Нажот – илму-маърифатда

Ҳар қандай иллатга қарши курашда илму-маърифат ишончли қалқондир.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилари халқ билан мулоқот тадбирлари доирасида жойларда “Одам савдосидан огоҳ бўлинг”, “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Илмдан бошқа нажот йўқ” мавзуида давра суҳбатлари ўтказмоқда.

Навбатдаги давра суҳбати Олмазор туман ҳокимлиги катта залида туман маҳаллалари етакчилари билан шу мавзуларда интерфаол шаклида ўтказилди.

1 2 3 4

Унда Олмазор туман ҳокимлиги Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Муаззам Алибоева, туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Акмал Баҳромов ва бошқалар одам савдоси ва бошқа жиноятларга қарши кураш долзарб масала эканигини алоҳида таъкидладилар.

Маълумотларга кўра, дунё миқёсида ҳар йили 4,5 миллиондан зиёд киши одам савдоси қурбони бўлар экан. Уларнинг 1,2 миллиондан зиёди болалардир. Бу рақамлар одам савдосига қарши курашиш қанчалик долзарб эканини англатади.

Ўзбекистонда одам савдосига қарши курашиш борасида миллий тизим яратилган. Бу давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини қамраган шундай тизимки, у халқаро ҳамкорлик алоқаларига ҳам алоҳида эътибор қаратади. Мамлакатимизда адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш шароитида хавфсизлигимизга ва ижтимоий-маънавий барқарорлигимизга рахна солувчи иллатлардан бири – одам савдосидир. Ўзбекистан Республикаси Конституциясининг 24-моддасида, «Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир» деб эътироф этилган. Бугунги кунда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар жаҳон ҳамжамиятида жиддий ташвиш ва хавотирларни келтирмоқда. Енгил йўл билан даромад топиш истагида жиноят содир этиш – икки тоифадаги одамларни ҳам ҳалокат домига тортмоқда. Кейинги йилларда одам савдоси туфайли юзага келаётган глобал хавф қанчалик ортиб бораётган бўлса, дунёнинг қатор мамлакатларида бу жиноятга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирлар кўлами ҳам шунчалик кенгаймоқда. Орадан йиллар ўтган сари одам савдосига қарши кураш дунёнинг барча мамлакатларида амалда бўлмасин, бу муаммо бизни ҳозирги кунда ҳам қаттиқ ташвишга солмоқда.

Айни пайтда, трансмиллий уюшган жиноятчиликнинг узвий таркибий қисми бўлган бу жиноят тури дунё миқёсида кенг тарқалган. БМТ ва Миграция бўйича халқаро ташкилот мутахассисларининг таҳлилий хулосаларига кўра, ундан жабр кўрганлар сони бир неча миллионларни ташкил қилмоқда.

Бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлган одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида юртимизда ҳам қатор ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича 60 дан ортиқ халқаро ҳужжатга қўшилган ва БМТ томонидан мазкур соҳада қабул қилинган 6 та асосий халқаро шартнома иштирокчисига айланган.

Юртимизда бу хайрли ишлар тўла-тўкис бажарилиши учун маҳалла фаоллари ўз вазифаларни сидқи-дилдан бажаришлари зарур.

ЎзМУ доценти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, “Олтин қалам” мукофоти совриндори Тўлқин Эшбек одам савдоси ва бошқа иллатларга қарши курашда илму-маърифат қанчалик ишончли қалқон эканлиги ҳақида сўз юритди. Бу борада оилалар тарбиясига жиддий эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида асосли фикрлар илгари сурилди.

Тингловчилар бу борада ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

 

ЎзМУ Ахборот хизмати

You may also like...

2 Responses

  1. Бугунги кунда одам савдоси инсон, унинг ҳуқуқлари, қадр-қиммати, осойишта ҳаёти ва келажагига жиддий таҳдид солаётган жаҳон миқёсидаги долзарб муаммога айланди. Ёшларимиз ҳозирги глобаллашув, ахборот алмашишнинг кескин ўсиши шароитида ҳар хил салбий оқимларнинг таъсирига тушиб қолмасликлари, уларнинг бандлик даражасини ошириш учун оилада тарбиянинг ролини кучайтириш, йигит-қизларни меҳнатсеварликка ўргатиш, қолаверса, маҳалла, таълим муассасаси ва оилаларнинг ҳамкорликдаги фаолиятига масъулият билан ёндашиш муҳим аҳамият касб этади.

  2. Ушбу глобал иллатга қарши курашиш юзасидан мамлакатимизда давра суҳбатлари ўтказмоқда.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>