Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Миллий

тикланишдан миллий юксалиш сари” китоби тақдимоти ўтказилди.

1

Унда университет академиклари, профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилар, талабалар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

– Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг нутқлари, маърузалари, халқ билан мулоқотлардаги ибратли фикрларини кенг жамоатчилигимиз, айниқса, талабаларимиз катта қизиқиш билан ўрганмоқдалар,– деди ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов.– Юртбошимиз ҳар гал ёшларни кўпроқ китоб ўқишга даъват этади. Ёшлар келажагига қаратилган беш ташаббусда ҳам китобхонлик маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилгани бежиз эмас. Китоб – ёшлар маънавий оламини бойитади. Уларнинг дунёқарашлари, жамиятга бўлгани муносабатларини шакллантиради. “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” китобидан ўрин олган ибратли фикрларни теран нигоҳ билан ўқиб-ўрганган ёшларнинг маънавий олами шунга яраша бўлади.

Айтиш жоизки, Юртбошимизнинг “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” («Ўзбекистон», 2017 йил), “Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз” (1-жилд. «Ўзбекистон», 2017 йил), “Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир” (2-жилд. «Ўзбекистон», 2018 йил) деб номланган китобларида ҳар бир инсон, айниқса, ёшларимиз билишлари зарур бўлган ғоялар, илғор фикрлар жуда кўп. Уларни теран нигоҳ билан мутолаа қилган инсон онги ва қалбида ҳеч қачон ғоявий бўшлиқ бўлмайди.

Давлатимиз раҳбарининг ана шу китоблари, нутқлари, маърузалари, халқ билан мулоқотларида баён этилган энг долзарб мавзудаги фикрлари жамланган “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” тўплами (“Ёшлар нашриёт уйи”, 2000 нусхада) ўзига хос маънавий хазина бўлди, десак ҳақиқатни айтган бўламиз.

Президентимизнинг инсон ҳуқуқлари ва қонунчилик, тадбиркорлик ва ишбилармонлик, молия ва иқтисод, ижтимоий ҳимоя, маданият, санъат, адабиёт, маънавият ва оммавий ахборот воситалари, инвестиция, инновация, кластерлар, ташқи сиёсат, спорт, фермерлик, қишлоқ хўжалиги ва агросаноат, саноат ва транспорт, ахборот коммуникациялари ва интернет, ёшлар тарбияси, нуронийлар, хотин-қизлар, маҳалла фуқаролари йиғинлари, кадрлар ва раҳбарлар, таълим ва тарбия, диний маърифат, соғлиқни тақлаш, китобхонлик маданиятини ошириш, миллатлар ўртасидаги тотувлик, мудофаа, тарихий мерос, ватанпарварлик, дўстлик, қадриятлар, экологияга оид муҳим фикрлари мазкур тўпламда алоҳида саравҳалар остида берилгани айни муддао бўлган.

Мазкур китоб тақдимотига бағишланган маънавий-маърифий тадбирда Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси раҳбари, академик Оқил Салимов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академияси профессори Мансур Бекмуродов, ЎзМУ профессор-ўқитувчилари Бердиқул Тўйчиев, Нажмиддин Қодиров, Аброр Хидиров ва бошқаларнинг маърузалари тингловчиларда катта қизиқиш уйғотди.

 

Тўлқин ЭШБЕК,

ЎзМУ Ахборот хизмати раҳбари

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>