(М)ОТАМ (Б)ЎЛДИ…

Сайтимизга Навоий вилоятидан хат келди.

ИсломКаримС

 Минг афсуслар бўлсинким, ўлим ҳақ. Уни енгиб ҳам, рад этиб ҳам бўлмайди. Жонажон Ватанимизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг бу ёруғ оламни тарк этиши нафақат биз, балки бутун дунё учун катта йўқотиш бўлди. Бобомиз бизга халқимизнинг минг-минг йиллар давомимдаги ушалмас орзуси – Мустақиллик аталмиш буюк ҳисни, эркинлик аталмиш тенгсиз туйғуни берди. Бизга орзу қилишни, бир мақсад йўлида бирлашиб интилишни ва энг муҳими келажак томон одимлашни ўргатди. Бунда биздаги шижоат, кайфият, мақсадларимизга бутун дунё ҳавас қила бошлади. Қисқа 25 йил ичида мамлакатлар 100 йиллар мобайнида эришолмаган ютуқларга эришдик. Дунё харитасида эса ўз сарҳади ва миллати, тили ҳамда халқига эга бўлган Ўзбекистон деган мустақил давлат пайдо бўлди. Дунё халқлари тан олган энг мукаммал қомусини яратди. Тез орада фан, маданият, санъат, спорт, техника борасида дунё миқёсида ўзининг муносиб ўрнини эгаллади. Энди Ўзбекистон деган давлатни дунёнинг бир четидаги хабаш оғамиз ва бир буржидаги карис акамиз танийди. Улар бизни ўзига дўст деб, оға-ини деб билишади. Чунки Ислом Абдуғаниевич Каримов бутун дунё халқлари тотувлиги ҳамда дўст-иноқ яшаши учун курашган ва бунга эришган дунёнинг ягона президенти эди. Дориламон кунларимизда юртимизда кенг яратувчанлик ишлари амалга оширилди. Бир биридан гўзал бинолар, текис ва равон йўллар, тез юрар поездлар-у, ақлга сиғдириш қийин бўлган сифатли ва мукаммал поезд йўллари қурилди. Шу муносабатлар билан биз дунё халқлари ҳаваси келадиган сарафроз Ўзбекистонга айлангандик. Бунинг барчасига бобомиз юритган оқилона, одилона сиёсат сабабдир.

Жорий йилда ҳам бобомизнинг 2016-2017 ўқув йилида биринчи синфга қабул қилинган 640 минг болажонларга совғалари берилди. Энди кичик укажон ҳам бобомизга муносиб фарзанд бўлиш учун аъло баҳолдарга ўқиса ажабмас.

Азиз тенгдошларим. Ҳечам чўчиманг. Бизга бобомиз Ислом Абдуғаниевич Каримов минг йиллик йўлни кўрсатиб кетганлар. Энди бирлашиб шу йўлдан оғишмай юрмоғимиз ва фақат аждодларимизга муносиб фарзанд бўлмоғимиз шарт. Бунда биздан бардамлик ва бирдамлик талаб этилади. Бирдам бўлайлик, азизлар. Биз келажаги буюк давлатмиз. Шу буюк давлатга муносиб бўлайлик. Зеро, бобомизнинг руҳлари шод, оҳиратлари обод бўлсин!

 Дилобар Аслиддин қизи

Навоий вилояти телерадиокомпанияси мухбири

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>