Ноширлик маҳорати

Зеҳнли ва зукко ёшлар катта авлоддан ибрат олиб улғаяди.

IMG_20230306_093052 IMG_20230306_093125

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультетида ташкил этилгшан “Уч илдиз” маҳорат мактабининг навбатдаги машғулоти доирасида таниқли адиб, ношир ва таржимон, сиёсий фанлар доктори, профессор Бахтиёр Омон билан ижодий учрашув ўтказилди.

“Уч илдиз” маҳорат мактаби раҳбари, доцент, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Тўлқин Эшбек талабаларга Бахтиёр Омон ижодий фаолиятининг ибратли жиҳатлари ҳақида сўзлаб берди.

Маълумот ўрнида айтиш ўринлики, Бахтиёр Омон 1959 йилда Нурота шаҳрида туғилган. У таниқли ношир, яхши олим, адиб, таржимон, сиёсий фанлар доктори. Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси. 1985-2005 йилларда “Абу Али ибн Сино”, “Ғафур Ғулом”, “Абдулла Қодирий”, “Ўзбекистон” номли нашриётларда ҳамда Матбуот ва ахборот агентлигида раҳбарлик лавозимларида, 2005-2012 йилларда республика миқёсидаги идораларда масъул лавозимларда фаолият кўрсатган. Шу билан бирга, бадиий ва илмий ижод билан шуғулланди. Унинг “Юрак оғриқлари” (1998), “Умр дафтари” (1999), “Последняя трагическая дуэль А.С.Пушкина” (1999, ҳаммуаллифликда), “Сиёсий етакчининг нотиқлик маҳорати” (2000), “Нотиқнинг нуфузи” (2001), “Бобурнинг болалиги” (2002), “Сиёсий модернизациялаш моделлари ва Ўзбекистон тажрибаси” (2012), “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш механизмлари” (2017), “Имконларим” (2018), “Жамиятни модернизациялашнинг концептуал асослари” (2019), “Ношир дафтари” (2019) каби китобларини мухлислар қизиқиш билан мутолаа қилишади. Таржимон сифатида Лев Толстойнинг “Акула” (1987, 2004), Шамсиддин Дунасарийнинг “Одамни билиш илми” (1994, 2015), Лао Шэнинг “Бева аёл қиссаси” (1994), “Мушуклар салтанати” (1996) роман, ҳикояларини маҳорат билан она тилимизга ўгирди.

Бахтиёр Омон учрашув давомида бўлғуси журналистларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берди.

Мухлиса АБДУЖАЛИЛОВА,

ЎзМУ Журналистика факультети талабаси

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>