-у, аммо 1-2 тасини ушлаб қолишга улгурардим холос. Шунда бобонг, эй шуниям эплолмадинга Ҳаниф деб кулиб қўярдила раҳматли. Мени эса бошида жаҳлим чиқиб қовоқларимни осиб олардим. Шунда ҳам бобонг кулиб қарарди. Ҳа сизни қовоқлариздан дўл ёғсинда дерди. Кейин мен ўзим билмаган ҳолда пиқ этиб кулиб юборардим. Узоқ вақт мазза қилиб кулиб олардик, деб бувиси ўзининг ёшлик даврини бир мунча эслаб олди. Бувиси Нодиржоннинг пешонасидан битта ўпиб, сен ҳозир далага чиқиб, у ердаги ишларингни “5” қилиб келақол деди. Шунда Нодиржон ҳа айтганча далага чиқишим керак-ку… деди. Сал қолса эсимдан чиқиб кетардия, деб сакраб ўрнидан турди шунда бувиси унинг қиёфасида яна Нодиржонни бобосини эсга олди. Ҳа… болагинам-а кундан-кунга  бобосини ўзи бўлиб кетяпти-ю Оллоҳимнинг марҳамати жудаям кенгда. Бирини олса иккинчисини беради, деб ичида пичирлаб қўйди. Нодиржон ҳовлидан кетмон, даста ва бошқа керакли анжомларини олиб шоша-пиша бобосидан мерос бўлиб қолган даласи томон югура кетди. Йўлда зўр кайфият билан ўзича ҳар-хил ашулаларни хиргоя қилиб кетаётган эди-ю беҳосдан бир қиррали тошга оёғи урилиб кетиб қаттиқ лат еди. Табиатан эркатой бўлган Нодиржон вой деб бақириб юборди. Шунда атрофига қараса, ёнидаги асбоб-анжомларидан бўлак ҳеч нарса кўринмас эди. Кўз олди қоронғилашиб кетганди, энди нима қилсам экан-а деб ўйлаб ўтирса, кутилмаганда ариқ ёнидаги дарахтнинг олдидан шитирлаган овоз кела бошлади . Нодиржон бирданига ўша томонга ялт этиб қаради. Қараса, бўйлари узун, қотмадан келган ўрилган сочларига  тақилган жамалаклари шунақанги ўзига ярашган, қўлларида сув тўла 2 та челак кўтарган бир қиз у томон келаётганди. Бирдан Нодиржон оёқларидаги оғриқни унутди-ю, бувиси айтган гапларини эсга олиб, мийиғида кулиб қўйди. Қараса қиз унга яқинлашиб қолди. Шунда у ўз-ўзига вой бу ахир қўшнимиз Холиқ аканинг қизи Нилуфарку деб ажабланди. Тобора яқинлашиб келаётган Нилуфарнинг ҳам эътибори ерда чўнқайиб ўтирган Нодиржонга тушди-ю қадамини тезлатди. У билдики, бирор бир фалокат юз бермаган бўлса, Нодиржон ерга ўтирмас эди. Нилуфар Нодиржонни ёнига етиб келди-ю у билан саломлашди. Шунда Нодиржон унга кулиб қараб,вой Нилу қачон Шаҳардан келдиларинг. Менга бир ўгиз ҳам айтмабсан-а ўзим сенга Зуҳра холанинг дўконидан хўрозқанд олиб берардим деб кулди. Эй бас қил майнавозчиликни сени ҳолинг бу аҳвол бўлиб турганида менинг кўзимга хўрозқанд кўринадими?! Сенга дарҳол ёрдам беришим керак нима қилсам экан-а деб, бошини ушлаб ўйлаб қолди-ю бирданига нима қилиб ёрдам бериш кераклиги уни хаёлига келди-ю тезда ариқ томонга югуриб кетди. Ҳали ҳамон  ерда ўтирган Нодиржон ҳой қаёққа мен-чи мени ҳам олиб кет Нилу деб орқасидан бақирди. Ҳозир бирпаст шошмай тур сени ҳам олиб кетаман, деб югуришда давом этди. Тез югурганидан ҳансираб қолган, Нилуфар тез-тез нафас ола бошлади. У чарчаганига ҳам эътибор қилмай 12-13 ёшларида бувисидан битта каштали рўмолча эсталикка қолганди. У ўша рўмолчасини шу ердаги тошлардан биттасини остига яшириб қўйганди. Чунки у бувисини ўлимидан сўнг, ўгай онанинг қўлида қолиб кетганди. Ўгай онаси унга ҳа бувинг билан қўшмазор бўлгин сен яшшамагур қиз деб дакки берарди. Бир куни Нилуфар ариқ бўйига келганида шу рўмолчасини тошлардан бирининг орасига яшириб қўйишни маъқул кўрди ва шундай қилди. Энди эса дўсти Нодиржоннинг шикастланган оёғига боғлаш учун ўша рўмолчасини излаб, қидириб топдида. Юзларида майингина кулги пайдо бўлди. Шунда у ўз-ўзига эҳ дунё дунё сени бағринг қанчалар кенг-а ўша пайтларда ўгай онам рўмолчамни ёқиб юбормасин деб қўрққанимдан шу тошлардан бирининг орасига яшириб кетгандим. Мана ҳозир эса мен онамдан миннатдорман.