Миллий статистика истиқболлари

Жамият тараққиётида миллий статистиканинг ўрни алоҳида.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бўлиб ўтган “Миллий статистика тизими, ислоҳотлар, натижалар ва келгусидаги вазифалар” мавзуидаги илмий-услубий семинарда бу борада мутахассислар, тадқиқотчилар ва соҳа мутасаддиларининг фикрлари тингланди.

Тадбирда Давлат статистика қўмитаси, Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистик тадқикотлар маркази масъул ходимлари, Тошкент молия институти, Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этдилар.

икт2 икт1

ЎзМУ проректори Олимжон Холмуҳамедов, Иқтисодиёт факультети декани Абдуваҳоб Умаров, “Макроиқтисодиёт” кафедраси мудири Абдураҳим Ваҳобов ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 31 июлда қабул қилинган “Давлат статистика қўмитаси тизими фаолиятини янада такомиллаштиришга доир чора-табирлар тўғрисида”ги қарорида мамлакатимизда статистика идоралари фаолиятини халқаро амалиётга янада мослаштириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, статистик ахборотларнинг максимал даражада очиқ-ойдинлиги ва ошкоралигини таъминлаш ишларини такомиллаштириш вазифалари белгилангани, мазкур қарор ижросини таъминлаш соҳа мутахассисларидан улкан масъулият талаб этишини алоҳида таъкидладилар.

и1

Семинарда “Миллий ҳисоблар тизими – 2008 ни миллий статистика амалиётига жорий қилиш масалалари”, “Ўзбекистон Республикасида ижтимоий соҳа ва барқарор ривожланиш мақсадлари” мавзуларидаги тақдимотлар ҳавола этилди. Маърузаларда қайд этилганидек, Давлат статистика қўмитаси томонидан мазкур қарор ижросини таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Чунончи, комплекс чора-тадбирлар дастури, назорат режаси ва вазифаларнинг ҳар бир банди ижроси бўйича ҳаракат режалари ишлаб чиқилган. Статистик ахборотларнинг максимал даражада очиқлигини таъминлаш мақсадида эълон қилинадиган кўрсаткичлар таркиби қайта кўриб чиқилиб, кенгайтирилган. Қўмитанинг расмий веб-сайти таҳлилий маълумотлар, бюллетенлар, маърузалар ва пресс-релизлар билан мунтазам равишда бойитиб борилмоқда.

Тадбир иштирокчиларини бу мавзуда ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар олдилар.

 

Муҳаммадалихон ИЗЗАТИЛЛАЕВ,

ЎзМУ Иқтисодиёт факультети ижодий гуруҳи аъзоси

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>