Наврўз сайли давом этмоқда

Эрта тонгдан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг

талабалар турар жойлари атрофида Наврўз сайллари бошланиб кетди. Ҳар бир факультет жамоаси юртимиздаги вилоятлар урф-одат, анъаналари бўйича байрам дастури тақдим этди.
Ўзига хос мусобақа шаклида ташкил этилган байрам дастурида факультетлар жамоаларининг миллий қадриятлар дастури, “Юртимизда Наврўз!” ва “Доимо эъзоздасиз, муқаддас аёллар!” мавзусида деворий газеталар, “Моҳир ошпазлар”, “Баҳорий гуллар”, “Сумалак сайли” кўрик-танловлари ташкил этилди. Жамоалар дастури университетнинг тажрибали профессор-ўқитувчиларидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

– Бизнинг факультетимиз жамоасига Тошкент шаҳри ва вилоятининг урф-одат, қадриятларини кўрсатиб бериш вазифаси топширилган, – дейди доцент Дилфуза Ҳабибуллаева. – Талабаларимиз билан биргаликда қадим Шошнинг тарихи, анъаналари, тўй маросимларидан лавҳалар, шўх қўшиқлар, гўзал рақслар тайёрладик. Университетимизда ҳар Наврўз ана шундай кўтаринки кайфиятда ўтади ва барча ўқитувчию талабалар бу байрамни интиқлик билан кутишади.

Шунингдек, талабалар шахмат-шашка, стол тенниси, арқон тортиш, волейбол, кураш, мини футбол бўйича ўтказилган мусобақаларда ўзаро баҳслашди.

 И.Аҳатова, ЎзА
***
нн1 нн2 нн3 нн4

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>