Ўша пайтларда шунақа қаттиққўл бўлмаганларида эди, мен бу ерга рўмолчамни яшириб кетмаган бўлар эдим ва жонажон дўстим Нодиржонга ёрдам бера олмаган бўлардим. Эҳ! ҳаёт-ҳаёт қанчалар гўзал ва жозибадорсан-а. Қийноқларинг ҳам бор лаззатларинг ҳам бор. Йиллар ўтгани сари бизни пишитиб бораверасан сен ҳаёт. Ҳаёт  ўчоғида қайнайверамиз биз одамлар. Оловимиз тугаб қолганида эса ўтин солиб қўйишаверади, қўйишаверади. Мен ҳозир айни дақиқаларда ҳар битта зулматнинг ортида нур борлигига ва ҳаётдаги гўзал сабримиз, инсонларга кўрсатадиган меҳрибончиликларимиздан сўнг бизни гўзал ҳаёт кутаётганлигига амин бўлдим, деб ичида ўзига-ўзига  хулоса қилиб рўмолчасини қўлига олиб яна Нодиржон ўтирган томонга югуриб кетди. Уни югуриб келаётганлигини кўрган Нодиржон ҳам хурсанд бўлиб кетди. Нилуфар қўлидаги чиройли каштали рўмолчаси билан унинг ёнига етиб келиб, тезда ерга чўккалади. Нодиржон унинг қўлидаги рўмолчасига кўзи тушиб, Нима қилмоқчисан буни деб ҳайратланиб унга қаради. Сени оёғинга боғлайман деди. Шунда Нодиржон эсингни едингми? Сен қиз. Шундай чиройли рўмолчания йўқ ундай қилма деб қаршилик кўрсатди. Эй қўйсангчи бу дунёда ҳамма нарсалар ўткинчику, пул, бойлик, мансаб ва улар қаторида албатта чирой ҳам ўткинчи чиройли бўлса бўптида нима қилибди. Сенинг жонинг буку-бу қолган жамийки чиройли нарсалардан устунроқдир. Биз инсонлар бугун бормиз эртага эса йўқ. Бу чиройли нарсалар даврлардан-даврларга ўтиб, алмашиб бораверади. Кел, оёғингни шу рўмолчам билан бўглайман қаршилик кўрсатма деди. Шунда Нодиржон ҳам Нилуфарнинг ҳамма гаплари тўғри эканлигини билдида ҳўп боғлайқол, бу яхшиликларинг мендан, мендан бўлмаса худодан қайтсин деди. Шунда Нилуфар кулиб қўйдида Нодиржоннинг шикастланган оёғини рўмолчаси билан боғлади. Анча яхшимисан деб сўради. Ҳа яхшиман раҳмат сенга Нилу деб жавоб қайтарди Нодиржон. Бугун сен далага бу аҳволда бора олмайсан юр уйинга бирга-бирга борамиз. Нима??? Сен биланми деб ҳайратланиб бақириб юборди Нодиржон. Ҳа нима қилипти, менга деб хўмрайиб қолди. Ҳа йўқ, сен мендан ҳафа бўлма уйимизга сендай паҳлавон қиз билан боришимни ўйлаб қувониб кетдимда деб кулди.Нилуфар ҳам  ҳае шунақа демайсанми? деб кулиб юборди. Нилуфар кулишдан тўхтаб қўлингни бер, туришинга ёрдамлашаман. Энди уйга борайлик деб, Нодиржонни қўлидан маҳкам ушлаб турғизди. Нилуфар қараса Нодиржоннинг кетмони, дастаси ва бошқа анжомлари ҳам бор эканлигини кўрди-ю, вой энди нима қиламан. Буларни кўтарсам сувим, сувимни кўтарсам булар қолиб кетадию деб ичида ўйладида бу жумоқли ҳолатни дўстига сездирмади. У бирданига икки челак сувни ҳам ағдариб ташлади. Нодиржон эй, эй бу нима қилганинг энди ўзингни юмушинг қолиб, менинг юмушимни қиляпсанми?- сен ҳали, деб бироз қичқирди. Бунга ҳожат йўқ эди. мени ҳижолат қиляпсан. Йўға ҳижолат бўлма сени нарсаларингни кўтариб олиб бораман уйинга кетдик деб йўл бошлади. Шунда Нодиржон ҳам ич- ичидан шундай дўсти борлигидан ва ҳозирги замонда ҳам Нилуфардек меҳрибон очиқкўнгил, танти, самимий инсонлар борлигидан росаям севиндида бироз тўхтаб қолди. Нилуфар орқасига қараб нега тўхтаб қолдинг юрақол кетдик деди. Ҳа мана боряпман. Ҳавотир олма  ҳозир сенга етиб оламан, деб юришдан тўхтаб турган Нилуфарга етиб олди. Иккаласи йўлида давом этаркан суҳбатлашиб борганидан уйига ҳам қанчалик тез келганини сезмай қолибди. Иккаласи ҳам ҳовлига кириб борар экан тезда уларнинг кўзлари чорпояда кашта тикиб ўтирган бувисига тушди ва улар бувисининг ёнига бориб саломлашишди. Шунда Нилуфарнинг кўзларига бояги каштали рўмолчаси кўриниб кетиб, во ажабо! менинг бувимнинг берган рўмолчасига ўхшарканку деб хайрат тўла нигоҳи ила Нодиржоннинг бувисига юзланди. Ҳа она қизим бувинг билан биз ёшлигимиздан то кексайгунимизча жудаям қалин дугона эдикда бувингнинг сенга берган рўмолчасини аслида мен тиккандим. Кейин бувинга ёқиб қолиб, уйига олиб кетганди. Нилуфар дунёнинг бу каби ишларидан  хайратланиб бир Нодиржонга бир Ҳанифа аяга қараб қўйди. Во ажабо! дунёнинг ишлари жудаям қизиқда бировнинг ҳаққи бировга ҳеч замонда қолиб кетмаган-а,- деб таажжубланди ва у ўз-ўзига Оллоҳимга минг қатла шукур бугун мен икки карра савобли ишга қўл урганимни англадим. Дўстимнинг шикастланган оёғига ўша рўмолчани боғлашим орқали у рўмолча асл эгасини топди.

