Одам савдоси – давр фожиаси

Яхшилик ва ёмонлик, эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги муросасиз курашлар азалдан давом этиб келмоқда.

Буни ўтмишдан дарак берувчи эртаклар, афсоналар, тарихий асарлардан ҳам яхши биламиз.

о8

Бугунги техника тараққиёти ўзининг юксак чўққисига чиққан ва интернет замони деб олган XXI-асрда инсоният мисли кўрилмаган даражада улкан ютуқларни қўлга киритмоқда. Осмонўпар бинолар, кенг ва равон йўллар, шаҳарларга монанд замонавий қишлоқ уйлари бунёд этилиши, турфа мўъжизалар барчаси ана шу тараққиётнинг асл самарасидир.

Не ҳолки, шундай техника мўъжизаларидан баъзи бузғунчилар ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида ҳам фойдаланмоқдалар…

Ана шундай ғаразли мақсадлардан бири – одам савдосидир.

Бугун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Маданият саройи катта залида бўлиб ўтган “Одам савдоси – чегара, ҳудуд ва миллат танламайдиган мудҳиш жиноятдир” мавзуига бағишланган маънавий-маърифий тадбирда бу ҳақда атрофлича фикр юритилди.

о4

Университет Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Давлатбой Жумабоев айни пайтда ер юзида юз бераётган воқеа-ҳодисаларга ҳеч ким бефарқ эмаслиги ҳақида сўз юритар экан, қалбида она Ватанга муҳаббат туйғуси жўш ураётган талаба-ёшлар энди оқ билан қорани, дунёни таҳликага солаётган ёвуз кучларга қарши тинчликпарвар инсонларнинг қарашлари қандай бўлиши зарурлигини теран нигоҳ билан англаши ҳақида алоҳида таъкидлади.

о3
о6 о7
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Алишер Ваҳобов давлатимиз раҳбари Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган улуғвор ишлар, айниқса, ёшларга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилганини алоҳида таъкидлар экан, бундай бахтнинг қадрига етиш ҳар бир йигит-қизнинг бурчи экани ҳақида сўз юритди. Она Ўзбекистон буюк алломалари, бетакрор тарихий шаҳарлари, беқиёс маънавий хазиналари билан машҳурлигини ортиқча изоҳлашга ҳожат йўқ. Биз ҳам буюк аждодларимизнинг улуғвор ишларини давом эттирган ҳолда илм бўстонида эришган ютуқлар билан дунёни ҳайратга солишимиз мумкин. Қанча иқтидорли талабаларимиз халқаро фан олимпиадалари ва бошқа анжуманларда ўзлигини намоён қилаётганлари барчамизга ғурур бахш этади.

Шундай дориломон замонда юртнинг қадрига етмайдиган айрим кимсалар қандай бузғунчи ғояларга алданиб қолаётганлари ташвишли ҳолдир. Энг ачинарлиси, улар ўзларини қурбон қилганлар етмагандек, ота-оналари, қавму-қариндошларининг ҳам юзларини ерга қаратиб, бадном қилиб кетаётганларини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.

Тадбирда республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим мудири Зиёда Ғаффорова, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Музаффар Комилов ва бошқалар одам савдосининг аянчли оқибатлари ҳақида атрофлича сўз юритдилар.

о1

Катта экранда намойиш этилган “Алданганлар” фильми барчанинг қалбини ларзага солди. Наҳон, баъзи одамлар шу қадар тубан кетса… Бу қадар аянчли қисматларни кўриб, этинг жунжикади…

Бирни кўриб фикр, бирни кўриб зикр қил, деганларидек, бундай мудҳиш ҳодисаларни экран орқали кўргандаёқ тегишли хулосалар чиқариб олса бўлади.

о9

Умид билан суқулган таёқ, бир кун берар мева-ю япроқ, деганларидек, бундай маърифий тадбирлар талабалар дунёқарашини муносиб шакллантиришга, улар маънавий оламини янада бойитишга хизмат қилаётир.

о2

Буни биргина тележурналистларнинг “Ахборот”, “Давр”, “Тошкент”, “Маданият ва маърифат” телекўрсатувларига, радиоэшиттиришларига интервью бераётган ёшларнинг дил сўзларидан ҳам билса бўлади.

(Мазкур кўрсатувлар эртага – 19 апрель куни кечки дастурларда намойиш этилади. Марҳамат, томоша қилинг!)

 

Эркин УСМОНОВ,

“Ўзбекистон Миллий университети” газетаси мухбири

www.nuuz.uz

You may also like...

6 Responses

  1. Murodjon O‘rinov:

    Bundan millyard yillar oldin insoniyat, bu kundagi o‘zgarishlarni hatto xayoliga ham keltirmagan edi. Faqatgina yashash uchun kurashda bo‘lgan xolos. Hozir esa o‘sha kunlarga tarixga nazar solmayotgan battol insonlar butun odamzot uchun xaf tug‘diryapti, barcha narsa o‘z qo‘limizda yaxshilik ham yomonlik ham, shunday ekan yaxshi taasurot qoldiraylik.

  2. Quyidagi jumlada kichkina xatolik bor ekan:»XXI-асрда инсоният мисли кўрилмаган даражада улкан ютуқларни қўлга киритмоқда»,Rim raqamidan so’ng chiziqcha ishlatilmaydi.

  3. Odam savdosi-davr fojeasi. Fojea emas Fojia bo’ladi.

  4. Odam savdosi- asr muomosi. Bu illatga hammamiz birdek kurashmog’imiz lozim…

  5. Одам савдоси бугунги куннинг долзарб муаммолардан бири хисобланиб келмокда. Канчадан канча юртдошларимиз оиласини бокаман деб чет элларда тирикчилик дардида чикиб кетиб одам савдосига аралашиб колишмокда. Бу жуда ачинарли хол албатта. Биз ешлар одам савдосига каршимиз ва биргаликда бу иллатга карши курашишимиз керак.

  6. Yoshligimizdan eshitib kelamiz: «Odam savdosiga qo’shilmanglar, aldanib qolmanglar» .Hatto ba’zida yaxshi niyyat bilan yordam qo’lini cho’zayotgan odamga nisbatan ham shubha bilan qaraymiz. Davr ogoh insonnigina qardlayapti axir. Bu bilan OAV ham betinim kurash olib boryapti. Ammo shunda ham «so’qirlar» ko’p oramizda. Ular odam bo’lmaydi deging keladi. Faqat yozuvchi Abay bu fikrimga qo’shilmaydi.))

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>