Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Олмазор туман

Кенгаши депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ЎзМТДП Олмазор туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Абдуманноп Абдуқаюмов гуруҳнинг 2020 йилдаги фаолияти якунларига оид ҳисобот берди. Йил бошида шакллантирилган гуруҳнинг Иш режасида белгиланган айрим вазифаларнинг пандемия муносабати билан амалга оширилмай қолганини таъкидлади. Шунинг баробарида пандемия муносабати билан эълон қилинган карантин шароитида вақтинча ишсиз бўлиб қолган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, Сардобада юзага келган техноген вазиятдан азият чеккан фуқароларга моддий-маънавий кўмак бериш мақсадида депутатлар томонидан амалга оширилган ишлар хусусида маълумот берди. “Саҳоват карвони” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар, шунингдек, депутатлик гуруҳининг айрим ташаббуслари, хусусан, Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати Феруза Каримованинг карантин даврида олиб борган самарали фаолияти ҳатто республика миқёсида оммалаштирилганини алоҳида эътироф этди. Шунингдек, туман ҳокимлиги биносида депутатлик гуруҳи учун алоҳида хона ажратилмаганлиги гуруҳ фаолиятига салбий таъсир кўрсатаётганини ҳам айтиб ўтди.

2

ЎзМТДП Олмазор туман Кенгаши раиси ўринбосари Тўлқин Эшбеков депутатлик гуруҳи томонидан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли орасида камбағалликни қисқартиш, шунингдек, давлат тили меъёри, қоидаларига амал қилиниш ҳолатлари юзасидан олиб борилган ўрганишлар ҳақида маълумот берди. Мамлакатимиз Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида баён этилган фикрлардан келиб чиқиб белгиланадиган галдаги вазифаларга оид таклифлар билдирди.
-2020 йилда пандемия муносабати билан жорий қилинган карантиш шароитида етарли даражада фаолият кўрсата олмадик. Бу йил ишларимизни янада жонлантиришимиз, Халқ депутатлари туман Кенгаши сессияларига кўпроқ масалалар олиб киришимиз, фуқаролик мурожаатлари асосида депутатлик сўровлари шакллантиришимиз лозим, — деди ўз сўзининг якунида Тўлқин Эшбеков.

1

Муҳокамалар якунида ЎзМТДП Тошкент шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ҳамдам Ниёзов сўз олиб, гуруҳ фаолиятига оид танқидий мулоҳазаларини билдирди. Тўққиз нафар депутатлардан иборат гуруҳ томонидан йил давомида халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши сессияларига бор-йўғи иккита масала киритилганини, мансабдор шахслар эшитуви ўтказилмаганини, тегишли ташкилотларга чиқарилган 42 та депутатлик сўровининг 80 фоизи ижобий ҳал этилганини таъкидлаб, гуруҳ фаолиятини янада жонлантиришга оид таклифлар киритди. Гуруҳнинг бу йилги фаолияти Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари билан ҳамкорликда йўлга қўйилса, гуруҳ йиғилишларида уларнинг ҳам иштироки таъминланса, мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлади.
Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда депутатлик гуруҳи раҳбари Абдуманноп Абдуқаюмов узоқ муддатли хизмат сафарига жалб қилингани сабабли гуруҳга раҳбарлик қилиш имконияти йўқлигини айтиб, ўз хоҳишига кўра гуруҳ раҳбарлиги вазифасидан озод этилишини сўради. Гуруҳга янги раҳбар тайинлаш масаласини гуруҳнинг навбатдаги йиғилишида муҳокама қилишга келишиб олинди.

ЎзМТДП Тошкент шаҳар Кенгаши Ахборот хизмати.

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>