1 2

Боғдагул БОБОМУРОДОВА,

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети

Журналистика факултети 1-курс талабаси

You may also like...

13 Responses

  1. Shukurbek:

    Zoʻr chiqibdi

    • Нега шунча имловий хатоларини кўрсатмаяпсиз? Услубий ғализ жойларини танқидий таҳлил қилмаяпсиз? Муаллифга қуруқ мақтов керак эмас. Бу майдон — маҳорат мактабидир, дейди Дониш домла.

  2. Bikoyani mazmunida tasirlanib hali jam o’zimga kela oadim

    • Нега шунча имловий хатоларини кўрсатмаяпсиз? Услубий ғализ жойларини танқидий таҳлил қилмаяпсиз? Муаллифга қуруқ мақтов керак эмас. Бу майдон — маҳорат мактабидир, дейди Дониш домла.

  3. Abdumurod:

    Bravo . Bundan keyingi ijodlariyzga ham omad.

    • Нега шунча имловий хатоларини кўрсатмаяпсиз? Услубий ғализ жойларини танқидий таҳлил қилмаяпсиз? Муаллифга қуруқ мақтов керак эмас. Бу майдон — маҳорат мактабидир, дейди Дониш домла.

  4. Islombek:

    Menga juda yoqdi sizdan bundan ham yahshilarini kutib qolaman

  5. Юсуфбек:

    Хакикатдан жуда тасирли экан омад ёр булсин!

  6. Boshlanishiga juda yaxshi yozilibdi keyingi ijodlaringizda bundanda yaxshisini kutib qolamiz,ijodingizga zafarlar tilab qolaman

  7. Hikoya zo’r chiqibdi. O’zim bu sohaga endi kirib kelayotganim uchun boshqa hech narsa deyolmayman. Lekin menga rossa yoqdi. Ijodizga omad

  8. Hikoyez zo’r chiqibdi. Qoyil. Ijodizga omad. Bundanda yaxshi hikoyalar kutib qolaman

  9. Hikoyangizni oʻqib chiqdm.Hikoyadagi voqea ta’sirli ekan. Bu esa , albatta ,sizning mahoratingiz.Toʻgʻri,bu mahorat maktabi domla aytganlaridek ba’zi imloviy xatolar hali siz-u bizda boʻlishi tabiiy hol .Negaki,endigina kirib kelyapmiz ijod maydoniga . Shunday ekan, ijodingizga omad . Yana shunday ijod mahsulingizni kutib qolamiz

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>