Ғамхўрлик — инсонпарварлик ифодаси

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 2020 йил 4 январда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Ногиронлиги бўлган шахсларга алоҳида эътибор: ногиронликни белгилаш тартиблари ва яратилаётган имтиёзлар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда қайд этилганидаек, 2017-2019 йилллар давомида республикада ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш ёўналишида улкан қадамлар ташланган бўлиб, натижада ушбу тизим янада такомиллаштирилди, амалга оширилган ишларнинг кўлами сезиларли даражада ортди.

1

Жумладан, 2016-2019 йилларда 64 минг нафар (ҳар йили ўрта ҳисобда 16,5 минг) ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар уйида тиббий-ижтимоий хизмат билан қамраб олинди, мухтож ногиронлиги бўлган шахслар ва пенсионерлар қарийиб 100 минг дона реабилитация техник воситалари ва протез-ортопедик буюмлари билан таъминланди. 143 минг нафар уруш ва меҳнат фахрийлари, пенсионер ва ногиронлиги бўлган шахслар санаторияларда соғломлаштирилди, 74 минг нафардан зиёд ногиронлиги бўлган шахсга тиббий-ижтимоий реабилитация хизматлари кўрсатилди. 34 минг нафар (ҳар йили ўрта ҳисобда 8,5 мингта) ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда пенсионерлар “Мурувват” ва “Саховат” интернат-уйларида тўлиқ давлат таъминотига олинди. 26 та тиббий-ижтимоий муассасаларда 209 млрд.сўмлик қурилиш-реконструктив ишлари амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида ногиронлиги бўлган шахсларнинг турмуш даражаси ва сифатини янада яхшилаш, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, уларнинг хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш, эамиятдаги фаол позициясини шакллантириш, жамиятда барча учун, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар учун инклюзив шароитлар яратиш юзасидан аниқ чоралар белгиланди. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 20 июнда “Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари ишлаб чиқарилишини ривожлантириш ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш эамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида”ги қарори тасдиқланди. Ўзбекистон Республикасининг “Ногиронлиги бўлган шахслар хуқуқлари тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида биринчи ўқишдан ўтказилди, хозирда иккинчи ўқишга тайёрланмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузурида Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ташкил этилиб, тиббий-ижтимоий муассасаларнинг узлуксиз фаолияти таъминланди. 2018-2022 йилларда жами 42 та тиббий-ижтимоий муассасаларда 388,4 млрд. Сўмлик қурилиш-реконструкция ишларини амалга ошириш бўйича истиқболли лойиҳаларнинг манзилли рўйхати шакллантирилди. Мазкур лойиҳалар доирасида тиббий-ижтимоий муассасалар сони 52 тадан 62 тага, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини қабул қилиш бўйича имкониятларини йилига 69 минг нафардан 110 минггача ошириш режалаштирилган.

Агентлик тизимидаги реабилитация марказларининг моддий-техника базасини кучайтириш борасида мақсадли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Хитой Халқ Республикаси томонидан ажратилган грант маблағлари ҳисобига Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Тошкент вилояти худудий ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказларига 4,7 млн.АҚШ доллари миқдоридаги замонавий ташхислаш ва даволаш асбоб ускуналари ўрнатилди.

Республикада протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация жихозлари ишлаб чиқарилишини ташкил этиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ҳамда “SOGDA  ABCD” инвестиция компанияси ўртасида жаи 70 млн. АҚШ долларилик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан шартномалари имзоланиб, ижроси таъминланмоқда. Жумладан, “Ортопедия реабилитацияси” МЧЖ ва унинг Андижон, Самарқанд, Қарши ва Нукус шаҳарларидаги худудлараро филиалларидаги ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш Миллий марказида нур диагностикаси ва нур билан даволаш бўлимини янгидан қуриш ҳамда Тошкент вилояти “Товоқсой” уруш ва меҳнат фахрийлари санаториясининг фойдаланилмаётган бино ва иншоотларида давлат-хусусий шерикчилик доирасида янги, замонавий санаторий қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Анжуманда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкет шаҳридаги 14 та бош, 7 та туман(шаҳар), 72 та туманлараро ва 14 та ихтисослаштирилган тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари, жами 107 та ТМЭКлар томонидантиббий-меҳнат экспертиза хизмати кўрсатилиб келинаётгани қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида ногиронликни белгилаш механизмларини такомиллаштириш, унинг муддатларини қайта кўриб чиқиш, ногиронлик белгилари яққол кўриниб турган мурожаат қилувчи томонидан ушбу ҳолатни исботлаш ташвишидан холос қилиш каби қатор масалалар назарда тутилган. Шунингдек, 18 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болалар тўғрисида тиббий хулоса бериш тартибини такомиллаштириш, шаффофлик ва очиқликни таъминлаш, коррупциявий омилларни бартараф этган холда зарур тартиб-таомиллардан ўтиш муддатларини қисқартириш ва тиртибаини соддалаштириш ва айрим тоифадаги ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус даволанишдан, тиббий текширув ўтказмасдан ногиронликни белгилаш жорий этилиши аниқ белгилаб берилди.

Шунга кўра, ногиронлиги бўлган шахсларнинг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашнинг сифат жиҳатданянги босқичига чиқариш, ногиронликни белгилашнинг замонавий услубларини жорий қилиш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт сифати ва даражасини ошириш, улар учун қулай ва мақбул муҳатни таъминлаш, кзрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш каби вазифалар ижроси юзасидан фаол саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббий-маслаҳат  комиссиялари ва тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари фаолияти қайта кўриб чиқилмоқда.

Анжуманда журналистларни қизиқтирган саволларга мутахасислар томонидан батафсил жавоб берилди.

 

Ирода Муҳаммадхўжаева,

Тошкент шаҳар Олмазор туман Тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси раиси

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>