Мукофотлар муборак бўлсин!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 августдаги

“Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонини барча зиёлилари қатори Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети жамоаси ҳам чексиз қувонч ва ҳаяжон билан кутиб олдилар.

Ушбу Фармонга биноан, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш йўлида катта ҳисса қўшган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати, ёшларни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг “Фотоника” кафедраси профессори Валиев Уйғун Воҳидович “Ўзбекистон Республикаси фан арбоби” унвони билан тақдирланган!

ЎзМУ жамоаси профессор Валиев Уйғун Воҳидовични Ватанимизнинг ушбу юксак мукофоти билан самимий муборакбод этади.

 ЎзМУ Ахборот хизмати

You may also like...

1 Response

  1. Маъмур Пармонов:

    Муборак бўлсин!

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>