“Муносабат”га муносабатлар

Кўрсатувдан кейин мушоҳадалар

Куддус1

«Ўзбекистон» телеканалида намойиш этилаётган «Муносабат» кўрсатуви қай даражада қизиқарли эканлигини мухлисларининг мулоҳазаларидан билиш мумкин.

25 январь куни соат 18.25 дан 19.30 гача (бирор дақиқага адашаётган бўлсам узр) жонли эфирда намойиш этилган кўрсатувда иштирок этдим. Бу галги кўрсатув журналистика соҳамиз билан боғлиқ масалаю муаммолар ва уларнинг ечимларига бағишланди.

Кўрсатув “саҳна”сида “Халқ сўзи” газетаси бош муҳаррири ўринбосари Шуҳрат Жабборов, “Ўзбекистон овози” ва “Адолат” газеталари бош муҳаррирлари Сафар Остонов бир ёнда, ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети кафедра мудири Акбар Нурматов, камина ҳамда “Qalampir.uz” интернет нашри раҳбари Қамариддин Шайхов иккинчи ёнда “эксперт”лар сифатида турдик.

Асосий ўриндиқларда журналистика факультетлари профессор-ўқитувчилари Назира Тошпўлатова, Беруний Алимов, Юлдуз Ортиқова, устоз журналист Анвар Абдувалиев, ижод майдонига эндигина кириб келишаётган ёш қаламкашлар ва талабалар жойлашдилар.

Кўрсатув аввалида бошловчи Қуддус Аъзам шундай огоҳлантирди:

– Азиз ҳамкасблар! Жонли эфирда намойиш этилаётган кўрсатувмизни томошабинлар қандай зийраклик, синчковлик билан кузатишларини биласизлар. Илтимос, ўзимизни мақташ, ютуқларимизни санашга вақт кетказманг. Ютуғимиз бўлса, уни одамлар яхши билишади. Фаолиятимиздаги камчиликлар ҳақида сўз юритганда уни бартараф этиш юзасидан таклифлар, мулоҳаза, таҳлилий фикрлар билдирилса яхши бўлади…

Студияда катта соат миллари эфир вақтига сониялар қолганини кўрсата бошлади ва бошловчимиз одатига кўра “саҳна”га чиқиб келди.

(Давоми бугун берилади. Сайтимизни кузатиб боринг)

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>